Koshin
Кошин, парчин, кафел – бинолар, каминлар ва печлар сиртига қоплаш учун махсус пиширилган сиркор юпқа сопол пинт скичипни тахтача. Кошин махсус лойдан қолипларга қуйиб тайёрланади, хумдонда 1150° гача температурада пиширилади; турли нақш, нақш қисмлари туширилгач, сир берилади, сўнг махсус хумдонда пиширилади. Кошинларнинг силирга, нақшли, турли тасвирлар туширилган хиллари бор. Сиртга пухта ёпишиши учун кошиннинг орқа томони ғадир-будир ёки чуқурча-чуқурча қилиб ясалади. Ўнги оқ ёки ҳар хил рангли, силлиқ, бўртма, силлиқланмаган; шиша, полистирол хиллари бор. Меъморий безак сифатида кенг қўлланилади, биноларни ташқи таъсир (ёғин-сочин)лардан ҳам сақлайди. Дастлаб, қадимги Шарқ (Миср, Оссурия ва бошқалар)да, асосан, биноларни безашда кенг тарқалган, ИХ аср дан Европа (Германия, Швейсария, кейинроқ Россия) да печка ва каминларни безашда ҳам ишлатилган. Ўрта Осиёда ХИИ аср охири – ХИИИ аср бошларида пайдо бўлган. Илк бор Самарқанд, Бухоро, Кўҳна Урганч ва бошқа жойлардаги ёдгорликларда, бино пойдеворларини безашда ишлатилган.
ХХ аср 20-йилларидан кошин тайёрлаш усулини такомиллаштириш устида изланишлар олиб борилди. Европада „модерн“ услубидаги товланма сирли монохром кошинкор ички ва ташқи деворли бинолар пайдо бўлди. Ўзбекистонда Самарқанддаги махсус кулоллик устахонасида, Тошкентдаги устахоналар қадимги кошинларга яқин бўлган кошин тайёрлана бошланди. Меъморий ёдгорликларни таъмирлашда, биноларни безашда, камин ва печларни қоплашда кошиндан кенг фойлаланилмоқда.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |