Lamia Al-Gailani Werr
Ламиа Ал-Гаилани Wерр (8-март 1938-йил, Бағдод, Ироқ – 18-январ 2019-йил, Амман, Иордания) – қадимги Месопотамия антикварларини ўрганиш бўйича ироқлик муатахассис ҳамда археолог.
| Ламиа Ал-Гаилани Wерр | |
|---|---|
| арабча: لمياء الكيلاني | |
|
Ал-Гаилани 2019-йилда | |
| Таваллуди |
1938-йил 8-март Бағдод, Ироқ |
| Вафоти |
2019-йил 18-январ Амман, Иордания |
| Касби | Археолог |
| Иш жойлари | Ироқ музейи |
| Таълими |
|
| Тезис сарлавҳаси | Студиэс ин тҳе Чронологй анд Регионал Стйле оф Олд Бабйлониан Cйлиндер Сеалс |
| Академик раҳбарлари | Барбара Паркер-Маллоwан |
| Турмуш ўртоғи |
|
Ал-Гаилани Бағдодда таваллуд топган ва ўқишини Ироқ ва Буюк Британияда тамомлаган. Унинг Қадимги Бобил силиндрлари муҳрлари бўйича докторлик иши бу соҳада муҳим аҳамиятга эга бўлган. Археолог Лондонда Саддам Ҳусайн бошқаруви вақтида Британия ва Ироқ археологияси ўртасидаги алоқаларни сақлаб қолиш ва Ироқ урушидан кейин маданий меросни сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари билан танилди. Профессор 1960-йилларда Ироқ Миллий музейини реконструксия қилишда ва Басра музейини ташкил этишда яқиндан иштирок этган.
2009-йилда Британия-Ироқ ўрганиш институти томонидан Гертруде Белл хотирасига бағишланган бешинчи олтин медал билан тақдирланган.
Таълими ва фаолияти
Ал-Гаилани 1938-йил 8-мартда Бағдодда туғилган. У Бағдод университетида бир йил ўқиган, сўнгра Кембриж университетида бакалавр даражасини тамомлаган[1]. 1961-йилда Ироқ миллий музейида куратор сифатида ишлай бошлади. Мазкур муассаса профессор учун кейинги фаолиятининг асосий қисмига айланади. Археолог 1970-йилларда Британияга қайтиб, Эдинбург университетида магистрлик даражасини, кейин эса Лондондаги Археология институтида докторлик (ПҳД) даражасини олди[2][3][4]. Унинг Барбара Паркер-Маллоwан раҳбарлигидаги докторлик диссертацияси Ироқ музейида эски Бобил силиндрли муҳрларини ўрганиш ҳақида бўлган. Узоқ кечикишдан сўнг асар 1988-йилда нашр этилди[5]. Британия музейининг Ғарбий Осиё қадимий ёдгорликлари раҳбари Доминик Коллон бу асарни „келажакдаги барча тадқиқотлар учун намуна бўлиши“ керак бўлган „қисқа ва маълумотга бой муҳокама“ деб таърифлади[6].
Ал-Гаилани 1977-йилда докторлик диссертациясини қўлга киритгач, Лондонда УCЛ Археология институтида фахрий илмий ходим ва Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактабида (СОАС) илмий ходим сифатида фаолият юритди[7][8][9]. У тез-тез Ироққа қайтиб, Саддам Ҳусайн бошқаруви даврида ироқлик археологлар ва кенг илмий тадқиқотлар ўртасидаги алоқани сақлаб қолиш учун ишлаган[10][11]. 1999-йилда Салим ал-Алусий билан биргаликда Месопотамиядаги илк араб маданияти археологияси ҳақида араб тилида машҳур бўлган „Биринчи араблар“ китобига ҳаммуаллифлик қилди[12]. 2003-йилдан бошлаб унинг фаолияти Ироқдаги қадимий ёдгорликларни сақлашга қаратилган. Археолог 2003-йилда Америка бошчилигидаги босқинда талон-тарож қилинган ва вайрон бўлган Ироқ музейини қайта тиклашда ёрдам берган[13] ва урушдан сўнг Ироқда музейлар ҳамда меросни ҳимоя қилиш учун дуч келган қийинчиликлар ҳақида тезкор маълумотларни етказиб турган[14][15][16][17]. Ал-Гаилани Ироқ Маданият вазирлиги маслаҳатчиси бўлган ва 2015-йилда Ироқ музейининг қайта очилишида ҳамда 2016-йилда Басра музейининг ташкил этилишида яқиндан иштирок этган[18][19][20].
Профессор 2019-йилда Ню-Ёркдаги Метрополитен музейида тадқиқот олиб бораётган ва у ерда Ироқ музейи тарихи бўйича китоб ёзаётганда вафот этган[21].
Шахсий ҳаёти
Таниқли Ироқ оиласининг аъзоси бўлган Ал-Гаиланининг насл-насабига Қодирий сўфий ордени асосчиси Абдул Қодир Ғилоний ва Ироқнинг биринчи бош вазири Абдурраҳмон Ал-Ғилоний киради. Ал-Гаилани Аҳмад Жамолиддин Ал-Гаилани ва Мадиҳа Осиф Маҳмуд Ориф-оға оиласида дунёга келган.
Ал-Гаилани икки марта турмушга чиққан. Унинг биринчи турмуш ўртоғи Абдурраҳмон Ал-Гаилани ироқлик ислом меъморчилиги тарихчиси бўлган. Профессорнинг иккинчи турмуш ўртоғи иорданиялик тадбиркор Жорж Wерр 2003-йилда вафот этган[22]. Унинг учта қизи бор: Нураҳ Ал-Гаилани, Азза Ал-Гаилани ва Ҳесн Wерр[23]. 2019-йилдан бошлаб Нура Ал-Гаилани Глазго музейларида ислом сивилизациялари раҳбари вазифасида фаолият олиб борди[24].
Вафоти
Ал-Гаилани 2019-йил 18-январда Амманда вафот этди[25]. Профессор Ироқ музейидаги дафн маросимидан сўнг Бағдоддаги АбдулҚодир Ғилоний[25] мақбарасига дафн этилган[21][26][27].
Ал-Гаилани Британия Ироқни ўрганиш институтининг ягона фахрий аъзоси бўлган ва 2009-йилда Гертруде Белл мемориал олтин медали билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ Сандомир, Ричард. „Ламиа Ал-Гаилани Wерр, 80, Диэс; Арчаэологист Ресcуэд Ирақи Арт“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 25-январ). Қаралди: 2019-йил 28-январ.
- ↑ Кади, Самар „Ирақ бидс фареwелл то арчаэологист Ламиа ал-Гаилани“ (эн). Тҳе Араб Wеэклй (2019-йил 22-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Портер МаcИвер, Жоан; Cоллинс, Паул „Др Ламиа Ал Гаилани Wерр“. Тҳе Бритиш Институте фор тҳе Студй оф Ирақ (2019-йил 21-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Исса, Пҳилип. „Ирақ сайс гоодбе то иц беловед арчаэологист ал-Гаилани“ (2019-йил 21-январ). 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Ал-Гаилани Wерр, Ламиа. Студиэс ин тҳе Чронологй анд Регионал Стйле оф Олд Бабйлониан Cйлиндер Сеалс, Библиотҳеcа Месопотамиcа 23. Малибу: Ундена, 1988.
- ↑ Cоллон, Доминиқуэ (1991). "Ревиэw оф Студиэс ин тҳе Чронологй анд Регионал Стйле оф Олд Бабйлониан Cйлиндер Сеалс бй Ламиа ал-Гаилани Wерр". Ориэнталиа (Нова Сериэс) 60 (4): 366–369. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/ориэнталиа_1991_60_4/паге/366.
- ↑ Портер МаcИвер, Жоан; Cоллинс, Паул „Др Ламиа Ал Гаилани Wерр“. Тҳе Бритиш Институте фор тҳе Студй оф Ирақ (2019-йил 21-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ „Ирақи 'треасуре' Ламиа Ал Гаилани Wерр диэс ин Амман“ (эн). Тҳе Натионал (2019-йил 19-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ „Патронс“. Тҳе Энҳедуанна Соcиэтй. Қаралди: 2023-йил 6-апрел.
- ↑ Портер МаcИвер, Жоан; Cоллинс, Паул „Др Ламиа Ал Гаилани Wерр“. Тҳе Бритиш Институте фор тҳе Студй оф Ирақ (2019-йил 21-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Исса, Пҳилип. „Ирақ сайс гоодбе то иц беловед арчаэологист ал-Гаилани“ (2019-йил 21-январ). 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Исса, Пҳилип. „Ирақ сайс гоодбе то иц беловед арчаэологист ал-Гаилани“ (2019-йил 21-январ). 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Исса, Пҳилип. „Ирақ сайс гоодбе то иц беловед арчаэологист ал-Гаилани“ (2019-йил 21-январ). 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Cонант, Эве „Қ&А: Wҳй Сунни Эхтремисц Аре Дестройинг Анcиэнт Религиоус Ситес ин Мосул“. Натионал Геограпҳиc Неwс (2014-йил 1-август). 2017-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Гҳазал, Рйм „Ин дефенcе оф ҳисторй: Ирақ Мусеум реопенед“ (эн). Тҳе Натионал (2017-йил 21-июл). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Тҳароор, Канишк; Маруф, Марям. „Мусеум оф Лост Обжеcц: Лоотед Сумериан Сеал“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2016-йил 11-март). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Арраф, Жане „Ҳоббй Лоббй'с Иллегал Антиқуитиэс Шед Лигҳт Он А Лост, Лоотед Анcиэнт Cитй Ин Ирақ“ (эн). НПР (2018-йил 28-июн). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Портер МаcИвер, Жоан; Cоллинс, Паул „Др Ламиа Ал Гаилани Wерр“. Тҳе Бритиш Институте фор тҳе Студй оф Ирақ (2019-йил 21-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Исса, Пҳилип. „Ирақ сайс гоодбе то иц беловед арчаэологист ал-Гаилани“ (2019-йил 21-январ). 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ „Ирақи 'треасуре' Ламиа Ал Гаилани Wерр диэс ин Амман“ (эн). Тҳе Натионал (2019-йил 19-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ 21,0 21,1 Кади. „Ирақ бидс фареwелл то арчаэологист Ламиа ал-Гаилани“ (эн). Тҳе Араб Wеэклй (2019-йил 22-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Сандомир, Ричард. „Ламиа Ал-Гаилани Wерр, 80, Диэс; Арчаэологист Ресcуэд Ирақи Арт“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 25-январ). Қаралди: 2019-йил 28-январ.
- ↑ Сандомир, Ричард. „Ламиа Ал-Гаилани Wерр, 80, Диэс; Арчаэологист Ресcуэд Ирақи Арт“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 25-январ). Қаралди: 2019-йил 28-январ.
- ↑ Исса, Пҳилип. „Ирақ сайс гоодбе то иц беловед арчаэологист ал-Гаилани“ (2019-йил 21-январ). 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ 25,0 25,1 Сандомир, Ричард. „Ламиа Ал-Гаилани Wерр, 80, Диэс; Арчаэологист Ресcуэд Ирақи Арт“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 25-январ). Қаралди: 2019-йил 28-январ.
- ↑ Портер МаcИвер. „Др Ламиа Ал Гаилани Wерр“. Тҳе Бритиш Институте фор тҳе Студй оф Ирақ (2019-йил 21-январ). Қаралди: 2019-йил 23-январ.
- ↑ Исса, Пҳилип. „Ирақ сайс гоодбе то иц беловед арчаэологист ал-Гаилани“. Тҳе Wашингтон Пост (2019-йил 21-январ). 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.