Ловия (Пҳасеолус) — дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар, лианалар, чала буталар туркуми; дуккакли дон экини. Тропик ва субтропикларда, асосан, Америкада 200 дан ортиқ тури учрайди. Жаҳон деҳқончилигида Л.нинг оддий Л. (П. вулгарис) тури (ватани — Марказий ва Жанубий Америка) энг кўп тапқалган. Шунингдек, кўпгулли Л., лима Л.си, ингичка баргли Л., осиё Л.си, адзуки Л., гуручсимон Л. ва бошқа турлари ҳам экилади. Ер юзида Л. экиладиган майдонлар 22 млн.га (1999). Ҳиндистон, Бразилия, Хитойда катта майдонларда етиштирилади. Ўзбекистонда қадимдан оддий Л. экилади. Илдизи — ўқ илдиз, яхши ривожланади, тупроққа 1,5–2 м чуқурликкача кириб боради. Илдизида туганаклар ривожланади. Пояси ўцимон, шохланади, айрим турлари чирмашиб, 3–4 м гача етади. Барги мураккаб, тоқ, пацимон, уч бўлакли. Гули икки жинсли, барг қўлтиқларида биттадан ёки шингил тўплам ҳосил қилиб жойлашади. Меваси дуккак, ранги оч пушти ёки тўқ жигарранг , қора. Дуккагида 6—12 та уруғ бўлади. Уруғи буйраксимон, ранги оқ, сариқ, пушти ва бошқа рангда. 1000 донаси 50—370 г .

Л. иссиқсевар ўсимлик, уруги камида 8—10° да униб чиқади. Майсаси — 0,5, — 1,0° да нобуд бўлади. Майсаланиши учун 15—18°, гуллаши учун энг қулай ҳарорат 18—25°, мева ҳосил қилиши учун 20—23°. Л. намсевар, Ўзбекистонда сувли ерларга экилади. Унумдор тупроқ шароитларига талабчан. Ўсув даври 75—120 кун. Ёрмаси оқсилга бой, юқори калорияга эга. Тула пишмаган дуккаклари ва донларидан консерва ишлаб чиқарилади. Дони таркибида 20—31% оқсил, 0,7-3,6% мой, 50-е крахмал, 2,3—7,1% клетчатка, алкил кислоталар мавжуд. Пояси чорва моллари учун яхши озуқа ҳисобланади. Айрим турлари манзарали ўсимлик сифатида экилади. Тупроқни азот билан бойитади.

Асосий экин тарзида баҳор (апр.нинг охири ёки май ойи)да ва такрорий экин сифатида июн ойида экилади. 1 га майдонга 60–250 кг уруғлик сарфланади. Экиш чуқ. 3—5 см. Ҳосил дуккаклари 75—80% пишганда, дуккаклар кам чатнайдиган вақтда йиғилади, хирмонда қуритилади, тозаланади. Ҳосилдорлиги 25—40 с/га.

Навлари. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда Наврўз, Кахрабо ва бошқа навлари экилади.

Л. зараркунандалари: ловия ва нўхат донхўрлари; кас ал ли кл ардан энг кўп зарарлайдигани антракноз ва бактериоз.

Адабиёт

  • Отабоева Ҳ. ва бошқа, Ўсимликшунослик, Т., 2000.

Ҳалима Отабоева.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил