Kiyev rusi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Киев Руси ёки Қадимги рус давлати — ўрта асрларда Шарқий Европадаги давлат. ИХ асрнинг сўнгги чорагида Рюриковичлар сулоласи князлари ҳукмронлиги остида шарқий славянларнинг 2 асосий маркази — Новгород ва Киев, шунингдек, „варяглардан грекларга“ савдо йўли бўйлаб жойлашган ерларни (Эски Ладога, Гнёздово ва бошқалар атрофидаги қишлоқлар) бирлаштирилиши натижасида вужудга келган. 882-йил княз Олег Киевни (Қадимги Украина) босиб олиб уни давлат пойтахти қилган. 988—89-йилларда Владимир И Святославич христианликни давлат дини сифатида жорий этган. Шаҳарларда (Киев, Новгород, Ладога, Белоозеро, Ростов, Суздал, Псков, Полоцк ва бошқалар) ҳунармандчилик ва савдо ривожланган; меъморий ва ёзма обидалар яратилган. Жанубий ва ғарбий славянлар, Византия, Ғарбий ва Шимолий Европа, Кавказ, Ўрта Осиё билан алоқалар ўрнатилиб, улар янада мустаҳкамланган.
Қадимги Рус князлари кўчманчиларнинг (бижанаклар, торклар, половецлар) босқинларини даф қилганлар. Ярослав Мудрий ҳукмронлиги (1019—54) — давлатнинг энг равнақ топган даври. Ижтимоий муносабатлар қадимий рус ҳуқуқи тўплами — Рус ҳақиқати ва бошқалар ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солинган. ХИ асрнинг 2-ярмида князларнинг ўзаро низолари ва половецларнинг босқинлари давлатни заифлаштирган. Қадимги рус давлатининг яхлитлигини сақлаш йўлида князлар Владимир ИИ Мономах (1113—25) ва унинг ўғли Мстислав (1125—32) кўп ҳаракат қилганлар. ХИИ асрнинг 2-чорагида давлат парчаланиб, бир неча мустақил князликлар, Новгород ва Псков республикаларига бўлиниб кетган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |