Кулураки (гр юнонча: κουλουράκια, ИПА: [кулуˈраcа]; б.ш: κουλουράκι) — ан'анавий юнон печенеси ҳисобланиб, одатда улар Пасха байрамида[1] пиширилади ва Буюк шанба кунидан сўнг исте'мол қилинади.[2]

Кулураки

Кулураки печенеси
Миллий ошхона юнон ошхонаси
Асл номи юнонча: κουλουράκια

Кулураки сариёғи асосидаги печене бўлиб, унинг устига тухумли қиём қуйилган.[3] Улар ванилли ширин нафис лаззатга эга. Хамирга кўпинча лаззат қўшиш учун чиннигуллар, шунингдек, апелсин шарбати қўшилади. Устига эса кунжут уруғи сепилади. Унинг ўзига хос хусусияти — бу ҳалқа шаклига эга. Бу сўз, кичик думалоқ нон ёки қутқарув ҳалқасининг кичрайтирилган шаклидан олинган.

Мазкур пишириқ тўқилган доиралар,[4] ўралган қисқичлар, саккизоёқ, гулчамбарлар, тақа ёки юнонча ҳарфлар шаклида бўлиши мумкин. Ан'анага кўра эса улар асосан илон шаклида бўлади. Ушбу печене одатда эрталабки қаҳва ёки тушдан кейинги чой билан бирга исте'мол қилинади. Барча қандолат маҳсулотлари сингари, кулураки одатда қуруқ жойда сақланади, масалан, очиб-ёпилувчи қопқоқли бонкада.

Тарихи

Грецияда мазкур кулуракилар миной цивилизацияси давридан буён тайёрланиб келинади.[5] Минойсликлар ушбу қандолат намунасини кичик илонлар шаклида тайёрлашган, чунки улар илонда шифобахш хусусиятлари мавжудлиги сабабли сиғинишган.

Манбалар

  1. ↑ „Греэк Эастер cоокиэс (Коулоуракиа)“. 2020-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
  2. ↑ Любомирова К.. Пасхальный стол из мультиварки/Печенья Кулураки. Москва: Рипол-Классик, 2014. ИСБН 9785386069858. 
  3. ↑ „Греческое печенье Кулураки“. 2020-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
  4. ↑ „Сеэ wҳат'с фор дессерт ат ЛИ Греэк фестивалс“. 2018-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
  5. ↑ Мариа Родале, Коулоуриа — А Традитионал Греэк Дессерт