Masjidi Rashid
Масжиди Рашид, шунингдек, Жоме Рашид масжиди, Масжиди Рошидия, Тож масжид номлари билан танилган, баъзан Масжид Жоме Рашид тарзида ҳам ёзилади. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Саҳаранпур тумани Деобанд шаҳри Дорул Улум Деобанд мажмуаси ҳудудида жойлашган сунний жоме масжид. Ушбу масжид Дорул Улум Деобанд мажмуасининг иккинчи ҳомийси Рашид Аҳмад Гангоҳий шарафига номланган.
| Масжид | |
Масжиди Рашид
| |
![]() | |
Умумий маълумот
Масжид ар-Рашид ўзига хос меъморий қиёфаси, кўркам гумбази ва салобатли миноралари билан ажралиб туради. Иншоот мусулмонлар ва бошқа сайёҳлар учун муҳим зиёрат масканига айланган. Масжидга илк назар ташлаганда, бино гўё ислом дини бу ҳудудга кириб келган даврда қурилгандек таассурот уйғотади. Кенг ҳовли, марказий дарвозанинг икки томонида жойлашган узун айвонлар ҳамда ташқи қисмидаги кенг майдон масжиднинг жозибасини янада оширади[1]. Масжидда ишлатилган оқ тош плиталар ой ёруғида Тож Маҳал манзарасини эслатади. Бу эса ташриф буюрувчиларни шу ерда бир муддат ўтириб, атрофни томоша қилишга ундайди. Масжид ташқарисидаги кичик ва озода ҳовуз ҳамда дид билан барпо этилган гулзор унга алоҳида гўзаллик бағишлайди. Масжидни томоша қилиш учун доим бу ерга кўплаб одамлар ташриф буюради[1].
Дарул Улум маъмурияти ушбу масжидни қуришга қарор қилганида унинг бунчалик гўзал ва маҳобатли бўлиб чиқишини тасаввур ҳам қилмаган эди. Қурилиш ишлари бошланиши биланоқ маҳаллий аҳоли кутилганидан анча кўп маблағ эҳсон қила бошлади. Натижада дастлабки содда лойиҳа ўзгартирилди. Ҳозирги масжид биносини қуриб битказиш учун 20 йил ва катта миқдорда[ойдинлаштирилсин] маблағ сарфланди. Масжиднинг баландлиги 37 метр бўлган гумбаз, ҳар бири 55 метрли иккита минора ва бешта эшиги бор. Бир вақтнинг ўзида бу ерда 20 000 нафар намозхон ибодат қилиши мумкин[1].
Жамият Уламои Ҳинд ташкилотининг марҳум раҳбари Асад Маданий ҳаётининг сўнгги йилларигача ҳар Рамазон ойида юзлаб шогирдлари билан бирга масжидда эътикоф ўтирган. Унинг ўғли Маҳмуд Маданий ҳам бу анъанани давом эттириб келмоқда[1].
Галерея
-
Масжиднинг ташқи кўриниши
-
Масжиднинг ички кўриниши
-
Дарвозадан кириш қисми
-
Масжиднинг тунда кўриниши
-
Бир томондан кўриниш
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Билал, Манзар „Масжид –э-Рашеэд: А магнифиcент мосқуэ ат Дарул Улоом“. Тwо Cирcлес (2009-йил 5-декабр). Қаралди: 2024-йил 28-март.
Ҳаволалар
Викиомборда „Жомеъ Рошиқ масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ҳиндистондаги масжидга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
