Жамоа бош ҳомийси ва эгаси „Ўзметкомбинат“ аксиядорлик жамияти ҳисобланади. Клуб 1998-йилдан 2025-йилгача Ўзбекистон Суперлигасининг доимий иштирокчиси бўлган.
1945-йилда „Бекобод“ номи билан ташкил этилган[1]. Совет даврида у СССР чемпионатининг Иккинчи лигаси ва Иккинчи қуйи лигасида қатнашган, бир неча мавсум Ўзбекистон ССР чемпионатида ўйнаган. 1985 ва 1990-йилларда Ўзбекистон ССР кубоги соҳиби бўлган. Бекобод шаҳрининг „Металлург“ жамоаси тарихи 1945-йилга бориб тақалади. Иккинчи жаҳон уруши поёнига етгандан сўнг Ўзбекистоннинг металлурглар шаҳрида миллионлар ўйинини ривожлантиришга эътибор қаратилди. Зеро пойтахтдан 150 чақирим узоқликда жойлашган индустрия шаҳри аҳолиси учун футбол жамоаси иштирокидаги ўйинлар энг яхши дам олиш восита саналганди. Дастлабки йилларда жамоа асосини Н. Ф. Руский, А.Кучкин, В.Ли, В.Пак сингари фидойи инсонлар ташкил этган. Жамоа турли мусобақаларда, жумладан, собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида, Тошкент вилояти биринчилиги ва Кубоги, КФК республика жамоалари Биринчилиги ва Кубогида, касаба уюшма қўмиталари жамоалари ўртасидаги Республика биринчилигида, „Миллионлар Кубоги“да ва бошқа мусобақаларда қатнашган. „Металлург“ бекободлик футбол ишқибозларининг меҳрини қозониб келган. Жамоанинг ташкил топиши, кейинчалик шаклланиши ва мусобақаларда муваффақиятли қатнашишида А.Тошхўжаев, Ш. Йўлдошев ва К.Мўминов сингари мураббийларнинг ҳиссаси катта бўлган. 1991-йилдан эътиборан „Металлург“ футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилиги ва Кубокларининг ҳар йилги иштирок этиб келаяпти. Мамлакат биринчилигида қатнашган йилларда жамоани қуйидаги мураббийлар бошқаришган: Карим Мўминов (1991, 1993, 1994), Александр Мягков (1992), Равил Багаутдинов (1995), Владимир Ежуров (1996). „Металлург“ 1997-йилда Ўзбекистон биринчилигида Яков Капров ҳамда Сергей Доценколар раҳбарлигида иштирок этди ва 2-ўринни эгаллаб, кейинги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлди. Кучлилар сафида бекободликлар чиройли ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Жамоа айниқса уй учрашувларида қадрдон мухлислари қаршисида ҳужумкор ўйин кўрсатиб, пешқадам клубларни ҳам бир неча марта доғда қолдиришга муваффақ бўлган.
СССР парчаланганидан сўнг, 1992-йилдан Ўзбекистон чемпионатининг Биринчи лигасида иштирок эта бошлади. 1997-йилги мавсумда у 2-ўринни эгаллади ва Олий лигага йўлланма олди.
Ўшандан бери у мамлакат элита бўлинмасининг доимий аъзоси. 2002 ва 2018-йилларда 5-ўринни эгаллаган ва бу Бекободнинг „Металлург“ жамоасининг чемпионатлардаги энг юқори ютуғи эди.
Клубнинг тугатилиши ва қайта ташкил этилиши
Ўзметкомбинат 2024-йилги мавсум якунида Металлург клубини молиялаштирилишин тўхтатилишини маълум қилганидан сўнг[2] 2025-йилги мавсум аввалида фаолияти клуб фаолияти тўхтатилган[3] ва жамоа тарқатиб юборилган[4]. 2026-йил 23-январда клуб қайта тикланган[5][6].
Тошкент вилоятининг индустрия шаҳарларидан бири – Бекободда аёллар футболига асос солинганига унчалик кўп бўлмади. Аммо қисқа фурсат ичида „Металлург-Wомен“ мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланиб улгурди. 2012-йил „Металлург“ футбол клуби раҳбарияти мавсум сўнгида аёллар жамоасини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон чемпионатларида қатнашиш таклифини олдинга ташлади ва бу Ўзбекистон металлургия комбинати ҳиссадорлик жамияти томонидан қўллаб қувватланди. Натижада 2013-йилги мавсумдан эътиборан „Металлург-Wомен“ номи остида бекободлик қизлар мамлакат чемпионати ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги иштирокини бошлашди. Ташкил этилган йилиёқ „Металлург-Wомен“нинг совриндорлар сафига кириши футбол жамоатчилиги томонидан „сюрприз“ – кутилмаган ҳол деб қабул қилинган бўлса, беш йил давомида „Металлург-Wоман“ аслида катта мақсадлар сари дадил қадам ташлаётганлигини исботлади. Кейинги мавсумдаёқ аёллар футболимиздаги иккинчи мусобақа – Ўзбекистон кубогидаги ёрқин ғалаба бунинг исботи бўлди. Пойтахт вилояти вакиллари мақсадларига босқичма босқич, сабр-матонат билан эришиб бордилар. Аввалига бронза медалига сазовор бўлган „Металлург-Wоман“ кейинчалик Ўзбекистон кубогини, ундан сўнг Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. Учинчи ўрин иккинчи ўринга алмашди. Бронза медали сифати кумуш медал сифатига ўзгарди. Ташкил этилганининг бешинчи мавсумини эса бекободликлар бешга топширишди! Ўзбекистон чемпионатлари тарихида мисли кўрилмаган натижа қайд этилди. „Металлург-Wоман“ чемпионатнинг барча – 20 та учрашувида ғалаба қозониб, биронта ҳам очко йўқотмади!!! „Металлург-Wомен“нинг миллий чемпионатларимиздаги натижалари борасида қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. „Металлург-Wомен“ миллий чемпионатимиздан ташқари Ўзбекистон кубоги ҳамда Суперкубоги баҳсларида ҳам зафар қучишган. Бекободликлар икки карра Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишган. 2015-йилги мавсум финалида „Металлург-Wомен“ Қаршининг „Севинч“ жамоасини қўшимча вақтда 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 2017-йилги мамлакат Кубоги финалида Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоаси доғда қолдирилди – 3:1. 2016-йилги мавсумда Ўзбекистон кубоги соҳиби сифатида Суперкубок мусобақасида Ўзбекистон чемпиони – „Севинч“ жамоаси мағлубиятга учратилди. Бу муваффақиятни жамоа 2018-йилда ҳам такрорлади. Бу сафар янги мураббийлар штаби бошчилигида бекободлик қизлар финалда „Бунёдкор-вумен“ни доғда қолдиришди – 2:1. Турли йилларда „Металлург-Wомен“ ўйинчилари мавсум тўпуларлари рўйхатидан жой эгаллаб келишмоқда. Жумладан, 2014-йилда Наргиза Абдурасулова (19) иккинчи натижани кўрсатди. 2015-йилдан эътиборан эса саҳнага „Металлург-Wомен“ ҳужумчиси Людмила Карачик кўтарилди. У 2015-йилда – 66 та гол билан чемпионатлар рекорди ўрнатган бўлса, 2016-йилда – 27, 2017-йилда – 42 та голи билан карвонбошиликни қўлдан бой бермади.
Футзал жамоаси
„Металлург“ футзал жамоаси тарихи
Бекобод шаҳрига катта футбол иккинчи жаҳон урушидан кейин, 1945-йилда кириб келган. Металлурглар шаҳрида шу ном билан аталувчи жамоа тузилди ва у пойтахтдан 150 км узоқликда жойлашган кичик шаҳарча аҳолиси учун асосий дам олиш воситасига айланди. Жамоа турли йилларда собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида, Тошкент вилояти биринчилиги ва Кубоги, КФК республика жамоалари Биринчилиги ва Кубогида, касаба уюшма қўмиталари жамоалари ўртасидаги Республика биринчилигида, „Миллионлар Кубоги“да ва бошқа мусобақаларда қатнашган. Жамоанинг ташкил топиши, кейинчалик шаклланиши ва мусобақаларда муваффақиятли қатнашишида А.Тошхўжаев, СҲ.Йўлдошев ва К.Мўминов сингари мураббийларнинг ҳиссаси катта бўлган. 1991-йилдан эътиборан „Металлург“ футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилиги ва Кубокларининг ҳар йилги иштирок этиб келаяпти. Мамлакат биринчилигида қатнашган йилларда жамоани қуйидаги мураббийлар бошқаришган: Карим Мўминов (1991, 1993, 1994), Александр Мягков (1992), Равил Багаутдинов (1995), Владимир Ежуров (1996). „Металлург“ 1997-йилда Ўзбекистон биринчилигида Яков Капров ҳамда Сергей Доценколар раҳбарлигида иштирок этди ва 2-ўринни эгаллаб, кейинги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлди. Кучлилар сафида бекободликлар чиройли ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Жамоани энг кўп ва самарали бошқарган мураббийлардан бири Рустам Мирсодиқов ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида жамоа ўнта мавсум кучлилар сафидаги мавқейини сақлаб келди ва олий лига баҳсларида икки марта 5-ўринни эгаллаб, энг яхши натижани қайд этди. Айнан ушбу мутахассис клубга раҳбарлик қилиб келган йилларда Бекободда футболнинг ажралмас қисми – футзалга ҳам асос солинди. 2016-йили „Металлург“ ПФК қошида футзал жамоаси ҳам тузилди ва у мамлакат миллий чемпионати ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида иштирокини бошлади. Дастлабки мавсумда кучлилар сафида иштирок этиш бекободликлар учун осон кечмади. Бироқ ғайратли, шижотли ёшларни жамлаган мураббийлар штаби металлурглар шаҳрида футболнинг бу қизиқарли йўналишининг ҳам шаклланишига эришдилар.
Стадион
Клуб ўз ўйинларини 1960-йилдан буён А.Анохин номидаги стадионда ўтказиб келади. Дастлаб стадион 5000 томошабинга мўлжалланган эди. 2009-йилда стадионни реконструксия қилиш ишлари бошланди. 2012-йилнинг ёзида янги стадион қурилиш ишлари якунланди ва стадион сиғими 15 000 тагача кенгайтирилди ва стадион номи „Металлург“ стадиони номини олди. Стадионнинг тантанали очилиш маросими 2012-йилнинг 4-август куни Ўзбекистон лигаси доирасидаги „Металлург“ – „Пахтакор“ учрашувида 1:2 ҳисобида якунланган эди.[7][8][9]
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
Эслатма: байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоани кўрсатади. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
Эслатма: байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоани кўрсатади. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.