Men berlinlikman
Фақат аудио версия (Давомийлиги 9:22)
|
|
| Файлга мурожаат этишда муаммо борми? Қаранг: Медиа. | |
„Мен берлинликман“ (немисча: „Ич бин эин Берлинер“) — АҚШ президенти Жоҳн Ф. Кеннедй томонидан 1963-йил 26-июнда Ғарбий Берлинда сўзланган нутқдир. Бу Совуқ уруш даврининг энг машҳур нутқларидан бири ва энг таниқли антикоммунистик нутқлар сирасига киради. Совуқ уруш ва „Неw Фронтиэр“ (таржимаси: Янги марралар) даври авжига чиққан паллада ирод этилган ушбу нутқ Кеннедйнинг энг яхши чиқишларидан бири деб ҳисобланади[1][2].
Йигирма икки ой олдин Шарқий Германия Ғарбий Берлинга оммавий эмиграциянинг олдини олиш мақсадида Берлин деворини қурган эди. Нутқ ғарбий берлинликларга қаратилгани каби, Совет Иттифоқига ҳам шу қадар қаратилган эди. Нутқдаги яна бир ибора ҳам немис тилида айтилган эди: „Ласст сиэ нач Берлин коммен“ („Уларнинг Берлинга келишига қўйиб беринг“). Бу ибора „биз коммунистлар билан ишлай оламиз“ деб даъво қилувчиларга қаратилган эди — орадан бир неча кун ўтгач, Никита Хрушчёв бу мулоҳаза устидан масхара қилиб кулган эди.
Ратҳаус Счöнеберг зинасида 120 000 кишилик аудитория олдида нутқ сўзлар экан, Кеннедй шундай деди:
Икки минг йил аввал энг фахрли ибора „cивис Романус сум“ ["Мен Рим фуқаросиман"] эди. Бугун, тинчлик ҳукм сураётган дунёда, энг фахрли гап — „Ич бин эин Берлинер!“… Барча озод инсонлар, қаерда яшашларидан қатъий назар, Берлин фуқароларидир ва шунинг учун ҳам, озод инсон сифатида, мен „Ич бин эин Берлинер!“ деган сўзлардан фахрланаман!
Асл матн (ингл.)Two thousand years ago, the proudest boast was civis Romanus sum [„I am a Roman citizen“]. Today, in the world of freedom, the proudest boast is „Ich bin ein Berliner!...“ All free men, wherever they may live, are citizens of Berlin, and therefore, as a free man, I take pride in the words „Ich bin ein Berliner!“
Ўнлаб йиллар давомида „Ич бин эин Берлинер“ иборасининг келиб чиқиши борасидаги бир-бирига зид даъволар нутқ тарихига соя солиб келди. 2008-йилда тарихчи Андреас Даум архив манбалари ҳамда замондошлар ва гувоҳлар билан ўтказилган интервюларга асосланиб, кенг қамровли тушунтириш берди. У муаллифлик бевосита Кеннедйнинг ўзига тегишли эканлигини ва унинг 1962-йилда Ню-Орлеанда сўзлаган нутқи ўзига хос намуна бўлганини таъкидлади ҳамда Берлиндаги тайёр матндан четга чиқиш орқали Кеннедй Совуқ уруш даврининг ўзига хос белгисига айланган ҳиссиётларга бой сиёсий чиқишнинг кулминациясини яратганини исботлаб берди[3].
Кенг тарқалган янглиш тушунчага кўра, Кеннедй ўзини немис пончигининг бир тури бўлган „Берлинер“ман деб билмасдан айтиб юборган. Бу — нутқ сўзлангандан икки ўн йиллик ўтиб пайдо бўлган шаҳар афсонаси бўлиб, 1963-йилда Берлин аҳолиси „Берлинер“ сўзини асосан мурабболи пончик деб тушунишгани ёки тингловчилар Кеннедйнинг ушбу иборани қўллаганидан кулишгани ҳақиқатга тўғри келмайди — ҳеч бўлмаганда шунинг учунки, Берлинда бундай турдаги пончиклар „Пфаннкучен“ (сўзма-сўз: товада пиширилган пишириқ — панcаке) деб аталади, „Берлинер“ сўзи эса фақат Берлиндан ташқарида қўлланилади[4].
Тарихий асос

Германия пойтахти Берлин Иккинчи жаҳон урушидан кейин Совет Иттифоқи назоратидаги ҳудуднинг анча ичкарисида жойлашган эди. Дастлаб тўртта Иттифоқчи давлат (АҚШ, Буюк Британия, Франсия ва Совет Иттифоқи) назоратидаги тўртта секторда бошқарилган бўлиб, Совуқ уруш кескинлиги Совет қўшинлари шаҳарнинг ғарбий секторлари учун Берлин блокадасини амалга оширгунга қадар кучайиб борди; ғарбий иттифоқчилар бу блокадани ҳайратланарли ҳаво кўприки ёрдамида бартараф этишди. Шундан сўнг, НАТО иттифоқчилари назоратидаги секторлар тўлиқ Шарқий Германия билан ўралган Ғарбий Германиянинг амалдаги эксклавига айланди. 1952-йилдан бошлаб, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги чегара Берлиндан ташқари ҳамма жойда ёпилди. Юз минглаб шарқий германияликлар Ғарбий Берлин орқали Ғарбга қочиб ўтишди, бу ишчи кучининг оқиб кетиши Шарқий Германияга иқтисодий инқироз билан таҳдид солди[5].
1961-йилда Wалтер Улбричт бошчилигидаги Шарқий Германия ҳукумати Ғарбий Берлин атрофида тиканли симли тўсиқ ўрнатди, у расман „антифасчистисчер Счутзwалл“ (антифашистик ҳимоя девори) деб аталган. Шарқий Германия расмийлари бу тўсиқ Ғарбий Германия жосуслари ва агентларининг Шарққа ўтишининг олдини олиш учун мўлжалланганини даъво қилишган. Бироқ, у бутун дунёда Берлин девори сифатида танилган эди ва унинг асосий мақсади Шарқий Германия фуқароларининг Ғарбга қочиб кетишининг олдини олиш эди. Бир неча ой давомида девор бетондан қайта қурилди ва пулемётлар билан қуролланган Шарқий Германия соқчилари кўз ўнгида „ўлим зонаси“ни яратиш учун бинолар бузиб ташланди. Девор „Темир парда“даги энг катта бўшлиқни ёпди ва Берлин Шарқий Европадан Ғарбий Европага ўтиш энг осон бўлган жойлардан биридан энг қийин жойлардан бирига айланди[6].
Ғарб, шу жумладан АҚШ, Деворнинг қурилишига нисбатан кескин муносабат билдирмаганликда айбланди. Расман, Берлин тўртта иттифоқчи давлатнинг биргаликдаги оккупацияси остида эди ва уларнинг ҳар бири муайян зона учун асосий мас’улиятга эга эди. Кеннедйнинг нутқи АҚШ Шарқий Берлинни Шарқий Германиянинг қолган қисми билан бир қаторда Совет блоки таркибида эканини илк бор тан олган ҳолат бўлди. 1961-йил 25-июлда Кеннедй президент мурожаатида АҚШ ўзининг Тўрт давлат ҳуқуқларини тасдиқлаган ҳолда Ғарбий Берлинни ҳимоя қилишини таъкидлади ва шу билан бир қаторда Германиядаги Совет мавжудлигига қарши чиқишнинг имкони йўқлигини аниқ билдирди.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Cларке, Тҳурстон. ЖФК'с Ласт Ҳундред Дайс: Тҳе Трансформатион оф а Ман анд тҳе Эмергенcе оф а Греат Пресидент. Пенгуин Публишинг Гроуп, 2013 — 4-бет. ИСБН 9781101617809.
- ↑ Кеннедй, Эдwард М.. Труэ Cомпасс: А Мемоир. 9780446564212: Гранд Cентрал Публишинг, 2009.
- ↑ Даум, Андреас. Кеннедй ин Берлин. Неw Ёрк: Бергҳаҳн Боокс, 2008. ИСБН 978-0-521-85824-3.
- ↑ „Эхперт Wеигҳс ин он Мажор У.С. Спеэчес Ин Берлин“. НПР.орг. Натионал Публиc Радио: Алл Тҳингс Cонсидеред (2008-йил 22-июл). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-январ.
- ↑ „Ундерстандинг тҳе Wалл: Ҳоw тҳе Берлин Wалл дивидед а натион“ (2019-йил 10-ноябр). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-сентябр.
- ↑ Кеэлинг, Дреw (2014), "Берлин Wалл анд Мигратион," Мигратион ас а травел бусинесс (Wайбаcк Мачине сайтида Фебруарй 25, 2021, санасида архивланган)
Қўшимча ўқиш учун
- Даум, Андреас. Кеннедй ин Берлин. Cамбридге Университй Пресс, 2008. ИСБН 978-0-521-85824-3.
- Даум, Андреас (2014). „Берлин“, ин А Cомпанион то Жоҳн Ф. Кеннедй, эд. Марc Ж. Селверстоне. Малден, Масс.: Wилей Блаcкwелл, 2014, 209–227.
- Даум, Андреас (2014). „Ич бин эин Берлинер: Жоҳн Ф. Кеннедйс Анспраче вор дем Счöнебергер Ратҳаус ин Берлин“, ин Дер Соунд дес Жаҳрҳундерц, эд. Герҳард Паул анд Ралпҳ Счоcк. Гöттинген: Wаллстеин, 392–396 (ин Герман).
- Фулброок, Марй. Тен Моменц Тҳат Шапед Берлин. Cамбридге Университй Пресс, 2025. ИСБН 978-1-009-16093-3.
- Прован, Жоҳн Д.. Ич бин эин Берлинер. Берлин: Берлинсторй-Верлаг, 2013. ИСБН 978-3-86368-112-8.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Мен берлинликман“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Wҳо фамоуслй саид "Ич бин эин Берлинер" он тҳис дай ин 1963? (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-10-02 санасида архивланган)
- Техт, аудио, видео оф аддресс (Wайбаcк Мачине сайтида Май 4, 2019, санасида архивланган)
- Жоҳн Ф. Кеннедй Леттер Он Суccесс оф Трип то Эуропе 1963 (Wайбаcк Мачине сайтида Май 3, 2014, санасида архивланган) Шапелл Манусcрипт Фоундатион
- Техт: Кеннедй'с Берлин спеэч техт (Wайбаcк Мачине сайтида Септембер 5, 2020, санасида архивланган)
