Ludwig Boltzmann
Болсман Людвиг (олмонча: Лудwиг Эдуард Болтзманн 1844. 20. 2, Вена — 1906.5.9, Дуино, Италия) — австрия физиги. Вена ФА аъзоси (1895). Статистик физика ва физик кинетика асосчиларидан бири. Болсман ўз номи билан аталувчи тақсимот функсиясини ва газларнинг асосий кинетик тенгламасини яратди. Термодинамиканинг иккинчи крнунини статистик нуктаи назардан асослаб берди (1872). Болсман газлар ва қаттиқ жисмларнинг диэлектрик доимийларини аниқлади. Иссиқлик нурланиши қонунларидан бири (Стефан — Болсман қонуни) ни яратди. Бу қонун ҳозирги замон нурланиш назариясини ривожлантиришда муҳим рол ўйнади.
| Лудwиг Болтзманн |
|---|
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |