Мантие (сербча: мантије) — Сербия ва Босния ошхонасига оид, қийма гўшт ёки пишлоқ билан тўлдирилиб пишириладиган пишириқ тури. Сербия мантиеси тўтрбурчак шаклда ичи тўлдириб букилган хамир тайёрланиб, пиширилади[1]. Босния ва Герцеговинада эса юпқа ёйилган хамирга масаллиқлар бир текисда ёйиб чиқилади, бунда хамир четлари албатта столдан осилиб туриши керак, кейин узун ва ингичка қилиб ўралади ҳамда кичик бўлакларга кесилади[2]. Одатда, дастурхонга тортишдан олдин устига саримсоқпиёз қўшилган қатиқ қуйилади.

Бутун Сербия бўйлаб оригинал равишда тайёрлаб қадоқланган ва музлатилган мантиеларни топишингиз мумкин[3].

Ушбу таомга православ руҳонийларининг кийими — мантия номи берилган. Бу сўзнинг ўзак келиб чиқиши юнонча „мантион“ сўзига бориб тақалиши мумкин. Бу „халат“ ёки „бурма“ деган маъноларни англатади[3].

Пазар мантиелари

Пазар мантиелари ёки санжак мантиеси Нови Пазар шаҳар ошхонасининг ўзига хос таомидир. У қат-қат хамир ва қийма гўштдан тайёрланади.

Пазар мантиелари, яъни ушбу таомни тайёрлашнинг Новй Пазар анъанавий усули 2012-йилда Сербиянинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган[4]. Мантие Нови Пазар (Сербия жануби-ғарбий қисми)да истиқомат қилувчи босниялик аҳолиси кундалик таомномасининг бир қисми, шунингдек, оилавий тадбирларда доимий равишда тайёрланадиган таом ҳисобланади. Оригинал мантиелар мусулмонларга хос равишда фақат мол гўштидан тайёрланади. Қўй гўшти ва пишлоқ ёки карам қўшилиб тайёрланадиган намуналари ҳам пайдо бўлган[5].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ Загорац, Дејан; Марјановић, Слободан. ГАСТРОНОМСКИ ВОДИЧ КРОЗ ГРАДОВЕ И ОПШТИНЕ. Београд: СТАЛНА КОНФЕРЕНЦИЈА ГРАДОВА И ОПШТИНА – САВЕЗ ГРАДОВА И ОПШТИНА СРБИЈЕ, 2013 — 38,50,86,116-бет. ИСБН 978-86-88459-25-9. Қаралди: 16. 1. 2019. 
  2. ↑ „Мантиже“. Cоолинарика. Қаралди: 24. 1. 2020.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Новопазарске мантије, специјалитет који чува традицију“. сербиа.cом. Қаралди: 5. 4. 2019.
  4. ↑ „Пазарске мантије, традиционални начин припреме“. нкнс.рс. Қаралди: 5. 4. 2019.
  5. ↑ „С лжубавлжу из Новог Пазара – Сандžаčке или Пазарске мантиже“. Баšта балкана. Қаралди: 4. 8. 2020.

Қўшимча ҳттпс://т.ме/БайМотWерк