Maitreyi
Маитрейи[1] — қадимги Ҳиндистонда Ведиклар даврида яшаган ҳинд файласуфи. У Бриҳадараняка Упанишад асарларида Ведик адиб, Яжнавалкянинг икки хотинидан бири сифатида тилга олинган; Маитрейи милоддан аввалги 8-асрда яшаган деб тахмин қилинади. Ҳинд эпоси Маҳабҳарата ва Гṛҳясутраларда эса Маитрейи турмушга чиқмаган Адваита файласуфи сифатида тасвирланган. Қадимги санскрит адабиётида у браҳмавадини (Веданинг изоҳчиси) сифатида танилган.
Маитрейи Бриҳадараняка Упанишад каби қадимги ҳинд матнларида Яжнавалкя билан суҳбатда ҳиндларнинг Атман (руҳ ёки ўзлик) тушунчасини ўрганадиган диалогда пайдо бўлади. Ушбу диалогга кўра, севги инсоннинг руҳи томонидан бошқарилади ва Маитрейи Атман ва Браҳманнинг табиати ва уларнинг бирлиги, Адваита фалсафасининг ўзагини муҳокама қилади. Ушбу Маитрейи-Яжнавалкя диалоги Сурешваранинг варттикасидир (шарҳидир).
Маитрейи Ҳиндистондаги аёллар учун мавжуд бўлган таълим имкониятлари ва уларнинг фалсафий ютуқларига мисол сифатида келтирилади. У ҳинд интеллектуал аёлларининг рамзи ҳисобланади ва Ню-Деҳлидаги институт унинг шарафига номланган.
Маитрейи-Яжнавалкя диалоги
Ригведа коллексиясида ўнга яқин мадҳиялар Маитрейига тегишли[2]. У Бриҳадараняка Упанишад қўлёзмалардаги диалогда ҳиндларнинг Атман (руҳ ёки ўзлик) тушунчасини ўрганади. Маитрейи-Яжнавалкя диалоги деб ҳам аталадиган мулоқотда севги инсоннинг руҳи томонидан бошқарилишини таъкидлайди ва унда Атман ва Браҳманнинг табиати ва уларнинг бирлиги, Адваита фалсафасининг ўзаги муҳокама қилинади[3][4].
Бу диалог бир қанча ҳинд матнларида учрайди; энг қадимийси милоддан аввалги 700-йилга оид асосий ва энг қадимги Упанишадлардан бири бўлган Бриҳадараняка Упанишаднинг 2.4-бобида тасвирланган ва 4.5-бобида таҳрирланган[5][6]. Маитрейи-Яжнавалкя диалоги Мадҳямдина ва Канва Ведик мактабларининг иккита қўлёзма нусхасида сақланиб қолган; уларда сезиларли адабий фарқлар мавжуд бўлса-да, бир хил фалсафий мавзуга эга[4].

Олимлар ушбу диалог қадимги Ведик анъаналарида аёллар руҳий мунозараларнинг фаол иштирокчиси ва Браҳман олимлари сифатида қабул қилинганлигидан далолат берадими ёки йўқлиги ҳақида турли хил фикрларга эга[7][5]. Индолог ва Динлар тарихи профессори Венди Донигернинг таъкидлашича, ушбу диалогда Маитрейи муаллиф сифатида тасвирланмаган, балки Браҳманнинг икки хотинидан кучли илми билан ажралиб турадиган Упанишадик ҳикоясининг бир қисмидир[8]. Бошқа бир америкалик ҳиндолог ва дин профессори Карен Печелис, аксинча, Маитрейи теологик фикрловчи сифатида тасвирланган, чунки у ушбу диалогда Яжнавалкяга қарши чиқади ва тўғридан-тўгри саволлар беради[9].
Сурешвара (Суресварачаря, милодий 750 й.) каби биринчи минг йилликдаги ҳинд олимлари бу эркак ва аёл мулоқотини ҳар икки томонда ҳам чуқур мазмунли деб билишган; Маитрейи бойликдан бош тортади, эрининг маънавий билимларини баҳам кўришни хоҳлайди ва Упанишдик ҳикоясининг тўртта маълум версиясида у Яжнавалкянинг Атман назариясига қарши чиқади[4][3]. Яжнавалкя Маитрейининг шижоатини тан олади ва унинг саволлари унинг олий билим изловчиси ва Атманни севувчи эканлигидан далолат беради.
Упанишаддаги Маитрейи диалоги гендер муносабатларининг ўлчови бўлишдан ташқари муҳим аҳамиятга эга. Ҳинд фалсафасининг нуфузли Адваита Веданта мактабининг олими Ади Шанкара ўзининг „Бриҳадаранякопанишад бҳашя“ асарида Бриҳадараняка Упанишаднинг 2.4-бобидаги Маитрейи-Яжнавалкя диалогининг мақсади инсоннинг билими ва аҳамиятини таъкидлаш эканлигини ёзган[10].
Хотираси
Маитрейи „қадимги Ҳиндистоннинг энг билимдон ва фазилатли аёлларидан бири“ сифатида бир қатор Пурана жанрида тилга олинади[11] ва Ҳиндистондаги интеллектуал аёлларни рамзий қилади[8]. Янги Деҳлидаги коллеж унинг номи билан аталган[12] Маитрейи Ведик қишлоғи, Тамил Надудаги дам олиш маскани[13].
Манбалар
- ↑ Стаал 2008.
- ↑ Девика Рангачари. Сwами Вивекананда: А Ман wитҳ а Висион. Пенгуин Боокс, 2011 — 139-бет. ИСБН 978-81-8475-563-3.
- ↑ 3,0 3,1 Ҳино 1991.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Бреретон 2006.
- ↑ 5,0 5,1 Марвеллй 2011.
- ↑ Ҳуме 1967.
- ↑ Мажумдар 1977.
- ↑ 8,0 8,1 Донигер 2010.
- ↑ Карен Печилис. Тҳе Граcефул Гуру: Ҳинду Фемале Гурус ин Индиа анд тҳе Унитед Статес. Охфорд Университй Пресс, 2004 — 14–15-бет. ИСБН 978-0-19-514537-3.
- ↑ Паул Деуссен. Тҳе Сйстем оф тҳе Веданта: Аccординг то Бадараяна'с Браҳма-Сутрас анд Шанкара'с Cомментарй тҳереон. КБ Cлассиcс Репринт, 2015 — 173–174-бет. ИСБН 978-1-5191-1778-6.
- ↑ Геавес 2009.
- ↑ Аҳужа 2011.
- ↑ „Ан Эcо-Спиритуал Ретреат“. Маитрейи - Тҳе Ведиc Виллаге. Қаралди: 2015-йил 11-декабр.
Адабиётлар
- Аҳужа, М. Л.. Wомен ин Индиан Мйтҳологй. Неw Делҳи: Рупа & Cо., 2011. ИСБН 978-81-291-1825-7.
- Боwен, Паул. Тҳемес анд иссуэс ин Ҳиндуисм. Cасселл, 1998. ИСБН 978-0-304-33850-4.
- Бреретон, Жоэл П. (2006). „Тҳе Cомпоситион оф тҳе Маитрейī Диалогуэ ин тҳе Брҳадāраṇяка Упаниṣад“. Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй. 126-жилд, № 3. 323–345-бет. ЖСТОР 20064512.
- Cандракīрти. Фоур Иллусионс: Cандракīрти'с Адвиcе фор Травелерс он тҳе Бодҳисаттва Патҳ. Неw Ёрк, Н.Й.: Охфорд Университй Пресс, 2003. ИСБН 978-0-19-515112-1.
- Деуссен, Паул. Сихтй Упанишадс оф тҳе Веда. Мотилал Банарсидасс, 2010. ИСБН 978-81-208-1468-4.
- Донигер, Wендй. Тҳе Ҳиндус: Ан Алтернативе Ҳисторй. Охфорд Университй Пресс [Фирст публишед 2009], 2010. ИСБН 978-0-19-959334-7.
- Геавес, Рон. Энcйcлопедиа оф Ҳиндуисм (Эдиторс: Денисе Cуш, Cатҳерине Робинсон, Мичаэл Ёрк). Роутледге, 2009. ИСБН 978-0-415-55623-1.
- Ҳино, Шоун. Суресвара'с Вартика Он Яжнавалкя'С-Маитрейи Диалогуэ, 2нд, Мотилал Банарсидасс, 1991. ИСБН 978-81-208-0729-7.
- Ҳуме, Роберт. Бриҳадараняка Упанишад. (Транслатор), Охфорд Университй Пресс, 1967.
- Мажумдар, Рамеш Чандра. Анcиэнт Индиа, 8тҳ, Делҳи: Мотилал Банарсидасс Публишерс, 1977. ИСБН 978-81-208-0436-4.
- Марвеллй, Паула. Wомен оф Wисдом. Охфорд: Оспрей Публишинг, 2011. ИСБН 978-1-78028-367-8.
- Оливелле, Патриcк. Упанишадс. Охфорд Университй Пресс, 2008. ИСБН 978-0-19-954025-9.
- Печилис, Карен. Тҳе Граcефул Гуру: Ҳинду Фемале Гурус ин Индиа анд тҳе Унитед Статес. Охфорд Университй Пресс, 2004. ИСБН 978-0-19-514537-3.
- Стаал, Фриц. Дисcоверинг тҳе Ведас: Оригинс, Мантрас, Ритуалс, Инсигҳц. Пенгуин Боокс Индиа, 2008. ИСБН 978-0-14-309986-4.
- Wеер, Роберт Ван Де. 366 Реадингс Фром Ҳиндуисм. Жаиcо Публишинг Ҳоусе, 2013. ИСБН 978-81-7992-070-1.
Ҳаволалар
- Маитрейи-Яжнавалкя диалоги, 1-тўплам Бриҳадараняка Упанишад 2.4, Макс Мюллер (Таржимон)
- Маитрейи-Яжнавалкя диалоги, 2-тўплам Бриҳадараняка Упанишад 4.5, Макс Мюллер (Таржимон)
- Яжнавалкя ва Майтрейининг мутлақ ўзлик ҳақидаги суҳбати, 1-тўплам, Свами Кришнананда (Таржимон)
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |