Фламмарион ўймакорлиги, Париж 1888-йил

Коинот (қадимги юнонча: κόσμος, /ˈкɒзмɒс/, )[1] – макон ва замонда бепоён борлиқ, чексиз моддий олам. Бу ўринда „космос“ сўзидан фойдаланиш оламни мураккаб ва тартибли тизим ёки мустақил бирлик сифатида кўришни англатади[2]. Ҳар хил алоҳида жисмларни, уларнинг системаларини, моддаларнинг ҳаракати жараёнида вужудга келадиган космик обектларни (Ерга қараганда бир неча миллион марта катта) ўз ичига олади. Оламда содир бўладиган турли ҳодисалар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақазо этади. Улар фазо ва вақтга боғлиқ ҳолда ривожланади. Бу алоқаларга бўйсунадиган қонуниятларни ўрганиш табиацҳуносликнинг асосий вазифасидир. Модданинг коинотда макон ва замонда тақсимланиши, турли космик жисмлар ва уларнинг тизимлари астрономияда, коинотнинг умумий тузилиши, ўтмиши ва келажагига оид масалалар космологияда ўрганилади.

Ва шунингдек бу соҳада кенг ўрганган ва бизни шу жойгача юксалишга ҳисса қўшган Мирзо Улуғбек аждодимизга ташаккур[3]

Этимологияси

Ккосмоῖн (ккомоэῖн) феъли одатда „ташкил қилмоқ, тайёр ҳолга келтирмоқ“, айниқса, „буюрмоқ ва тартибга солмоқ (жанг учун қўшин йиғиш маъносида), (қўшин) шакллантирмоқ“ маъносида қўлланган. Шунингдек, „(ҳукумат ёки муваффақ режим) ўрнатиш“, „пардозланиш, кийиниш“ (айниқса аёллар) сингари маъноларда ҳам ишлатилган. Шундай қилиб, „космос“ сўзи „нақш, безак“ деган маънони англатади[4]. Файласуф Пифагор олам тартибини ифодалаш учун космос (қадимги юнонча: κόσμος, лотинча кóсмос) атамасини қўллаган[5]. Анаксагор кейинчалик ҳамма нарсани тартибга солувчи Космик ақл (Ноус) тушунчасини фанга киритган[6]. Замонавий юнон тилида κόσμος атамаси „тартиб, тўғри тартиб, тартибли кетма-кетлик“ сингари сўзлар билан маънодош сифатида қўлланади. Космос бирламчи „олам, дунё“ маъносини англатиш билан бир қаторда „одамлар“ (бирга) маъносини ҳам англатади.

Тарихи

Жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида инсоният коинотнинг бирор чегарасини ўргана олган. Коинот усуллари ва астрономик асбоблар такомиллашган сари, коинотни кузатиш чегаралари кенгайиб, тадқиқотлар янада чуқурроқ, инсоният билими ҳақиқатга янада яқинроқ бўлиб борган. Дастлаб, инсон ўзи яшаб турган жой ва унинг яқин атрофини, осмонда кўзга ташланиб турадиган жисмларни бирга коинот деб тушунган. Ернинг шарсимонлиги маълум бўлгандан кейин марказда Ер ва унинг атрофида айланувчи ғоят катта осмон гумбази коинот ҳисобланган. Беруний, Улуғбек, Ниcолаус Cоперниcус, Гиордано Бруно, Галилео Галилеи, Кеплер Иоганн, Исаак Нютон ва бошқаларнинг ишлари коинот ҳақида тасаввур ҳосил қилишда ҳақиқий инқилоб бўлди, ҳамда Ернинг коинотдаги вазияти ҳақидаги, сайёраларнинг ҳаракат қонунлари ҳақидаги ва бошқа фанларга асос солинди. Қуёш системаси ҳақида ҳақиқатга бирмунча яқин тасаввур вужудга келди. ХИХ асрда рус астрономи В. Я. Струве, немис астрономи Ф. Бессел ва бошқа олимлар коинотни тадқиқ этишда янгилик – яқин юлдузларгача бўлган масофани аниқлайдиган янги саҳифани очдилар. Юлдузларнинг сайёраларга қараганда кўп марта узоқлиги аниқланди. Галактика ҳақида тушунча пайдо бўдди. Фақат ХХ асрнинг 30-йилларидагина унинг ўлчамлари ва тузилиши ҳақида умумий маълумотлар олинди. Бу даврда осмондаги тумансимон спирал ва эллиптик обектларнинг Галактикадан ташқарида жойлашганлиги, уларнинг ҳар бири Галактикага ўхшаш бир неча ўн миллиард юлдуздан ташкил топган мустақил галактикалар эканлиги исботланди. Коинотни кузатишдаги янги техник воситалар (космик зондлар, космик аппарат) нинг пайдо бўлиши янги кашфиётларнинг яратилишига олиб келди. Масалан, Марс, Ер, Ой, Венера, Меркурий, Юпитер ва уларни қуршаб олган фазолар ҳақида кўпгина янги маълумотлар олинди. Ер сунъий йўлдошлардан фойдаланиш натижасида фаннинг амалий тармоқлари, хусусан, космик ершунослик – табиий муҳит, ер ресурслари, география, геология, океаншунослик ва бошқа масалаларни ўрганувчи фанлар мажмуи вужудга келди. Навбатда уларнинг бирга олинган системаси – Метагалактиканк ўрганиш муаммоси туради. Астрономик асбоблар биздан бир неча млрд. ёруғлик йили узоқликдаги обектларни кузатиш имконини беради. 1963-йилда кашф қилинган квазарлар бундан ҳам узоқда жойлашган. Коинотнинг ўрганилаётган қисми чегараланганлиги унинг макон ва замонда чексизлигига зид бўлмай, фан ва техниканинг айни пайтдаги тараққиёт чегарасини белгилайди.

Коинотдаги моддаларнинг асосий таркиби плазмадан иборат. Бироқ коинотда ўта зич табиатли („қора туйнук“), шунингдек, асосан, айниган газлардан иборат бўлган обектлар (нейтрон юлдузлар) ҳам бор. Юлдузлар ва галактикаларнинг ўзига хос хусусиятлари унинг сиртида портлашлар ва моддаларнинг отилиши вақтида юқори фаоллик мавжудлиги ҳисобланади (янги юлдузлар, чақнайдиган юлдузлар, ядроси фаол галактикалар).

Ер материк жисмларининг ёши замонавий ҳисоблашларга кўра, ўртача 4,6 млрд. йилни, Қуёшники – 5 млрд. йилдан ортиқни, Галактикаларники – 10 млрд. йилни ташкил этади.

Астрономия фани Қуёш системаси, юлдузлар ва галактикалар оламидаги физик қонуниятлар ва эволюсия қонунлари ҳамда сабабларини ўрганмоқда. Кўпгина космик жисмлар ва улар системаларининг таркиб топиш жараёнлари жуда секин – миллионлаб ва миллиардлаб йил давомида боради. Қуёш системасининг космогонияечни ўргана бориб, унинг тузилиши ва жисмларнинг ҳосил бўлиш таркиби ҳақидаги маълумотларга асосланиш мумкин.

Илгари коинотдаги барча жисмлар массаси, асосан, юлдузларда тўпланган, сайёралар ва майда жисмлар (комета, метеор жисм, газ, чанг ва бошқалар) унинг озгина қисмини ташкил этади деб фараз қилинар эди. Эндиликда юлдузларнинг пайдо бўлиши ва тараққиётида галактикалар ядроси фаол аҳамияти аниқланди, ноёб квазарлар гравитацион линзалар кашф қилинди. Коинот массасининг асосий қисми галактикада тўпланган дейиш мумкин. Галактикаларнинг ўзаро узоқлашиши галактикалар качонлардир бир жойда тўпланган ўта зич жиемдан иборат бўлганлигидан далолат беради.

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ „Дефинитион оф CОСМОС“ (2023-йил 20-июн). 2023-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-июн.
  2. ↑ „Cосмос“. Диcтионарй.cом. 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-июн.
  3. ↑ Мирзо Улуғбек. 
  4. ↑ „Ҳенрй Георге Лидделл, Роберт Сcотт, А Греэк-Энглиш Лехиcон, κόσμος“. 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
  5. ↑ Иамбличус, Пйтҳ., β 59; Аэтиус ΙΙ 1.1.
  6. ↑ Аэтиус Ι 3.5.



Ҳаволалар