Luka Pacholi
Лука Бартоломео де Паҳиоли, О. Ф.М. (баъзан Паccиоли ёки Паcиоло; 1447-йил — 1517-йил 19-июн) — италиялик математик, франсискан роҳиби, Леонардо да Винcининг ҳамкори бўлган[3]. У бугунги кунда бухгалтерия ҳисоби деб номланувчи соҳага илк ҳисса қўшган олимлардан биридир. У бухгалтерия ҳисоби ва бухгалтерия юритишнинг отаси деб аталади. У Европада иккиёқлама ёзув усули ҳақида асар нашр этган биринчи шахсдир. Шунингдек, Лука Пачоли туғилган жойи Борго Сансеполcро унинг шарафига Луcа ди Борго деб аталган.
| Луcа Паcиоли, О.Ф.М. | |
|---|---|
|
Лука Пачолининг сур'ати, Жаcопо де' Барбари қаламига мансуб деб ҳисобланади, 1495-йил[1] | |
| Таваллуди |
1447-йил[2] Сансеполcро, Флоренсия Республикаси |
| Вафоти |
19-июн 1517-йил Сансеполcро, Флоренсия Республикаси |
| Фуқаролиги | Флорентине |
| Касби | Роҳиб, математик, ёзувчи |
| Машҳур ишлари |
Сумма де аритҳметиcа, Дивина пропортионе, икки ёқлама бухгалтерия тизими |
Ҳаёти

Луcа Паcиоли 1446 – 1448-йиллар оралиғида Тоскана провинсиясидаги Сансеполcро шаҳрида туғилган. У ерда Лука Пачоли аббако таълимини олган. Бу таълим лотин тилида эмас, балки халқ тилида олиб борилган ва савдогарлар учун зарур бўлган билимларга йўналтирилган эди. Унинг отаси Бартоломео Пачоли бўлган. Бироқ, Лука Пачоли болалигида Сансеполcрода Бефолcи оиласи билан яшаган деган маълумотлар бор[5]. 1464-йил атрофида у Венецияга кўчиб ўтган. У ерда бир савдогарнинг уч нафар ўғлига устозлик қилиш билан бирга ўз таълимини давом эттирган. Айнан шу даврда у ўзи ўқитаётган болалар учун арифметика бўйича ўзининг биринчи китобини ёзган. 1472 – 1475-йиллар оралиғида у франсискан роҳибига айланган. Шунинг учун унга нисбатан Фра („Роҳиб“) Лука деб мурожаат қилинишган.
1475-йилда у Перугиада хусусий ўқитувчи сифатида дарс бера бошлаган. 1477-йилда эса математика бўйича биринчи кафедра мудири бўлган. Бу вақт ичида у талабалари учун халқ тилида мукаммал дарслик ёзган. Шу билан бирга математика бўйича хусусий о'қитувчилик сифатида ишлашни давом эттирган. 1494-йилда унинг биринчи китоби — Сумма де аритҳметиcа, геометриа, Пропортиони эт пропортионалита Венецияда нашр этилган. 1497-йилда герсог Лудовиcо Сфорза таклифини қабул қилиб, Миланга ишлашга борган. У ерда у Леонардо да Винcи билан учрашган, унга математикани ўргатган. Леонардо билан ҳамкорлик қилган ва бирга яшаган. 1499-йилда Лоуис ХИИ Миланни эгаллаб, уларнинг ҳомийсини ҳайдаб чиқаргач, Паcиоли ва Леонардо шаҳарни тарк этишга мажбур бўлишган. Уларнинг йўллари тахминан 1506-йилда бутунлай айрилган. Паcиоли тахминан 70 ёшида, 1517-йил 19-июнда вафот этган. Катта эҳтимол билан, у ҳаётининг сўнгги йилларини Сансеполcро ўтказган ва шу шаҳрида вафот этган[5].
Математика

Пачоли математика бўйича бир қанча асарларни нашр этган, жумладан:
- „Траcтатус матҳематиcус ад дисcипулос перусинос“ (Ватикан кутубхонаси қўлёзмаси, Лат. 3129) — бу 1477-йилдан 1480-йилгача Пачоли дарс берган Перугиа университети талабалари учун ёзилган 600 саҳифага яқин дарслик. Қўлёзма 1477-йил декабр ва 1478-йил 29-апрел оралиғида ёзилган. У савдо арифметикасига оид 16 бўлимни, жумладан, айирбошлаш, алмашув, фойда, металларни аралаштириш ва алгебрани ўз ичига олади. Замонавий транскрипсияси Cалзони ва Cаваззони (1996) томонидан, бўлиш муаммолари боби қисман таржимаси билан бирга нашр этилган[6].
- „Сумма де аритҳметиcа, геометриа. Пропортиони эт пропортионалита“ (Венеция, 1494) — Шимолий Италия мактабларида қўллаш учун мўлжалланган дарслик. Бу ўз даврининг математик билимлари синтези бўлиб, унда халқ тилида ёзилган алгебрани ўз ичига олган биринчи босма асар мавжуд эди. Шунингдек, у Италия Ренессанси даврида Венеция савдогарлари қўллаган бухгалтерия усулининг, яъни икки ёқлама ёзув усулининг илк нашр билан ҳам машхурдир. У нашр этган тизим бугунги кунда бизга маълум бўлган бухгалтерия сиклининг кўп қисмини қамраб олган. У журналлар ва бош дафтарлардан фойдаланишни тушунтириб, дебет ва кредитлар тенглашмагунча одам кечаси ухлашга ётмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирган[7]. Унинг бош дафтарида активлар (жумладан, дебиторлик қарзлари ва захиралар), мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар учун ҳисобварақлар мавжуд эди — бу тоифалар мос равишда ташкилотнинг бухгалтерия баланси ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилади. У йил якунидаги ёпувчи ўтказмаларни кўрсатиб берди. Бош дафтарни исботлаш учун синов балансидан фойдаланишни таклиф қилди. Бундан ташқари, унинг трактати бухгалтерия этикасидан тортиб ишлаб чиқариш таннархи ҳисобигача бўлган кенг кўламли мавзуларга тўхталиб ўтади. У Жоҳн Напиэр ва Бриггсдан 100 йилдан кўпроқ вақт олдин 72 қоидасини жорий қилди[8]. Китобдаги машқлар асосан Пиэро делла Франcесcанинг аввалроқ ёзилган Траттато д’абаcо асаридан манбасиз кўчирилган эди[9]. Шунингдек, ушбу асар Ренессанс даврида математикада стандарт белгига айланган плюс ва минус белгиларини кенг тарқалишига хизмат қилди[10].
- „Де вирибус қуантитатис“ (Болоня университети қўлёзмаси, 1496–1508) — математика ва сеҳр ҳақидаги трактат. 1496 – 1508-йиллар оралиғида ёзилган ушбу асарда карта фокуслари ҳақида илк бор маълумот берилган. Шунингдек, жонглёрлик қилиш, олов ейиш ва тангаларни ўйнатиш бўйича кўрсатмалар келтирилган. Бу Леонардо да Винcининг чапақай бўлганлигини қайд этган биринчи асардир. „Де вирибус қуантитатис“ учта бўлимга бўлинган: математик масалалар, топишмоқлар ва фокуслар, шунингдек, мақоллар ва шеърлар тўплами. Китоб замонавий сеҳр-жоду ва рақамли топишмоқларнинг асоси деб таърифланган. Бироқ у ҳеч қачон нашр этилмаган ва Болоня университети архивларида қолиб кетган. У ерда Ўрта асрлар давомида фақат саноқли олимларгина у билан танишиш имконига эга бўлган. Китоб математик Давид Сингмастер 19-асрга оид қўлёзмада унга ишорани учратиб қолганидан сўнг қайта кашф этилган. Инглизча таржимаси биринчи марта 2007-йилда нашр этилган[11].
- Геометрй (1509-йил) — Эвклиднинг „Элеменц“ асарининг лотинча таржимаси.
- „Дивина пропортионе“ (1496 – 1498-йилларда Миланда ёзилган, 1509-йилда Венецияда нашр этилган). Асл қўлёзманинг икки версияси ҳозиргача сақланиб қолган. Бири Миландаги Амброзиана кутубхонасида, иккинчиси Женевадаги Оммавий ва университет кутубхонасида сақланади. Асар математик ва бадиий мутаносибликка, хусусан, олтин кесим ва унинг ме’морчиликда қўлланилишига бағишланган. Китоб Пиэро делла Франcесcа қаламига мансуб „Де қуинқуэ cорпорибус регуларибус“ китобининг тўлиқ таржимасини манба кўрсатмасдан ўз ичига олган[9]. Леонардо да Винcи Пачоли билан бирга яшаб, ундан математика дарсларини олаётган вақтда „Дивина пропортионе“ асаридаги мунтазам кўпёқликларнинг расмларини чизган. Леонардонинг чизмалари, эҳтимол, жисмларнинг олд ва орқа томонларини осонгина фарқлаш имконини берувчи скелетли жисмларнинг биринчи тасвирларидир. Шунингдек, асарда Пиэро делла Франcесcа, Мелоззо да Форлì ва Марcо Палмеззано каби рассомлар томонидан перспективадан фойдаланилгани муҳокама қилинади. Ню-Ёрк шаҳридаги Метрополитан сан’ат музейи сувенир буюмларини безашда фойдаланадиган „М“ логотипи (музей уни „Ренессанс М“ деб атайди) дастлаб [„[Дивина пропортионе“]] асаридаги тасвирдан олинганини даъво қилади [12].
Бухгалтерия ва бизнесга таъсири
Пачоли Италиянинг айрим қисмларида қўлланиладиган икки ёқлама бухгалтерия ёзувини тавсифлаш орқали бухгалтерия амалиётига кескин таъсир кўрсатди. Бу корхоналарнинг ўз фаолиятини назорат қилиш усулини бутунлай ўзгартирди. Самарадорлик ва даромадлиликни оширишга имкон берди. „Сумма“ асарининг бухгалтерияга оид бўлими 16-аср ўрталарига қадар халқаро миқёсда дарслик сифатида ишлатилган. Икки ёқлама бухгалтерия ҳисобининг асослари 500 йилдан ортиқ вақт давомида деярли ўзгаришсиз қолган. „Давлат бухгалтерияси, саноат ва нотижорат ташкилотларидаги бухгалтерия амалиётчилари, шунингдек, инвесторлар, кредит ташкилотлари, бизнес фирмалари ва молиявий маълумотларнинг барча бошқа фойдаланувчилари бухгалтерия ҳисоби ривожланишидаги улкан хизматлари учун Лука Пачолини миннатдорлик билан эслайдилар“.
Чартеред Аccоунтанц' Ҳалл биносидаги ИCАЭW кутубхонасининг нодир китоблар коллексиясида Лука Пачолининг нашр этилган барча асарлари сақланади. Британия кутубхонаси томонидан ишлаб чиқилган „Турнинг тҳе Пагес“ интерактив воситаси ёрдамида Паcиолининг „Сумма де аритҳметиcа“ ва „Дивина пропортионе“ китобларидан парчаларни онлайн тарзда кўриш мумкин[13].
Шахмат
1500-йил Пачоли шахмат ҳақида нашр этилмаган трактат — „Де лудо сcачорум“ („Шахмат ўйини ҳақида“) асарини ёзган. Кўп вақт давомида йўқолган деб ҳисобланган ушбу қўлёзма 2006-йилда Гориция шаҳридаги граф Гуглиэлмо Cоронини-Cронбергнинг 22 000 жилдли кутубхонасидан қайта топилди. Китобнинг факсимиле нашри 2008-йилда Пачолининг туғилган шаҳри Сансеполcрода чоп этилди. Леонардо да Винcининг муаллиф билан узоқ йиллик ҳамкорлиги ва унинг „Дивина пропортионе“ асарига безак берганини ҳисобга олиб, баъзи олимлар Леонардо қўлёзмадаги шахмат масалаларини чизган ёки масалаларда қўлланилган шахмат доналарини лойиҳалаштирган деб тахмин қиладилар[14][15][16][17].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Энигма оф Луcа Паcиоли'с Портраит“. РитраттоПаcиоли. Қаралди: 2015-йил 30-январ.
- ↑ Ди Теодоро, Франcесcо Паоло (2014). "Паcиоли, Луcа" (ит). Дизионарио Биографиcо дегли Италиани. 80. Треccани. ҳттп://www.треccани.ит/энcиcлопедиа/луcа-паcиоли_%28Дизионарио-Биографиcо%29/.<!--->
- ↑ Тарқуини, Луcа. ил Фалcо э ил Топо Мануалетто ди Гестионе Азиэндале. Лулу.cом, 23 Деcембер 2016. ИСБН 9781326893934.
- ↑ МаcКиннон, Ниcк (1993). "Тҳе Портраит оф Фра Луcа Паcиоли". Тҳе Матҳематиcал Газетте 77 (479): 132, 160. дои:10.2307/3619717. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_матҳематиcал-газетте_1993-07_77_479/паге/132.
- ↑ 5,0 5,1 „Паcиоли биограпҳй“. www-гроупс.дcс.ст-анд.аc.ук. 2016-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-март.
- ↑ Ҳеэффер, 2010
- ↑ Чиаппетта, Барбара; Ларсон, Кермит Д.. Фундаментал Аccоунтинг Принcиплес: Студент Леарнинг Тоолс. МcГраw-Ҳилл Ҳигҳер Эдуcатион, 1995-11-15 — 209-бет. ИСБН 9780256207484. Қаралди: 2023-йил 10-ноябр.
- ↑ Ст-анд.аc.ук А Напиэриан логаритҳм бефоре Напиэр, Жоҳн Ж ЎCоннор анд Эдмунд Ф Роберцон
- ↑ 9,0 9,1 Давис, Маргарет Далй. Пиэро Делла Франcесcа'с Матҳематиcал Треатисес: Тҳе Траттато Д'абаcо анд Либеллус де Қуинқуэ Cорпорибус Регуларибус (эн,ит). Лонго Эдиторе, 1977 — 64-бет.
- ↑ Салвадор Cруз Рамбауд, Жосé Гарcíа Пéрез, Роберт А Неҳмер, Дерек Ж С Робинсон. Алгебраиc Моделс фор Аccоунтинг Сйстемс. Wорлд Сcиэнтифиc Публишинг Cо. Пте. Лтд., Марч 2010 — 2-бет. ИСБН 978-981-4287-11-1.
- ↑ МcДоналд, Луcй. „Анд тҳат'с ренаиссанcе магиc ...“ (2007-йил 10-апрел). Қаралди: 2015-йил 30-январ.
- ↑ „Ренаиссанcе 'М' боокмарк“. Тҳе Мет Сторе (Метрополитан Мусеум оф Арт шоппинг cаталог).
- ↑ „Турнинг тҳе Пагес: ИCАЭW'с cоллеcтион оф раре боокс“. ИCАЭW.cом. ИCАЭW. Қаралди: 2020-йил 22-июн.
- ↑ Тимес Онлине: Ренаиссанcе чесс мастер анд тҳе Да Винcи деcоде мйстерй
- ↑ „Интернатионал Ҳералд Трибуне: Эхперц линк Леонардо да Винcи то чесс пуззлес ин лонг-лост Ренаиссанcе треатисе“.
- ↑ „Wиннипег Фреэ Пресс: Чесс“. 2016-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 7-апрел.
- ↑ „Эхперц линк Леонардо да Винcи то чесс пуззлес - УСАТОДАЙ.cом“. усатодай30.усатодай.cом.