'Лампредоттў (италянча: Лампредотто) ― Флоренсияда машҳур бўлган гўштли таом бўлиб, сигирнинг тўрт камерали ошқозонининг охирги қисми — қатқориндан тайёрланади (умуман, ошқозондан тайёрланадиган бундай таомлар триппа ёки триппе деб аталади). Таомни тайёрлаш учун қатқорин яхшилаб ювилади, бўлакларга бўлинади ва помидор, пиёз, майданоз, селдерей ёки бошқа сабзавотлар, шунингдек, зираворлар ва аччиқ қалампир билан бирга қайнатилади[1]. Анъанавий „яшил соус“ билан алоҳида таом сифатида, шунингдек, фаст фудда — сендвич ёки панини шаклида тортилади[2].

Лампредотто, Тоскана ошхонаси таомларининг муҳим қисми каби, камбағаллар оммасидан келиб чиққан ва ХВ-асрдан бери пазандалик тўпламларида учрайди[3]. Номи лампредадан — Арно дарёсида тўда бўлиб яшайдиган миногларниинг италянча номидан келиб чиққан. Лампредотто ташқи кўриниши бўйича миногларнинг очиқ сўрғич оғизларига ўхшайди[1]. Илк бор таътиб кўраётган сайёҳ учун еб бўлмайдигандек туюлиши мумкин бўлган таом ҳали ҳам Флоренсия аҳолиси орасида машҳур: шаҳарда йилига 80 тоннагача лампредотто истеъмол қилинади[2]. Ушбу ўзига хос таом ҳисобланган лампредоттаи ёки триппаио сотиладиган кўчма араваларини марказий майдонларда, бозорларда, Тоскана пойтахтининг ишчи кварталларида учратиш мумкин[3] ва ХХИ-асрнинг бошларида бундай озиқ-овқатлар савдо нуқталарининг сони фақат ўсиб бормоқда — 2010-йилда улар шаҳарда ўттиздан кам бўлмаган[1]. Қоидага кўра, бундай араваларда лампредотто билан бир стакан шароб — готтини ҳам тақдим этилади. 2009-йилда Европа Иттифоқи кўча тез овқатланиш шаҳобчаларида спиртли ичимликларни сотишни тақиқловчи қонунни қабул қилганида, бу анъана деярли унутилди. Флоренсия мери Маттео Рензи бунга тезда муносабат билдириб, лампредоттаи[1] шаҳобчаларида шароб беришга рухсат берувчи фармон чиқарди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Сузи Женкинс. „Wҳат а лоад оф трипе!“. // Тҳе Флорентине, № 121, 22-апрел 2010-йил. 2012-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 Полина Фомина. „Желудок Микеланджело“. // ис.парк.ру со ссылкой на Ресторанные ведомости. 2012-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 Анастасия Денисова. „Флоренция. Избранное“. // гео.ру. 2012-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-март.