Леонид Виленович Кантер (украинча: Леонід Віленовіч Кантер; 1981-йил 27-июл, Киев, Украина ССР, СССР — 2018-йил 4-июн, Обирки, Чернигов вилояти, Украина) — украиналик ҳужжатли филмлар режиссёри, продюсер, тележурналист ва ёзувчи. Украина шарқидаги қуролли можаро ҳақида бир қанча ҳужжатли филмлар муаллифи, жумладан, „Миф“ ҳужжатли филмининг ҳаммуаллифи.

Леонид Кантер
Таваллуди 27-июл 1981-йил
Вафоти 4-июн 2018-йил(2018-06-04)
(36 ёшда)
Обирки, Чернигов вилояти, Украина
Фуқаролиги Ukraina bayrogʻi Украина
Таълими Киев миллий театр, кино ва телевидение университети
Касби ҳужжатли филмлар режиссёри, продюсер, тележурналист ва ёзувчи

Биографияси

Леонид Кантер 1981-йил 27-июлда Киевда туғилган. Болалиги ва ёшлиги шу ерда ўтган. 1998-йилда 145-сонли Киев табиий фанлар лицейини тамомлаган. 2002-йилда И. К. Карпенко-Кари номидаги Киев миллий театр, кино ва телевидение университетини тамомлаган[1]. 1999-йилдан Украина телевидениесида ишлаган. Шу йилдан „Прийдешні знаменитості“ кўрсатуви бошловчиси бўлган. 2003-йилда ўзининг биринчи „Лизард Филмс“ киностудиясига асос солиб, 50 дан ортиқ қисқа метражли филмлар ва бир нечта тўлиқ метражли ҳужжатли филмларни суратга олган. 2004—2007-йилларда И. К. Карпенко-Кари номидаги Киев миллий театр, кино ва телевидение университетида дарс берган. 2005-йилда талабалар жамоасига Украинадаги биринчи сайёҳлик марказаи „Плице“даги тоғ йўлини тозалашга ёрдам беради. 2007-йилда „Хутор Обирки“ ижодкорлар жамоасига асос солган[2]. Жамоанинг қароргоҳи Чернигов вилоятининг Обирки қишлоғида жойлашган, бу ерда фестиваллар, санъат тадбирлари, миллий байрамлар, ижодий мактабларнинг кечалари ўтказилган. Энг машҳур тадбирлари „ХЛЕБ своими руками“[3] ва „Мама Африка“ биринчи афро-этник фестивали[4] бўлиб, унда иштирок этган меҳмонлари орасида кинорежиссёр Михайло Илленко, вазирлар Игор Швайка, Володимир Омелянлар ҳам бор бўлган. 2010-йилларда Обирок туманида қўриқхона ташкил этиш тарафдори бўлган, аммо бу ҳеч қандай натижани бермаган. Евромайдонни фаол қўллаб-қувватлаган. 2014-йил март ойида Россия томонидан аннексия қилинган Қримга ташриф буюради. 2018-йилнинг 4-июн куни маҳаллий вақт билан тахминан 22:00да Украинанинг Чернигов вилояти Обирки қишлоғида бошидан ўқ жароҳати билан ўлик ҳолда топилган[5]. Дастлабки версияга кўра, ўз жонига қасд қилган[6][7]. Ўз жонига қасд қилиши тўғрисида мактуб қолдирган, унинг мазмуни ошкор этилмаган[8][9].

Филмографияси

  • 2001 — „Человек без шляпи“ — Режиссёр
  • 2002 — „Ёлка“ — Режиссёр
  • 2003 — „Понятия“ — Режиссёр
  • 2003 — „Гнев“ — Режиссёр
  • 2006 — „С табуретом через Гималаи“ (уч қисмли) — Продюсер, ссенарий муаллифи
  • 2014 — „Война за свой счёт“ (И. Ясний билан биргаликда) — Режиссёр
  • 2015 — „Доброволси божего союза“ (И. Ясний билан биргаликда) — Режиссёр
  • 2018 — „Миф“ (И. Ясний билан биргаликда) — Режиссёр

Манбалар

  1. ↑ „Катерина Шалкіна, балерина“ (ук). 2021-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-июн.
  2. ↑ „Обирок“. 2017-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июн.
  3. ↑ „«ХЛІБ своїми руками»“. 29 червня 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3 липня 2017.
  4. ↑ „«Мама Африка»“ (деадлинк). 3 липня 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3 липня 2017.
  5. ↑ „Режисер Леонід Кантер скоїв самогубство — поліція“. 12 червня 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 червня 2018.
  6. ↑ Мирослав Гай фаcебоок, 6 червня 2018 17:44.
  7. ↑ „«Бачив тіло»: друг відомого українського режисера розповів подробиці його самогубства“. 12 червня 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7 червня 2018.
  8. ↑ „Режиссёр Леонид Кантер совершил самоубийство — полиция“. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июн.
  9. ↑ „Режисер фільму "Міф" Леонід Кантер вчинив самогубство - 24 Канал“. 24 Канал. 18 червня 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-июн.