Mayna Xasanova
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
| Майна Хасанова | |
|---|---|
| Таваллуди | 1903-йил |
| Вафоти | 1943-йил |
| Фуқаролиги |
|
Майна Хасанова (1903—1943) — Қизил армия сафида жанг қилган биринчи ўзбекистонлик аёл, разведкачи, қизил армия қўмондони[1].
Асосан 1960—1980-йилларга оид манбаларда Зоҳида Хасанова, Зайнаб Хисматова, Зайнет Хисматова номлари билан машҳур[2][3].
Таржимаи ҳоли
1903-йилда Бухоро ёки Ғузор шаҳридаги Чақар қишлоғида туғилган. Камбағал оиладан бўлиб, эрта етим қолган. Овчи амакисининг қўлида тарбияланган.
Майна эрта турмушга чиқди. Бекнинг ўнинчи хотини бўлди. Эрининг зўравонлигига дош беролмай уни ўлдирди ва қочиб кетди.
15 ёшида ўша пайтда Бухоро амирлигининг инқилобий ҳаракати маркази бўлган Когонда борди. У ерда ўқиш ва ёзишни ўрганган, комсомолга қабул қилинган. Ҳужум ҳаракати фаоли.
1920-йилда у ихтиёрий равишда Қизил Армия сафига қўшилди. Босмачилар билан жангларда қатнашди. Отлиқ қўшинлар бўлинмасининг командири бўлди. Унинг разведкачи сифатидаги шуҳрати Туркистон фронти қўмондони М.В.Фрунзега қадар етиб борди. Қизил Байроқ ордени билан мукофотлангандек кўрсатилган. Лекин 1926-йилгача мукофотланганлар орасида Майна Хасанова тилга олинмаган.
1921-йилда Қорақум саҳроларидаги Жунайдхон тўдаларига қарши жангларда, Самарқанд босмачилари билан бўлаётган ошкора ва пинҳона курашларда Майна Ҳасанова командирлик қилган разведкачилар отряди[4].
1922-йилдаг Майна Хасанова босмачилар томонидан асирга олиниб, қийноққа солинган ва тоғга ташлаб кетилган.
Марям Ёқубова ўз хотираларида Майна Хасанова билан 20-йилларнинг ўрталарида университетда ўқиганини, 1928-йилда соғлиғи кескин ёмонлашиб, касалхонага ётқизилганини айтади[5].
Энсиклопедияда вафот этган йили сифатида 1943-йил кўрсатилган[1].
Хотира
- Тошкентдаги кўчалардан бирига Майна Хасанова номи берилган
- Ўтган асрнинг 70-йилларида Ўзбекистон ССРда Майна Хасанова хотираси учун аёллар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтган.
- 1971-йилда Виталий Качаев ўз шеʻрини „Майна“ деб номлаган.
- 1977-йилда ёзувчи Адҳам Раҳмат унинг ҳаёти ва амалга оширган ишлари ҳақида „Жасорат“ песасини ёзган.
- 1980-йилда Ўзбектелефилм Майна Хасанова ҳақидаги Афсонавий қиз номли филм суратга олган.
- Ғузорда Майна Хасанова кинотеатри бўлган
Адабиётлар
- Майна Хасанова // Закономерности сближения быта и традиций социалистических наций / О. П. Умурзакова. — „Фан“ нашриёти — 239 б; 50-бет
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Узбекская Советская Социалистическая Республика: Энциклопедия / Редкол.: К. А. Зуфаров (гл. ред.) и др. — Ташкент : узб. сов. энциклопедия, 1981. — 557 с.
- ↑ Узбек романи / Собир Мирвалиев. — Фан, 1969. — 313 с. — стр. 305
- ↑ Эмансипация мусульманки. Опыт раскрепощения женщины советского Востока / Пальванова Б. П. - Москва: Наука, 1982. — 304 с.
- ↑ Хасанова Майна // Бо Нима, Том 3, 1987. — стр. 327—328
- ↑ Как я стала актрисой / Марьям Якубова; лит. обраб. и послесл. Л. А. Авдеевой. — Ташкент: Изд-во лит. и искусства, 1984. — 136 с. — 134 с.
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |