Машҳад ат-Табатаба (арабча: مشهد آل طباطبا‎‎), шунингдек Машҳад аш-Шариф ат-Табатаба[1] номи билан ҳам маълум бўлган, Қоҳирада жойлашган Х асрга оид мақбара[2]. У аввалроқ Айн ас-Сиро дарёси қирғоғида жойлашган бўлиб, реставрация доирасида Миср сивилизацияси миллий музейи ҳудудига кўчирилди[3][4]. Бу иншоот Ихшидийлар давридан сақланиб қолган сўнгги ёдгорликдир[5].

Машҳад ат-Табатаба
арабча: مشهد آل طباطبا‎‎

Зиёратгоҳнинг кўчирилишдан аввалги ҳолати
Mashhad at-Tabataba is located in Egypt
Mashhad at-Tabataba
Мисрдаги жойлашуви
Умумий маълумот
Жойлашуви Қоҳира, Миср
Координаталар 30°00′35″Н 31°14′57″Э / 30.0098442°Н 31.2491908°Э / 30.0098442; 31.2491908

Тарихи

Мақбара Х асрда Ихшидийлар ҳукмронлиги даврида қурилган. Уни Муҳаммад ибн Туғж ал-Ихшид 945-йилда вафот этганидан кейин Шариф Табатаба ас-Сағир қабри устига қурдирган[3]. Кейинчалик бу ерга унинг бошқа оила аъзолари ҳам дафн этилган. Бироқ, бу ерда ётган шахс шунингдек, Иброҳим Табатабоий, яъни қурайший олим, Али ибн Абу Толиб авлоди ва Жаъфар ас-Содиқнинг сафдоши билан ҳам боғланади[6]. У 806-йилда ўлдирилган, бироқ бу ерга унинг ўзи эмас, балки унинг авлодлари бу мақбарага дафн этилган[7][8].

2022-йилда Машҳад ат-Табатаба биноси Айн ас-Сиро кўли сувлари аллақачон қисман сув остида қолган тузилмани янада шикастлаш хавфини туғдиргани сабабли, Миср сивилизацияси миллий музейи ҳудудига кўчирилди[3][4]. Сув сатҳи 2,70 метр баландликка етган бўлиб, бу мақбаранинг қулаб тушиш хавфини кучайтирган эди[4]. Шунинг учун Машҳад ат-Табатаба эҳтиёткорлик билан қисмларга ажратилиб, керакли жойда қайта тикланди[3][4]. Кўчириш ва реставрация лойиҳаси 2021-йилда бошланган ва 2022-йилда якунланган[3][4]. Тузилмани қисмларга ажратиш жараёнида бир неча қадимий қабр тошлари топилди[4][3].

Меъморий тузилиши

Мақбаранинг майдони 600 квадрат метрни ташкил қилади. Мақбара ҳудуднинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Унинг чап томонида ХИХ аср охирида қурилган гумбазли бинода жойлашган таҳорат қудуғи мавжуд[1][7]. Мақбара ичида Табатаба оиласининг аъзоларига тегишли қабрлар жойлашган олти хонадан иборат[7]. Ичкарининг ғарбий тарафида кичик зиёратхона эшиги бор. Зиёратхона квадрат шаклда бўлиб, ҳар бир томони 18 метр узунликдадир[9]. У икки қатор перпендикуляр устунлар орқали уч бўлимга бўлинган[9]. Иншоот устини ёпиш учун тўққизта гумбаз қўлланган, бироқ ҳозирда уларнинг атиги учтаси сақланиб қолган[8].

Галлерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Арчнет > Сите > Машҳад ал-Шариф ал-Табатаба“. www.арчнет.орг. Қаралди: 2024-йил 22-март.
  2. ↑ „санcтуаире де Шариф ал-Табатаба - Персéэ“. www.персеэ.фр. Қаралди: 2024-йил 22-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „مشهد طباطبا من معالم الإخشيد.. تعرف على القصة الكاملة لعملية إنقاذه ونقله (شاهد)“. اليوم السابع (2022-йил 25-июл). Қаралди: 2024-йил 22-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 الشرق „مصر ترمم "مشهد آل طباطبا" وتنقله إلى الموقع الجديد | الشرق للأخبار“ (ар). Ашарқ Неwс (2022-йил 2-апрел). Қаралди: 2024-йил 22-март.
  5. ↑ „Эгйпт савес онлй ремаининг монумент фром Икҳшидид эра - Ал-Монитор: Индепендент, трустед cовераге оф тҳе Миддле Эаст“ (эн). www.ал-монитор.cом (2022-йил 10-апрел). Қаралди: 2024-йил 22-март.
  6. ↑ ҳттпс://исламиc.cултнат.орг/Обжеcт?ИД=463&Срc=Галлерй
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „المسالك::مشهد آل طباطبا“. www.алмасалик.cом. Қаралди: 2024-йил 22-март.
  8. ↑ 8,0 8,1 „أنقذوا مشهد آل طباطبا“. www.абоу-алҳоол.cом. 2024-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-март.
  9. ↑ 9,0 9,1 „"Машҳад Ал Табатаба" Трансферред то НМЕC | Сада Элбалад“ (эн). сеэ.неwс. Қаралди: 2024-йил 22-март.