Memfis nekropoli
Мемфис некрополи (ёки Пирамидалар майдони) — қадимги Мемфис пойтахти (ҳозирги Гиза ҳудуди) яқинидаги Ғарбий чўл платосида 30 километр (19 мил) масофага чўзилган Қадимги Миср дафн мажмуалари тизими.

Некропол Гиза, Абусир, Саққора ва Даҳшур пирамида мажмуаларини ўз ичига олади ва УНЕСCО томонидан Жаҳон мероси обекти сифатида тан олинган[1]. Қадимги подшолик даврига оид кўплаб пирамидалардан ташқари, некрополда кўплаб қабрлар (масалан, мастабалар), ибодатхоналар ва дафн маросими билан боғлиқ иншоотлар ҳам мавжуд. Бироқ, ушбу ҳудуднинг тарихий аҳамияти фақат шу хусусиятлар билан чекланмайди. Некропол таркибига Ҳеит ал-Ғуроб каби жойлар ҳам киради. Гиза платосининг жануби-шарқий қисмида жойлашган ушбу ҳудудда қабрлар ва пирамидалар устида ишлаган ҳунармандлар яшаган қишлоқ ўрин олган[2]. Ўзининг улкан кўлами ва узоқ даврни қамраб олганлиги сабабли, Мемфис некрополи тарихчилар учун Миср дафн маданияти ва меъморчилигидаги ўзгаришларни тушунишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Этимологияси
Мемфис некрополи ўз номини яқин атрофдаги Мемфис пойтахти номидан олган. Мемфис номи аслида мисрча Мен-нефер сўзининг юнонча таржимаси бўлиб, бу ном дастлаб олтинчи сулола (тахминан мил. авв. 2325—2150-йиллар) ҳукмдори Пепи И нинг яқин атрофдаги пирамидасига берилган эди. Шунингдек, шаҳар яратилиш афсоналари ва ҳунармандлар ҳомийси бўлган қудратли худо Птах билан боғлиқлиги туфайли Ҳут-ка-Птах („Птахнинг каси қароргоҳи“) деб ҳам аталган[3][4].
Тарихи
Мемфис некрополининг турли қисмларидан фойдаланиш жараёни Қадимги Миср тарихининг катта қисмини қамраб олади. Некрополнинг энг биринчи ташкил этилган қисми Саққора ҳудуди бўлиб, у Биринчи сулола даврида барпо этила бошланган. Навбатда Тўртинчи сулола даврида Даҳшур, сўнгра яна Тўртинчи сулола даврида Гиза ва ниҳоят, Бешинчи сулола даврида Абусир мажмуалари барпо этилди. Бироқ шуни ёдда тутиш муҳимки, гарчи бу жойлар кетма-кет қурилган бўлса-да, кейингиси қурила бошлангач, аввалгиларидан фойдаланиш тўхтаб қолмаган. Қурилиш якунлангач, ушбу дафн масканларининг барчаси минг йиллар давомида фаол фойдаланилган ва жамиятда муҳим ўрин тутган[5].
Саққора

Саққора биринчи Миср пирамидаси, Жосер пирамидасининг[6] ва шунинг учун Мемфис некрополидаги биринчи пирамида майдони бўлиб, у мил. ав. ХХВИИ асрда Учинчи сулола даврида ташкил этилган бўлиб, Бешинчи сулола даврида асрлар давомида яна 16 та пирамида қурилган. Бироқ, бу жой ҳеч бўлмаганда Биринчи сулола даврида (тахминан мил. ав. ХХХИИ аср) дафн қилиш учун ишлатилган ва Птолемейлар даврига (милоддан аввалги 30-йил) қадар 3000 йил давомида қабристон сифатида деярли узлуксиз фойдаланишда қолган[7]].
Даҳшур

Даҳшур Мисрда ташкил этилган пирамида мажмуаларининг иккинчиси бўлиб, жумладан, Қадимги подшолик даврида (мил. ав. ХХВИИ аср) Тўртинчи сулола давридаги Снеферунинг ноёб Қия пирамидаси ҳам мавжуд. Қия пирамидадан ташқари, Даҳшур шунингдек, Снеферу томонидан ўлимидан олдин қурилган иккита бошқа пирамидалардан бири бўлган Қизил пирамиданинг ҳам жойидир. Бу Мисрдаги учинчи энг катта пирамида бўлиб, ҳозирда Миср пирамидалари меъморчилигининг рамзи бўлган силлиқ қиррали пирамидаларнинг биринчи муваффақиятли намунаси деб ҳисобланади[8]. Снеферу пирамидалари қурилгандан сўнг, бу жой минг йиллик давомида вақти-вақти билан дафн маросими ва пирамида майдони сифатида фойдаланишда давом этди. Олтитадан ортиқ пирамидаларнинг охиргиси Даҳшурда 13-сулола даврида, Иккинчи оралиқ Даврда (мил. ав. ХВИИИ аср) қурилган[9].
Даҳшур некрополининг ўлчами 2,5 га 6 километрни ташкил этади ва замонавий Қоҳирадан тахминан 30 километр жанубда жойлашган[10].
Гиза

Гиза пирамидалари Тўртинчи сулола даврида (милоддан аввалги 2613—2494-йиллар) қурилган учинчи жой бўлган. Гизадаги бинолар орасида Хеопс пирамидаси (қадимги дунёнинг ягона сақланиб қолган мўжизаси), Подшоҳ Хафранинг Катта сфинкси ва бошқа кўплаб тарихий аҳамиятга эга дафн маросимлари ҳам бор[11].

Гиза платоси шунингдек, нафақат пирамидаларни, балки мақбаралар, ибодатхоналар ва ёдгорликларни қурган ҳунармандлар учун қишлоқ бўлиб хизмат қилган Ҳеит ал-Ғуроб жойлашган. Ушбу жойнинг археологик қиймати жуда катта, чунки у оддий мисрликлар ҳаёти ҳақида маълумот беради — бу нуқтаи назар фақат жамият элитасининг манбалари ўрганилганда йўқолади[12]. Бу жойни Дайр ал-Мадина билан таққослаш мумкин, у Шоҳлар Водийсига туташган бўлиб, у ердаги мақбаралар ва ибодатхоналарни қуриш учун мас’ул бўлган ҳунармандлар учун ҳам худди шундай рол ўйнаган.
Гиза пирамидалар мажмуаси харитасида Ҳеит ал-Ғуроб „қурувчилар маҳалласи“ сифатида қайд этилганини кўриш мумкин. Харитадан маълум бўлишича, ушбу ишчилар қурилиш майдончалари чегарасида яшаган, бу эса уларга иш жойига тез ва осон етиб бориш имконини берган.
Абусир

Пирамидалар мажмуалари орасида тўртинчиси ва охиргиси бўлган Абусир мажмуаси Қадимги подшолик даврининг сўнггида, Бешинчи сулола ҳукмронлиги даврида барпо этилган. Бу даврда кўплаб мастабалар ва бошқа турдаги қабрлар билан бир қаторда 14 та пирамида ҳам қурилган[13]. Абусирда қурилган пирамидалар Саққора, Даҳшур ва Гизадаги пирамидаларга қараганда сезиларли даражада кичикроқ бўлиб, бу ҳолат Миср тарихининг ушбу даврига хос деб ҳисобланадиган иқтисодий ва ижтимоий қийинчиликлар ҳақидаги тахминларни тасдиқлайди[14].
Қазиш ишлари
Мемфис некрополидаги дафнлар орасида Апис буқалари, лочинлар, ибислар, бабунлар[15][16][17] ва қайиқлар мавжуд[18].
Абусир-Мемфис некрополидаги Нахт-Мин мақбараси (Холид Довуд) [Мисрни ўрганиш жамияти][19]
Мисрнинг Даҳшур ҳудудидаги Сенвосрет ИИИ пирамида мажмуасида қайиқларни аниқлашга қаратилган геофизик тадқиқот Муаллифлик ҳуқуқи © 1999–2011 Жоҳн Wилей & Сонс, Инc. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган олинган вақти 12:06ГМТ 1.10.11
2008-йилдан буён Даҳшур некрополидаги иншоотлар бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар © 2011 Деуцчес Арчäологисчес Институт (қайта олинган вақти 12:18ГМТ 2.10.11)
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Мемпҳис анд иц Неcрополис – тҳе Пйрамид Фиэлдс фром Гиза то Даҳшур“. УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре. Унитед Натионс Эдуcатионал, Сcиэнтифиc, анд Cултурал Организатион. Қаралди: 2021-йил 7-сентябр.
- ↑ „Wоркерс’ Тоwн анд Cеметерй“ (эн). 2024-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-феврал.
- ↑ „Мемпҳис | Анcиэнт Cитй оф Эгйпт & Иц Ҳисторй | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом. Қаралди: 2025-йил 26-феврал.
- ↑ „Птаҳ | Cреатор Год, Мемпҳис, Патрон | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом. Қаралди: 2025-йил 26-феврал.
- ↑ Cентре, УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге „Мемпҳис анд иц Неcрополис – тҳе Пйрамид Фиэлдс фром Гиза то Даҳшур“ (эн). УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре. Қаралди: 2025-йил 14-март.
- ↑ © УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре 1992-2011 аппрохимателй 11:40ГМТ 2.9.11
- ↑ „Саққара“ (эн). АРCЕ. Қаралди: 2025-йил 26-феврал.
- ↑ „Тҳе Ред Пйрамид“ (эн). 2024-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 1-март.
- ↑ „Даҳшūр | Пйрамид оф Снеферу, Ред Пйрамид, Бент Пйрамид | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом (2025-йил 11-феврал). Қаралди: 2025-йил 26-феврал.
- ↑ ДАИ wебсите-cопйригҳт © 2011 Деуцчес Арчäологисчес Институт (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-12-18 санасида архивланган) ретриэвед 12:14ГМТ 2.10.11
- ↑ „Пйрамидс оф Гиза | Ҳисторй, Лоcатион, Аге, Интериор, & Фаcц | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом (2025-йил 11-феврал). Қаралди: 2025-йил 26-феврал.
- ↑ „Тҳе Лост Cитй оф тҳе Пйрамид Буилдерс|АЭРА“ (эн-УС). аэраwеб.орг. Қаралди: 2025-йил 26-феврал.
- ↑ Радwан, Али (1991). "Эин Треппенграб дер 1. Дйнастиэ аус Абусир". Миттеилунген дес Деуцчен Арчäологисчен Институц, Абтеилунг Каиро 47: 305–308.
- ↑ „Феатурес - Ин тҳе Реигн оф тҳе Сун Кингс - Арчаэологй Магазине - Новембер/Деcембер 2020“ (эн-УС). Арчаэологй Магазине. Қаралди: 2025-йил 27-феврал.
- ↑ © Cардифф Университй 12:26ГМТ [1] 12:28ГМТ
- ↑ Спенcер, Неал (2010-09-25). "Шрине" (эн). УCЛА Энcйcлопедиа оф Эгйптологй 1 (1). ҳттпс://эсчоларшип.орг/уc/итем/5т48н007.
- ↑ реcент арчеологиcал аcтивитй 11:41ГМТ 1.10.11
- ↑ Ҳалдане, Черйл Wард (1985). "А Фоуртҳ Даҳшур Боат". Тҳе Жоурнал оф Эгйптиан Арчаэологй 71: 174–175. дои:10.2307/3821724. ИССН 0307-5133. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/3821724.
- ↑ © Эгйпт Эхплоратион Соcиэтй 2011 Регистеред Чаритй Но. 212384 ретриэвед 11;26ГМТ 1.10.11
Адабиётлар
- C. Ж. Мартин - Демотиc Папйри фром тҳе Мемпҳите Неcрополис Ин тҳе Cоллеcтионс оф тҳе Натионал Мусеум оф Антиқуитиэс ин Леиден, тҳе Бритиш Мусеум анд тҳе Ҳермитаге Мусеум (ретриэвед 11:08ГМТ 1.10.11)
- Доcумент пертаининг то тҳе Боок оф Cоминг Фортҳ бй Дай) - Маартен Ж. Равен (ретриэвед 11:16 1.10.11)
Ҳаволалар
- Леиден Миссион датабасе-(Cопйригҳт бй Феэт ХЛ© 2011) ретриэвед 13:36 1.10.11
- Éмиле Приссе д'Авеннес - [Неcрополис оф Мемпҳис (пйрамидс оф Гиза) - Библиотҳèқуэ натионале де Франcе