Клуб 27 (инглизча: 27 Cлуб) — 27 ёшида ва аксарият ҳолларда ғалати ҳодисалар туфайли вафот этган қўшиқчиларнинг бирлашган номи[1][2][3][4].

Клуб 27га киритлган қўшиқчилар

7 мусиқачидан иборат рўйхатга биринчи бўлиб Роберт Жоҳнсон киритилган. Кейинчалик Жими Ҳендрих, Жим Моррисон ва Жанис Жоплин ушбу рўйхатга қўшилган. Ушбу клуб пайдо бўлишининг асосий сабаби сифатида ушбу қўшиқчиларнинг вафоти орасида 10 ойгина фарқ бўлганлиги келтирилади[3].

Кейинчалик ушбу рўйхатга Браян Жонс қўшилган. Моррисон ва Жонс бир кунда вафот этишган эди, лекин 2 йиллик фарқ билан[3].

Сўнгра клубга ўз машҳурлиги чўққисида, 1994-йилда ўзини отиб ўлдирган Курт Cобаин қўшилган[3][5][6].

Британиялик қўшиқчи Амй Wинеҳоусенинг 2011-йилги вафотидан сўнг кўпгина нашриётлар уни „Клуб 27“га киритишган[3][7][8][9].

Исми Туғилган санаси Вафот санаси Вафот этиш сабаби Машҳурлиги
Роберт Жоҳнсон 1911-йил 8-май 1938-йил 16-август Расмий версия — машуқаларидан бирнинг рашкчи эри томонидан отиб ўлдирилган. Бошқа версияга кўра — стрихнин билан заҳарланган. Блюзмен. ХХ асрнинг энг машҳур блюзменларидан бири[10]
Браян Жонс 1942-йил 28-феврал 1969-йил 3-июл Бассейнда чўкиб кетади, тасдиқланмаган маълумотларга кўра — ўлдирилган[11] „Тҳе Роллинг Стонес“ гуруҳи асосчиси, гитарист
Жими Ҳендрих 1942-йил 27-ноябр 1970-йил 18-сентабр дори передозировкаси туфайли Рок мусиқа тарихдаги энг яхши гитарист сифатида эътироф этилади[12], гитарада ижросида ўзига хос услуб яратувчиси, қўшиқлар муаллифи, вокалист
Жанис Жоплин 1943-йил 19-январ 1970-йил 4-октабр расмий версияга кўра қўшиқчи наркотиклар передозировкаси туфайли вафот этган Блюз тарихидаги энг яхши оқ танли аёл қўшиқчиларнинг бири[13]
Жим Моррисон 1943-йил 8-декабр 1971-йил 3-июл Расмий версия — юрак етишмовчилиги. Лекин у наркотиклар ёки қотиллик туфайли ўлган деган фаразлар ҳам бор шоир, қўшиқлар муаллифи, видео, Тҳе Доорс гуруҳи солисти, рок мусиқа тарихидаги энг машҳур қўшиқчилардан бири[14]
Курт Cобаин 1967-йил 20-феврал 1994-йил 5-апрел Расмий версия — милтиқ билан ўзини ўлдириш гитарист, қўшиқлар муаллифи. Нирвана гуруҳининг аъзоси. Рок мусиқа идолларидан бири
Амй Wинеҳоусе 1983-йил 14-сентабр 2011-йил 23-июл алкоголдан заҳарланиш[15] Британиялик Р&Б, жазз, соул қўшиқчи. Мусиқадаги ютуқлари учун Греатест Бритонс-2007 эгаси; 6 карра „Граммй“ мукофоти соҳибаси

Танқид

Курт Cобаиннинг биографи Чарлес Cросс ёзган эди: „27 ёшида вафот этган қўшиқчилар сони ростдан ҳам кўп. Одам ҳар доим ва хоҳлаган вақтида вафот этиши мумкин бўлсада, 27 ёшда вафот этганлар сони ошиб бормоқда“[16].

Австралия техника университети олимлари статистик анализ билан „Клуб 27“ни шубҳа остига олишмоқчи бўлишган. 1956-йилдан 2007-йилгача бўлган даврдаги хит-парадларда юқори ўринларни олган қўшиқчиларнинг ҳаммаси ҳақида маълумотларни ўрганиб шуни аниқлашдики, қўшиқчилар айнан 27 ёшида энг кўп вафот этишар экан. Умуман олганда қўшиқчилар қолганларга қараганда эрта вафот этишади (асосан 40 ёшгача). Олимлар 1970–1980-йиллар оралиғидаги ёш қўшиқчилар вафоти Британия алоҳисининг ўртача оламдан ўтиш кўрсаткичидан 2–3 барорабар юқори эканлигини аниқлашди[17][18].

Манбалар

  1. ↑ „Афтер Нирвана Шоw аирс он Сатурдай 3рд Април 2100 - 2200“. ББC. 2012-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-август.
  2. ↑ Wеисс, Давид. „Амй Wинеҳоусе & Тҳе 27 Cлуб“. Лифе Гоэс Стронг. 2012-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-август.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 тҳе27с.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-11-21 санасида архивланган), „Тҳе 27с: Тҳе Греатест Мйтҳ оф Роcк & Ролл“
  4. ↑ Cлуб 27 Мусиcианс Wҳо ҳаве Диэд фром тҳе ‘Cурсеъ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-03-27 санасида архивланган) з6маг.cом (Ауг 21ст, 2012)
  5. ↑ „Ҳеавиэр тҳан Ҳеавен: А Биограпҳй оф Курт Cобаин“ (деадлинк). ҲйперионБоокс.cом. 2007-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Бефоре И Гет Олд: 'Тҳе 27с' Маде Эарлй Эхиц“. НПР. 2012-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-июл.
  7. ↑ Амй Wинеҳоусе Жоинс Унфортунате „27 Cлуб“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-05-10 санасида архивланган) // „Форбес“
  8. ↑ Амй Wинеҳоусе, 27, фоунд деад ат ҳер Лондон флат афтер суспеcтед 'друг овердосеъ (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-05-14 санасида архивланган) // Даилй Маил
  9. ↑ Эми Уайнхаус попала в „Клуб 27“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-15 санасида архивланган) // „Комсомолская правда“
  10. ↑ „Рок-энциклопедия. Роберт Жоҳнсон“. 2015-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-феврал.
  11. ↑ „Бруно, Антҳонй. „Деатҳ бй Мисадвентуре“, CоуртТВ Cриме Либрарй“. 2008-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-май.
  12. ↑ 100 Греатест Гуитарисц оф Алл Тиме (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-07-27 санасида архивланган). Роллинг Стоне (Аугуст 27, 2003)
  13. ↑ „Жанис Жоплин“ (эн). — www.cлассиcбандс.cом. 2011-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 7-октябр.
  14. ↑ "Моррисон поэм баcкс cлимате плеа (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-10 санасида архивланган)", ББC Неwс, Жануарй 31, 2007.
  15. ↑ „Судмедэкспертиза объяснила смерть Эми Уайнхаус алкогольным отравлением“. Лента.ру (2011-йил 26-октябр). 2012-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-октябр.
  16. ↑ Cросс, Чарлес Р. "П-И’с Wритер ин Ресиденcе Чарлес Р. Cросс эхплорес тҳе даркер сиде оф 'онлй тҳе гоод диэ ёунғ (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-12-05 санасида архивланган) ин тҳе Сеаттле Пост-Интеллигенcер, 23 Фебруарй, 2007. Аccесс дате 19, Жуне, 2007
  17. ↑ „Ученые разоблачили феномен «клуба 27»“. 2012-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-декабр.
  18. ↑ „Ис 27 реаллй а дангероус аге фор фамоус мусиcианс? А ретроспеcтиве cоҳорт студй“. 2020-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-декабр.

Ҳаволалар