Kuku
Куку[1][2] (форсча. КооКоо) — анъанавий форсча таоми[манба керак]. форсчадан таржима қилинганда „Ку“ — уриш сўзи уриш-уриш сифатида эшитилиб, ҳамма нарса майдаланган — янчилган деган маънони беради. Иссиқ ёки совуқ ҳолатда гарнир ёки асосий таом газаки, нон ёки салатга қўшиб тановул қилиш учун дастурхонга тортилади. Куку Эроннинг ҳудудларида тушдан кейинги тамадди чоғида гуруч ёки нон билан узатилади.
Таом Озарбайжон ва Эрондаги орасида кенг тарқалган бўлиб, Доғистоннинг қўшни вилоятларида, шунингдек Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам шунга ўхшаш таомлар мавжуд (кўк-бийрон)[3].
Турлари
Толишлар кукуни турли масаллиқлардан ҳар хил услубда тайёрлашади. Куку таомининг дастлабки номи ёнғоқли куку („визә куку“) деган маънони англатади. Сабаби куку асосан ёнғоқ, тухум ва маълум миқдордаги ўтлардан таркиб топганлигидадир. Толишлар „сәбзи куку“ (ўтли куку), „бумәсефә куку“ (картошкали куку), „бодымҹонә куку“ (бақлажонли куку)[1] ҳам тайёрлашади. Талишлар „сәбзи куку“ни „ду куку“ деб ҳам аташади. Унинг таркибига ёнғоқ қўшолмайди ва алдамчи куку деб таржима қилинади.
Тайёрлаш усули
Товуқ тухумлари ва кўкатлар туз, қора мурч, ёнғоқ, баъзан ун, зирк, хамирни етилтирувчи кукун (разрихлител) ва майдаланган заъфарон билан аралаштирилади. Сўнгра, аралашма олдиндан қиздирилган, ёғ суртилган идишга қуйилади ва паст оловда қовурилади. Айрим толиш шаҳарларида бу таом байрамларда, шу жумладан, тўйларда ҳам дастурхонга тортилади[4][5]. Пишган таом пирогга ўхшаш омлет бўлиб, одатда нон билан бирга узатилади. Аммо уни, айниқса, гуруч истеъмоли одатда нондан афзал кўриладиган Эроннинг шимолидаги Гилон вилоятида гуруч билан ҳам дастурхонга тортишлари мумкин[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Пирейко Л. А. Талышско-русский словарь. — Москва: «Русский язык», 1976. — С. 128. — 352 с.
- ↑ Абосзода Ф. Ф. Русско-талышский разговорник/Урусә-толышә гәпжемон. — Санкт-Петербург, 2010. — С. 74. — 75 с.
- ↑ В. В. Похлёбкин 2015.
- ↑ „Коокоо Сабзи (Персиан Ҳерб Қуиче)“ (деадлинк). Фамилй Спиcе. фамилйспиcе.cом. 2014-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-октябр.
- ↑ „Сизедеҳ Бедҳар, 13тҳ Дай оф Нороуз“. Мй Персиан Китчен. 2014-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-октябр.
- ↑ „ГИЛĀН ххи. Cоокинг – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. ираниcаонлине.орг. Қаралди: 2020-йил 25-сентябр.
Адабиётлар
- Похлёбкин В. В. Чучу // Кулинарный словарь. — М.: Издательство «Э», 2015. — С. 405—406. — 456 с. — 4000 экз. — ИСБН 978-5-699-75127-3.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |