Limburg pirogi
Лимбург пироги (Лимбург флайи; нидерландча: Лимбургсе влааи, лимб. Влааж, Влаож) — анъанавий Нидерландия ошхонасига хос бўлган мевали пирог турларидан бири. Илк бор ёзма манбаларда ХИВ асрда эслаб ўтилган.
Безаш ёки тўлдирувчи сифатида қаймоқ ёки крем қўлланилса, бу пирог Лимбург пироги деб аталмайди.[1][2] У „Рижстевлааи (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-06-24 санасида архивланган)“ деб номланади.
Нидерландияда лимбург пироглари жуда машҳур. Бутун мамлакат бўйлаб 116 дан ортиқ шохобчасига эга бўлган МултиВлааи миллий компаниясининг (шундай пирогларни саноат усулида ишлаб чиқаришга ихтисослашган) муваффақиятли фаолият юритиши бунинг исботидир[3].
Тарихи
Лимбург ясси пирогини Нидерландиянинг қадимий таомларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Пирог (влааи) ва уни тайёрлашга ихтисослашган пиширувчилар (владбеcкер) ҳақидаги илк эслатмалар 1338-йил солномасида битилган. Дастлаб, бу пироглар йилига икки марта черков байрамлари чоғида тортиқ қилиш учун пиширилган[4].
Влааи сўзи рус тилида „флай“ деб талаффуз этилади. Голланд (нидерланд) тилига хос фонетика қоидаларга мувофиқ, В ундоши ярим жарангли товуш бўлиб, у жарангсиз Ф дан жарангдорлиги билан ажралиб туради W товушидан эса кўпроқ талаффуз чоғидаги ишқаланиши ва кескинлиги билан фарқ қилади, натижада истисно қилинмаган ҳолда „ве“ тарзида талаффуз этилади[5].
Таркиби
Хамир учун
Хамирни тайёрлаш учун асосий қўшимчалар: ун, қуруқ хамиртуруш, сариёғ, туз, шакар, тухум сариғи, сут.[6] Хамир қаттиқроқ бўлиши ҳамда пирогни узоқроқ сақлаш мақсадида манний крупа қўшиладиган рецептлар ҳам мавжуд[7] .
Тўлдириш учун
Хамир ичини тўлдириш учун барча турдаги мевалар (гилос, ўрик, қорағат, олма) ишлатилади. Мурабболардан ҳам фойдаланса бўлади. Шунингдек, пишлоқ, ровоч илдизи, қўзиқорин солинадиган пироглар ҳам бор.[8]
Тайёрланиши
Тайёрлаш жараёни ҳар қандай хамиртурушли хамирдан пирог пишириш билан бир хил. Ўзига хос жиҳати — хамир кесмаларини панжара шаклида пирогга солинган тўлдирма устига ётқизиб, четларини ичкарига ўраб қўйишдир. Шунингдек, тўлдирманинг устини хамир билан бутунлай ёпса ҳам бўлади.
180 °C иссиқликда тахминан 20 дақиқа давомида пиширилади[9].
Галерея
Яна қаранг
- Голландия ошхонаси
- Флан
- Cростат
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Меринка. „Лимбургский флай (Лимбургсе влааи) с ревенём“. Мои любимые рецепты. 2016-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-май.
- ↑ Ада Ҳенне Коэне. Фоод Шоппер'с Гуиде то Ҳолланд. Делфт: Эбурон, 2000 — 138-бет. ИСБН 9789059725003.
- ↑ Эллина. „ЧТО ЕДЯТ В НИДЕРЛАНДАХ НА ДЕСЕРТ?“. Кухня Нидерландов. эллиго.ру (2012-йил 11-сентябр). 2016-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-май.
- ↑ Ольга Бакланова. „Лимбургский пирог“. Выпечка. Вся Соль.РУ (26/12/14). 2016-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-май.
- ↑ Т.Н. Дренясова, Л. С. Шечкова. Недерландс. Нидерландский язык. Практический курс, второе исправленное, Санкт-Петербург: "Глосса", 1998 — 26-бет. ИСБН 5-7498-0024-5.
- ↑ Марина. „Лимбургский флай“. Выпечка. Рецепт|Кулинарниэ ресепти рунета. 2016-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-май. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-05-30 санасида архивланган)
- ↑ Александр. „Маленькие хитрости: чтобы пирог был пышным“ (деадлинк). Выпечка, Сдобная выпечка. ПОКУСҲАЙ.РУ. 2016-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-май. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-06-04 санасида архивланган)
- ↑ Кен Албала. Фоод Cултурес оф тҳе Wорлд Энcйcлопедиа. Волуме 1. Греэнwоод, 2011 — 253-бет. ИСБН 978-0-313-37627-6.
- ↑ „Рецепт. Лимбургский флай“. Золотые рецепты. голдреcипес.ру (2014-йил 31-май). 2016-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-май.