Меҳрангиз Манучеҳриан (форсча: مهرانگیز منوچهریان‎‎; 1906 — 5-июл 2000) эронлик юрист, мусиқачи, феминист ва сенатор эди[1]. У Эрон Аёллар Ташкилотида фаолият юритган. Меҳрангиз Манучеҳриан турмуш қурган аёллар ҳуқуқларини кенгайтирган қонунлар мажмуаси бўлган Оила ҳимояси тўғрисидаги қонунни тайёрлашда иштирок этган[2].

Меҳрангиз Манучеҳриан
مهرانگیز منوچهریان

Меҳрангиз Манучеҳриан 1978-йилда
Таваллуди 1906
Вафоти 5-июл 2000-йил(2000-07-05)
(94 ёшда)
Теҳрон, Эрон
Дафн этилган жойи Беҳешт-э Заҳра
Таълими Теҳрон университети
Касби юрист, мусиқачи, феминист, сенатор
Партияси Мустақил сиёсатчилар

Мероси

Меҳрангиз Манучеҳрианнинг Эрон аёлларининг ҳуқуқларини яхшилашга қўшган ҳиссаси эътироф этилган. Унинг ҳаёти ҳақида ёзилган „Сенатор: тҳе Wорк оф Сенатор Меҳрангиз Маноучеҳриан ин тҳе Струггле фор Легал Ригҳц фор Wомен“ („Сенатор: сенатор Меҳрангиз Манучеҳрианнинг аёллар учун ҳуқуқлар йўлида курашдаги фаолияти“) китоби 2004-йилда Латифа Яршатер китоб мукофотини қўлга киритган[3].

Фаолияти

Меҳрангиз Манучеҳриан Эроннинг биринчи аёл юристи ҳамда биринчи аёл сенатори эди. У сенатор бўлган даврида аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришда муҳим рол ўйнаган. Юрист сифатидаги тажрибасидан фойдаланган ҳолда Меҳрангиз Манучеҳриан аёлларга оилавий ҳуқуқларни берган Оила ҳимояси тўғрисидаги қонунни ишлаб чиққан. Таклиф этилган қонуннинг айрим бандлари танқидчилар томонидан ажратиб олиниб, ҳаддан ташқари бўрттириб кўрсатилди. Бу эса қонуннинг оммавий муҳокама қилинишига ва оммавий ахборот воситаларида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Мамлакат руҳонийларининг айрим аъзолари қонун Исломга мос эмаслигини, ахлоқсизликни тарғиб қилишини даъво қилиб, ҳатто Меҳрангиз Манучеҳрианни кофир деб ошкора қоралашни ҳам ўйлаб кўришди. Ўз хавфсизлигидан қўрқиб, Меҳрангиз Манучеҳриан бир муддат Теҳрондан қочиб кетди[4]. Ушбу қонун кейинчалик 1979-йилги Ислом инқилобидан сўнг бекор қилинди.

Меҳрангиз Манучеҳриан кейинчалик Бош вазир Жафар Шариф-Эмомий билан келишмовчиликдан сўнг Сенатдаги ўрнидан истеъфо берди. Шариф-Эмомий парламент мунозараси чоғида унга қўпол тарзда мурожаат қилганидан кейин, унинг уйига бориб, узр сўради[5]. Бироқ Меҳрангиз Манучеҳриан ундан оммавий равишда узр сўрашни талаб қилди, у эса бунга рози бўлмади. Натижада Меҳрангиз Манучеҳриан истеъфо берди[6].

Аёллар ҳуқуқларини тарғиб этиш йўлидаги ишлари учун у 1968-йилда Инсон ҳуқуқлари соҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мукофоти билан тақдирланган.

Меҳрангиз Манучеҳриан, шунингдек, Эрон Аёллар Ташкилоти марказий кенгаши аъзоси этиб тайинланган.

Манбалар

  1. ↑ Фироозеҳ Кашани-Сабет. Cонcеивинг Cитизенс: Wомен анд тҳе Политиcс оф Мотҳерҳоод ин Иран. Охфорд Университй Пресс, 2011 — 180-бет. ИСБН 978-0-19-530886-0. 
  2. ↑ „„Wоменъс Ригҳц ин Иран“ а тҳесис бй А ДЕ ЛА CАМАРА оф тҳе Университй оф Cентрал Флорида, Орландо“. 2021-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-май.
  3. ↑ Боок аwард гоэс то „Сенатор: тҳе Wорк оф Сенатор Меҳрангиз Маноучеҳриан ин тҳе Струггле фор Легал Ригҳц фор Wомен“ анд „Реадинг Лолита ин Теҳран“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-09-21 санасида архивланган), Пайванд.cом, Ретриэвед 10 Аугуст 2016
  4. ↑ „Тҳе Wомен'с Организатион оф Иран: Эволутионарй Политиcс анд Револутионарй Чанге | Маҳназ Афкҳами“. www.маҳназафкҳами.нет. 2017-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-март.
  5. ↑ „Реформ анд Регрессион: Тҳе Фате оф тҳе Фамилй Протеcтион Лаw | Фоундатион фор Ираниан Студиэс“ (эн). фис-иран.орг. Қаралди: 2017-йил 7-март.
  6. ↑ „Тҳе Феминист Счоол“ (эн). феминисцчоол.cом. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-март.