Matniyoz Devonbegi madrasasi
| Матниёз Девонбеги мадрасаси | |
|---|---|
Муҳаммад Ниёз Девонбеги мадрасаси | |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Меъморий ёдгорлик |
| Тури | Мадраса |
| Манзили | „Ичан-қалъа“ МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 19-уй |
| Шаҳар | Хива шаҳри |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Координаталар | 41°22′42″Н 60°21′30″Э / 41.37822390549404°Н 60.358276187650375°Э |
| Қурилиши бошланган | 1871-йил |
| Эгаси | Давлат мулкига тегишли |
| Баландлиги | |
| Баландлиги | 36,45 м |
| Техник ҳолати | |
| Қаватлар сони | 1 қават |
| Бинонинг ички майдони | 21Х17 м |
Матниёз (Муҳаммад Ниёз) Девонбеги мадрасаси – Хоразм вилоятининг Хива шаҳридаги меъморий ёдгорлик. Мадраса 1871-йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда Хива шаҳридаги „Ичан қалъа“ маҳалласининг Паҳлавон Маҳмуд кўчасида, 19-уйга жойлашган. Тарихий обект „Ичан қалъа“ давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида давлат мулкига тегишлидир[1].
Мадраса биносини дастлаб 1871-йилда ўзбек ҳукмдори Муҳаммад Раҳимхон ИИ даврида унинг олий мартабали мулозими, молия вазири – Муҳаммад Ниёз (шевада Матниёз) девонбеги ўзининг маблағи ҳисобидан барпо эттирган. У Муҳаммад Раҳимхон ИИ мадрасасининг шарқий девори олдида жойлашган.
Мадраса Ичан қалъанинг бир қисми сифатида 1990-йилда УНЕСCОнинг Бутунжаҳон мероси обектлари рўйхатига киритилган. Ҳозир туристларга хизмат кўрсатиш ва кўргазма обекти бўлиб, унда Хива туристик мажмуаси ресторани жойлашган. Обект 1979-йилдан Муҳаммад Аминхон мадрасаси билан биргаликда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган.
Тузилиши
Матниёз Девонбеги мадрасаси хон девонбегиси Матниёз (Муҳаммад Ниёз) қурдирган. Бош тарзи Муҳаммад Аминхон мадрасасига қараган. Мадраса бир қаватли, тўғри тўртбурчак тархли (36,45х31,8 м). У дастлаб дарсхона заллари, қишки масжид ва ҳовлидан иборат бўлиб, атрофи ҳужралар билан ўралган. Уларнинг умумий сони 19 тани (қолган 2 та ҳужра иккинчи қаватда жойлашган) ташкил этади. Ҳужралар ҳовли (21Х17 м) атрофида жойлашган. Бош тарзи улкан пештоқли, унинг ёнларига 3 тадан ёйсимон равоқлар ишланган. Бурчакларидаги миноралар тепаси гумбазли мезаналар билан якунланган. Кираверишдаги ёғоч ўймакорлигида безатилган эшик орқали миёнсаройга кирилади. Миёнсарой гумбази қалқонсимон бағалларга таянган. Миёнсарой ёнларида ҳовли билан ўзаро боғланган дарсхоналар жойлашган. Ҳовли атрофидаги ҳужралар олди равоқли. Жануб томонидаги пештоқ гумбазли масжиддан айвон сифатида фойдаланилган. Дарсхона ва масжид гумбазлари ўзаро кесишган тоқилар устига ўрнатилган, ҳужралар балхи гумбазли. Бош тарзи Хоразм меъморлигига хос услубда (кўк, оқ ва ҳаво рангли кошинлар билан) безатилган[2].
Мадрасага киравериш эшиги тепасида настаълиқ ёзувида бағишлов мисралари битилган. Улар хоразмлик тарихчи ва шоир Огаҳий қаламига мансубдир[3].
Бошқа бир манбада эса эшик тепасидаги мармар тошга араб ёзувида матн битилганлиги ва бу матнни 1871-йил (ҳижрий 1288-йил)да Девоний дастхати остида Худайберган Девон битганлиги келтирилади[4]:
Илм олишда чегара бўлмайди.
Илм олган саодатли бўлур.
Илмли одамлар орасида ҳурматда бўлур.
Ҳамма нарсани билиш учун илм керак.
Нақшкор Муҳаммад деган уста ўз ҳиссасини қўшган.
Илмли инсонни икки дунёси обод бўлур.
Илмлини номи ўчмайди, тарихда қолиб кетади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИНГ КЎCҲМАС МУЛК ОБЕКТЛАРИ МИЛЛИЙ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-октябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Архитектурная эпиграфика Узбекистана 2015, с. 222—228.
- ↑ „Матниёз Девонбеги мадрасаси“. Қаралди: 2023-йил 13-октябр.
