Файл:Баррингер Cратер аэриал пҳото бй УСГС (cроппед).жпг
АҚШдаги кратер (Аризона)

Кратер (юн. κρατερός — «идиш», «товоқ») релефдаги атрофи тепалик билан ўралган чуқурликдир. Табиати ва келиб чиқишига кўра икки хил кратерлар ажратиб кўрсатилади:

Кратер (юн. кратер — катта коса) — тоғорасимон ёки воронка кўринишида ҳосил бўлган ботиқ, чуқурлик. К.нинг диаметри кўпинча 2—2,5 км дан ошмайди. Чуқурлиги бир неча м дан юз м гача бўлади. К. вулкан отилишидан, самодан келган метеоритнинг ер юзига урилишидан ва кучли сунъий порт-лашдан ҳосил бўлади. Вулкан К.лари, одатда, вулкан чўққисида ёки ён бағрида жойлашади. К. тубида битта ёки бир неча вулкан бўғзи бўлади. Улар ор-қали магматик ўчоқлардан кўтарилган лава ва бошқа вулкан маҳсулотлари чиқиш канали орқали ер юзасига отилиб чикали. Баъзан К. туби лава кўли ёки янги ҳосил бўлган вулкан конуси билан банд бўлади. Ой ва Марс сайёраларидаги К.лар айлана марзалар билан ўралган доирасимон чўкмалардан иборат; диаметри 100–200 км, чуқурлиги бир неча км гача бўлади. Улар бир биридан метеорит ва астероиднинг келиб урилиши ва вулканик йўл билан ҳосил бўлиши жиҳатидан фарқ қилади (Ердаги вулкан кратердари ва калдераларга ўхшаш).

...КРАТИЙА (юн. кратос — ҳокимият) — ўзлашма, қўшма сўзларнинг таркибий қисми бўлиб, олий ҳокимият, ҳукмронлик, бошқарув маъноларини ифодалайди (мас, аристократия, бюрократия, демократия).[1]

  • Зарба кратери — одатда осмон жисмлари тўқнашиши, бир-бирига зарбаси орқали пайдо бўлган чуқурлик.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил