Маврикий (франсузча: Мауритиус), Маврикий Республикаси (франсузча: Републиc оф Мауритиус) — Ҳинд океанининг ғарбий қисмида, Мадагаскар оролидан шарқда жойлашган давлат. Маврикий о., Родригес о., Каргадоскарахос ва Агалега о.лари, Чагос архипелагини ўз ичига олади (1982-йилда Мавриция парламенти Чагос архипелагини мамлакат ҳудудининг ажралмас қисми деб эълон қилган. Буюк Британия эса бу архипелагни тортиб олиб, унинг таркибидаги Диегогарсия оролини АҚШга 50 йилга ижарага топширган). Майдони — 2045 км². Аҳолиси — 1,8 млн. киши (2001). Пойтахти — Порт-луи шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 5 шаҳар ва 9 округ (дистриcт)га бўлинади.

Мавриция Республикаси
Репиблик Морис
Рéпублиқуэ де Мауриcе
Шиор: Стелла cлависқуэ Марис Индиcи
(Лотинча: Стар анд кей оф тҳе Индиан Оcеан)
Мадҳия: "Мотҳерланд"
Location of Mavrikiy
Пойтахт Порт Луи
Расмий тил(лар) Мавриция Креоле тили
Франсузча
Инглизча
Бҳожпурича
Ҳукумат Парламентлик Республика
Сер Анеруд Жугнаутҳ
Навин Рамгоолам
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
12 март 1968
Майдон
• Бутун
2,040 км2 (179-ўрин)
• Сув (%)
0.07
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
1,230,602 (153-ўрин)
• Зичлик 603/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$16,280 мил. (122-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$13,229
Пул бирлиги МауритиАҚШ Рупеэ (МУР)
Вақт минтақаси УТC+4
• Ёз (ДСТ)
УТC+4
Қисқартма МП
Телефон префикси 230
Интернет домени .му

Давлат тузуми

Маврикий — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик аъзоси. Амалдаги конституцияси 1968-йилда қабул қилинган ва кейинчалик қўшимчалар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (1992-йилдан Кассем Утим). У парламент депутатларининг кўпчилик овози билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимияти — Миллий ассамблея (бир палатали парламент). Ижроия ҳокимиятни Вазирлар Кенгаши амалга оширади. Бош вазир ва вазирларни президент тайинлайди.

Табиати

Ороллар вулқонлар отилишидан пайдо бўлган, базалт, доломит ва туффлардан тузилган. Ер юзаси, айниқса, Маврикий о.нинг жануби-ғарби қирлардан иборат (энг баланд жойи 826 м), оролнинг ўрта қисми — 600 м гача баландликдаги плато, шимолий ва шарқида соҳили текислик. Родригес о.нинг баландлиги 396 м гача. Қирғоқлар оролга ўтишни қийинлаштирувчи маржон рифлари билан ўралган. Иқлими — тропик денгиз иқлими. Ўртача ҳарорат энг иссиқ ой — февралда 26°, энг салқин ой — августда 16°, соҳилда 18,5° гача. Йиллик ёғин 1500–5000 мм гача, ёзи серёғин. Дарёлари камсув, қурғоқчил даврда қурийди, энг йириги — Грандривер. Қалин тропик ўрмонлар тоғларда сақланган. Маврикий о.нинг 1/4 қисми ўрмон.

Аҳолиси

Аҳолиси, асосан, ҳинд-маврикийлар (69%), креоллар (27%) ва ҳоказо. Расмий тил — инглиз тили; франсуз ва креол тили ҳам кенг тарқалган. Аҳолининг 50% га яқини ҳинду, 33% христиан, 16% ислом динига эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 41%. Йирик шаҳарлари — Порт-луи, БоБассен-Роз-Хилл, Вакоа-Феникс.

Тарихи

Маврикий о. араб сайёҳларининг эсдаликларида Дина Ароби (Кумуш о.) номи билан тилга олинади (Х аср). Оролда одам яшамаган. ХВИ аср бошларида дастлаб португаллар келиб ўрнашди. 1958-йил оролни голландлар эгаллади ва шаҳзода Мориц (Оранлик) шарафига Маврикий деб атади. Голландия ҳукмронлиги даврида оролга Шарқий Африкадан қуллар келтирилди. 1715-йилдан орол Франсия, 1810-йилдан Англия ҳукмронлигида бўлди. 1814-йилдан эса расман Англия мустамлакасига айланди. Маврикий аҳолиси кўп йиллар давомида мустамлака тузумига қарши тинмай кураш олиб борди. 1935-йил Маврикийда касаба уюшмалари юзага келди, 1936-йил дастлабки сиёсий партия — ўрта ва майда буржуазияга таянувчи Лейбористлар партияси ташкил топди. Иккинчи жаҳон уруши (1939-45)дан сўнг мустамлакачиликка қарши кураш янада кучайди. Натижада Буюк Британия маъмурияти бироз ён беришга мажбур бўлди. Қонун чиқарувчи кенгашнинг ҳуқуқи кенгайтирилди, умумий сайлов ҳуқуқи жорий этилди. 1968-йил 12-мартда Ҳамдўстлик доирасидаги мустақил давлат деб эълон қилинди. Аммо ҳали Олий ҳокимиятни Буюк Британия қироличаси тайинлайдиган генерал-губернатор идора қилар эди. Ниҳоят, 1992-йил 12-мартда мамлакат республика деб эълон этилиб, Маврикий Республикаси номини олди. Маврикий — 1968-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 12-март — Мустақиллик куни (1968) ва Республика куни (1992).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Маврикий лейбористлар партияси: 1936-йилда тузилган; Мавриция социалдемократик партияси: 1955-йилда асос солинган; Жанговар социалистик ҳаракат: 1983-йил тузилган; Мавриция жанговар ҳаракати: 1969-йилда тузилган; Родригес халқ ташкилоти: 1982-йилда асос солинган. Ишчилар умумий Федерацияси. 53 тармоқ касаба уюшмасини бирлаштиради: 1971-йил ташкил этилган; Мавриция меҳнат конгресси: 1963-йилда тузилган.

Иқтисодиёти

Маврикий — аграр-индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда балиқчиликнинг улуши 10,4%, саноат, асосан, қайта ишлаш тармоқларининг улуши 23%. Ҳудудининг 56% экинзор ва боғлардан иборат. Асосий қишлоқ хўжалиги ўсимлиги шакарқамиш бўлиб, у экинзорларнинг 94%ни эгаллайди. Чой, тамаки, банан, алоэ, шоли, маккажўхори, картошка, сабзавот, мева ҳам етиштирилади. Чорвачилигида қорамол ва эчки боқилади. Паррандачилик мавжуд. Балиқ овланади. Саноатида шакарқамишни қайта ишлайдиган корхоналар устун. Швейсария соат заводлари учун сунъий ёқут ишлаш, транзисторлар учун деталлар, кўзойнак гардишлари ишлаб чиқариш, заргарлик тошларига сайқал бериш йўлга қўйилган. Чой ва тамаки баргини, сабзавот ва мева, агавани, мол терисини қайта ишлайдиган фабрикалар, кемасозлик, енгил саноат тармоқлари, маъданли ўғит ва нефт маҳсулотлари корхоналари мавжуд. Йилига 390 млн. кВт/соат га яқин электр энергия ҳосил қилинади. Сайёҳлик ривожланган. Маврикийда автомобил йўллари узунлиги —2 минг км. Йирик денгиз порти — Порт-луи. Плезанс шаҳрида халқаро аэропорт бор. Маврикий четга қанд-шакар, чой, тери маҳсулотлари ва поябзал, тўқимачилик ярим маҳсулотлари чиқаради. Четдан озиқ-овқат ва нефт маҳсулотлари, машина ва ускуналар, саноат моллари келтиради. Савдо-сотиқдаги асосий ҳамкорлари: Буюк Британия, Франсия, АҚСҲ, ЖАР, Германия, Япония, Хитой. Пул бирлиги — Маврикий рупияси.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Маврикийдаги бошланғич ва ўрта мактабларда ўқиш бепул ва мажбурий. Давлат ва хусусий ўқув юртлари ҳам бор. Маорифи инглиз тизими таъсирида таркиб топган: бошланғич мактаб 6 йил, ўрта мактаб 7 йил Касб-ҳунар таълими бошланғич мактаб негизида 1 йилдан 3 йилгача давом этади. 5 йиллик тўлиқсиз мактаб негизида техника коллежи ишлайди. Порт-луи шаҳрида Маврикий университети (1965), Моко шаҳрида Маврикий Ганди номидаги институт, қанд-шакар саноати учун мутахассислар тайёрловчи регионал марказ мавжуд. Порт-луи шаҳрида институт (1980), Редюи шаҳрида Қанд-шакар саноати тадқиқот институти ишлайди. Маврикийда университет, шаҳар кутубхонаси, Маврикий институти, Британия кенгаши, Қанд-шакар саноати тадқиқот институти кутубхоналари бор. Порт-луи шаҳрида музей (1885), Маврикий гербарийси (1960), Маэбур шаҳрида Тарих музейи мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Маврикийда нашр этиладиган асосий газеталар: „Соушелист“ („Социалист“, кундалик газета, 1983-йилдан), „Чайна Таймс“ („Хитой вақти“, хитой тилидаги кундалик газета, 1959-йилдан), „Экспресс“ (инглиз ва франсуз тилларида чиқадиган кундалик газета, 1963-йилдан), „Уикенд“ („Ҳафта охири“, франсуз ва инглиз тилларида чиқадиган ҳафталик газета, 1966-йилдан), „Нуво милитан“ („Янги жангчи“, инглиз ва франсуз тилларида чиқадиган ҳафталик газета, 1979-йилдан), „Миррор“ („Кўзгу“, хитой, инглиз ва франсуз тилларида чиқадиган якшанбалик газета). Маврикий радиоэшиттириш корпорацияси 1964-йилда тузилган. Телевидение хизматига 1965-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил