Киш Аирлинес (форсча: هواپیمایی کیش‎‎, Ҳавâпеймâйи-е Киš) — Эроннинг Киш оролида жойлашган авиакомпания[1]. Мунтазам рейслар асосда халқаро, маҳаллий ва чартер парвозларини амалга оширади. Асосий базаси Киш халқаро аэропорти ҳамда Теҳрондаги Меҳробод халқаро аэропортида жойлашган[2].

Киш Аирлинес

2014-йилги Киш авиашоусида МД-80 оиласига мансуб Киш Аир самолёти
ИАТА ИCАО Идентификатори
Й9 КИС КИСҲ АИР
Ташкил топган 16-декабр, 1989-йил (36 йил аввал) (1989-12-16)
Бошланган амалиётлари 1990 (36 йил аввал) (1990)
Ҳаво тугуни
Парк ҳудуди 9
Парвоз йўналишлари 27
Эгаси Киш эркин иқтисодий зонаси
Бош қароргоҳи Киш ороли, Форс кўрфази, Эрон
Муҳим шахслар Капитан Иброҳим Сияҳжоний (CЕО)
Сайти Кишаирлинес.ир

Тарихи

Авиакомпания 1989-йил 16-декабрда ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини 1990-йилда бошлаган. Компания эгалари: Киш эркин иқтисодий зонаси ташкилоти (79%), Киш Инвестмент анд Девелопмент (11%) ва Киш Девелопмент анд Сервиcинг (10%) компанияларидир[манба керак].

Йўловчи ташиш фаолиятини бошлаш учун вақтинчалик рухсатнома олгач, авиакомпания Булгариа Аирлинесдан ҳўл лизинг асосида бир нечта самолётларни (учта Ту-154 ва тўртта МcДоннелл Доуглас МД-82/МД-83) ижарага олди. Киш Аир 1991-йилда авиаоператор сертификатини қўлга киритди ва шу тариқа Эрон фуқаролик авиацияси идорасидан бундай сертификат олган биринчи хусусий компанияга айланди. Шу даврда компания Россия лизинг компанияларидан учта Ту-154М самолётини ҳўл лизинг шартлари асосида ижарага олди ҳамда аввалроқ Болгариядан олинган самолётларни қайтариб берди. Шунингдек, компания Россиядан иккита Як-42Д самолётини ҳам худди шу шартлар асосида ижарага олган эди.

1992-йил охирларига келиб, компания банкротлик ёқасига келиб қолди ва асосий раҳбарларнинг аксарияти алмаштирилди. 1999-йилда етарли молиявий қувватга эга бўлган Киш Аир ҳўл лизинг асосидаги самолётларини қуруқ лизинг ёки тўғридан-тўғри харид қилинган ҳаво кемаларига алмаштиришга қарор қилди. Натижада компания иккита қуруқ лизинг асосида олинган ва иккита сотиб олинган Ту-154 самолётини эксплуатация қилишга, шунингдек, зарур парвоз экипажи ҳамда техник хизмат кўрсатиш ходимларини ишга олиб, уларни ўқитишга муваффақ бўлди.

Бу давр оралиғида компаниянинг Ту-154 самолётлари парки фойдаланишдан чиқарилди.

2017-йил феврал ойида Киш Аир авиакомпанияси Э195 русумли самолётларни қабул қилиб олиши кутилаётган эди[3]. 2017-йил август ойида Киш Аир 10 та Боэинг 737 МАХ самолётини харид қилиш бўйича келишувга эришгани хабар қилинган, бироқ ушбу самолётлар етказиб берилмаган; шунингдек, компания аввалги эгасидан мусодара қилинган 6 та А320 самолётини қўлга киритишни режалаштирган эди[4]. 2017-йил июл ойида Киш Аир Ереванга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган[5]. 2018-йилда Киш Аир Шероз ва Белград ўртасида мавсумий парвозларни амалга оширишни режалаштирган эди[6]. Ўша йили компания яна Уммоннинг Маскат шаҳрига парвозларни тиклади[7]. 2022-йилда авиакомпания Афғонистонга қайтиб, Кобул шаҳрига парвозларни амалга ошира бошлади[манба керак]. Расмийлар Киш Аир 2023-йилнинг биринчи ярмида хусусийлаштирилишини эълон қилди[8]. 2024-йил март ойида Киш Аир Афғонистоннинг Кам Аир авиакомпаниясидан МД-82 русумли самолётни сотиб олди[9]. 2025-йил март ойида Киш Аир Душанбе шаҳрига парвозларни бошлади[10]. 2026-йил март ойида авиакомпания эгаси компаниянинг хусусийлаштирилишига қарши норозилик билдиргани хабар қилинди[11].

Парвоз йўналишлари

2023-йил сентябр ҳолатига кўра, Киш Аир қуйидаги йўналишларда парвозларни амалга оширади:

Мамлакат Шаҳар Аэропорт Эслатмалар Манбалар
Бирлашган Араб Амирликлари Дубай Дубай халқаро аэропорти
Эрон Аҳвоз Қосим Сулаймоний халқаро аэропорти
Асалуя Форс кўрфази аэропорти
Бандар-Аббос Бандар Аббос халқаро аэропорти
Гўргон Гўргон аэропорти
Исфаҳон Исфаҳон Шаҳид Беҳешти халқаро аэропорти
Кешм Кешм халқаро аэропорти
Киш Киш халқаро аэропорти Авиаҳаб
Ломирд Ломирд халқаро аэропорти
Машҳад Машҳад Шаҳид Ҳошиминажод халқаро аэропорти Авиаҳаб
Ободон Ободон Оятуллоҳ Жомий халқаро аэропорти
Рашт Рашт аэропорти
Сори Дашти Ноз аэропорти
Табриз Табриз халқаро аэропорти
Теҳрон Имом Хумайний номидаги Теҳрон халқаро аэропорти Авиаҳаб
Меҳробод халқаро аэропорти Авиаҳаб
Язд Шаҳид Садуғий аэропорти
Зоҳидон Зоҳидон аэропорти
Шероз Шероз халқаро аэропорти
Чобаҳор Чобаҳор Канорак аэропорти
Ироқ Нажаф Ал Нажаф халқаро аэропорти
Қозоғистон Ақтау Ақтау халқаро аэропорти
Олмаота Олмаота халқаро аэропорти
Тожикистон Душанбе Душанбе халқаро аэропорти [10]
Туркия Истанбул Истанбул аэропорти
Уммон Маскат Маскат халқаро аэропорти

Авиапарки

Киш Аир МcДоннелл Доуглас МД-82 самолёти Дубай халқаро аэропортида
Киш Аир Аирбус А320 Меҳробод халқаро аэропортида

Жорий ҳолати

2026-йил июл ҳолатига кўра, Киш Аир қуйидаги самолётларни эксплуатация қилади[13]:

Киш Аир авиапарки
Самолёт тури Миқдори Буюртма қилингани Йўловчи ўриндиқлари сони Эслатмалар
C Й Жами
Аирбус А321 2 — 28 142 170
28 142 170
Фоккер 100 1 — — 100 100
МcДоннелл Доуглас МД-82 4 — — 161 161
МcДоннелл Доуглас МД-83 2 — — 156 156
Жами 9 —

Авиапарк ривожланиши

2017-йил апрел ойида авиакомпания АТРдаан олтита самолётга буюртма беришни режалаштираётгани эълон қилинди. Битим имзоланган тақдирда, самолётларнинг аниқ русуми ва етказиб бериш муддатлари маълум қилиниши айтилди. Ушбу самолётлардан Эрон ичидаги парвозлар сонини кўпайтириш учун фойдаланиш режалаштирилган эди[14].

Аввалги ҳолати

2025-йил август ҳолатига кўра, Киш Аир авиакомпанияси 2 та Аирбус А321, 1 та Фоккер 100, 4 та МcДоннелл Доуглас МД-82 ва 2 та МcДоннелл Доуглас МД-83 самолётларини эксплуатация қилган[15].

Авиакомпания аввалроқ (2017-йил ноябр ҳолатига кўра) қуйидаги самолётлардан ҳам [16]:

Бахциз ҳодисалар ва фалокатлар

  • 1995-йил 19-сентябрда Киш Аир 707-рейси борт кузатувчиси Ризо Жабборий томонидан эгаллаб олинди ва Исроилга қўндирилди; у ерда самолётни эгаллаб олган шахс ҳибсга олинди. Жабборий сиёсий бошпана сўради ва яҳудийлик динини қабул қилиш ниятида эканлигини билдирди[17]. Саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Жабборий жазонинг тўрт йилини ўтади, аммо унга бошпана берилди ва у Исроилда қолди[18]. Кейинчалик у Исроил фуқаролигини олди ва яҳудийлик динига ўтди[19].
  • 2004-йил 10-февралда Фоккер 50 Мк.050 русумли самолётда амалга оширилаётган Киш Аир 7170-рейси Шаржа халқаро аэропортида ҳалокатга учради, оқибатда 43 киши ҳалок бўлди. Уч киши оғир жароҳатлар билан тирик қолди. Ҳалокатга самолёт парвоз вақтида парракларнинг тескари қадам режимига ўтказиб юборилгани сабаб бўлган[20].

Манбалар

  1. ↑ "Диреcторй: Wорлд аирлинес." Флигҳт Интернатионал. 23–29 Марч 2004. 94.
  2. ↑ Диреcторй: Wорлд Аирлинес. Флигҳт Интернатионал (2007-йил 3-апрел), с. 101.
  3. ↑ „Иран'с Киш Аир то адд маиден Э195 флеэт“.
  4. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. www.бизжоурналс.cом. Қаралди: 2026-йил 25-январ.
  5. ↑ „Армениа, Киш Аирлинес cонсидер лаунчинг флигҳц бетwеэн Ереван анд Киш Исланд“ (эн-УС). Публиc Радио оф Армениа. Қаралди: 2026-йил 25-январ.
  6. ↑ „Киш Аирлинес то лаунч Белграде оператионс“. эхюавиатион.cом (2018-йил 30-май). Қаралди: 2026-йил 25-январ.
  7. ↑ „Киш Аирлинес ресумес флигҳц то Мусcат“.
  8. ↑ „Киш Аир то бе приватизед ин 1Ҳ оф 2023“.
  9. ↑ „Иран Боугҳт 29-Еар-Олд Аирплане фром Талибан“ (2024-йил 15-март).
  10. ↑ 10,0 10,1 Абакиров, Умар. „Тажикистан, Иран оффиcиалс дисcусс инcреасинг аир cоннеcтивитй“ (эн). Тренд.Аз. Тренд Неwс Агенcй (2025-йил 12-ноябр). Қаралди: 2025-йил 13-ноябр.
  11. ↑ „Cуррент оwнер протесц приватисатион оф Иран'с Киш Аир“.
  12. ↑ „Киш то Дубаи флигҳц ҳас беэн лаунчед“ (2023-йил 9-июн).
  13. ↑ „Глобал Аирлине Гуиде 2026 - Киш Аир“. Аирлинер Wорлд. Оcтобер 2026. 15-бет.
  14. ↑ „Киш Аир то буй сих аирcрафт фром АТР“. www.иран-даилй.cом. Қаралди: 2017-йил 2-июн.
  15. ↑ „Глобал Аирлине Гуиде 2025 - Киш Аир“. Аирлинер Wорлд. Септембер 2025. 62-бет.
  16. ↑ „Киш Аир Флеэт Детаилс анд Ҳисторй“. www.флигҳтрадар24.cом.
  17. ↑ Линзер, Дафна „Ираниан Ҳижаcкер Wанц То Стай Ин Исраэл“. АП Неwс (1995-йил 27-сентябр). Қаралди: 2023-йил 8-феврал.
  18. ↑ Рефеал, Таббй „Оне Исраэл Сторй Ёу'ве Пробаблй Невер Ҳеард“. Жеwиш Жоурнал (2022-йил 4-май). Қаралди: 2023-йил 8-феврал.
  19. ↑ „Ираниан ҳижаcкер cонверц то жудаисм“. Тҳе Даwн (2007-йил 3-март). Қаралди: 2023-йил 8-феврал.
  20. ↑ „АИРCРАФТ АCCИДЕНТ 01/04“. Генерал Cивил Авиатион Аутҳоритй оф тҳе УАЭ. Қаралди: 2009-йил 21-август.

Ҳаволалар