Марида бинти Шабиб (арабча: ماردة بنت شبيب‎‎, ваф. 820-йиллар) Аббосий халифаси Ҳорун ар-Рашиднинг севимли умму валади ва Аббосийлар халифаси Муътасимнинг онаси[2].

Марида бинти Шабиб
ماردة بنت شبيب
Аббосий халифанинг умму ал-валади
Даври 796—809
Туғилиши Куфа, Аббосийлар халифалиги
Вафоти 820-йиллар
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Дафн этилган жой
Бағдод
Турмуш ўртоғи Ҳорун ар-Рашид
Фарзандлари
Тўлиқ номи
Умму Муҳаммад Марида бинти Шабиб
Дини Ислом

Биографияси

Марида тахминан 793/795-йилларда ҳарамга қабул қилинган. Марида канизак бўлишига қадар Аббосийлар хонадонида улғайган. Марида қул бўлиб, мусулмон оиласига мансуб эди. Оила аъзоларининг барчаси қуллар эди[манба керак].

Марида Куфада туғилган. Унинг оиласи Сўғддан кўчиб келган бўлиб, келиб чиқиши туркийларга бориб тақалади[3].

Мариданинг отасининг исми Шабиб[4]. У Зубайда Ҳорунга совға қилган ўн нафар канизакдан бири эди. Беш нафар фарзанди бўлган. Улар Абу Исъҳоқ (бўлажак халифа Муътасим), Абу Исмоил, Умму Ҳабиб ва яна иккитасининг исми номаълум. Марида Ҳоруннинг севимли канизаги бўлган[5].

Ўғли Муҳаммад, бўлажак халифа Муътасим, Бағдоддаги Хулд саройида туғилган. Туғилган санаси аниқ эмас. Тарихчи Табарийнинг маълумотларида ҳижрий 180-йил шаъбон ойи (796-йил октябр) ёки 179-йил (796-йил баҳори ёки аввалроқ) кўрсатилган[6][7].

Марида Ҳорун ар-Рашиднинг бешта фарзанд дунёга келтирган ягона умму валади эди. Бошқа умму валадлар бундай мартабага эриша олмаган[манба керак].

Марида ҳаётининг катта қисмини халифанинг ҳарамида ўтказган. Ҳорун ар-Рашид катта ўғилларини ўзига меросхўр этиб тайинлагани учун Мариданинг ўғиллари меросхўрлар рўйхатида эмас эди. Бироқ, Мариданинг катта ўғли Абу Исъҳоқ халифа Маъмун вафотидан сўнг халифалик тахтига чиқади. Ўлим тўшагида ётган Маъмун Абу Исъҳоқни ўзига меросхўр этиб тайинлаган[манба керак].

Манбалар

  1. ↑ Масуди 2010, с. 222.
  2. ↑ Босwортҳ 1993, с. 776.
  3. ↑ Кеннедй 2006, сс. 173, 213.
  4. ↑ Меадоwс Оф Голд. Тайлор & Франcис, 2013 — 462-бет. ИСБН 978-1-136-14522-3. 
  5. ↑ Абботт 1946, сс. 141–42.
  6. ↑ Босwортҳ 1991, сс. 208–209.
  7. ↑ Масуди 2010, сс. 222, 231.

Адабиётлар