Аҳмад Шафиқ Мидхат Пошо[1] (1822-йил 18-октабр — 1883-йил 26-апрел) — Усмонлилар империясини демократлаштириш тарафдорларидан бири[2], империя бош вазири[3] ва Танзимат даврининг етакчи давлат арбобларидан бири[4]. У 1876-йилги Усмонли конституциявий ҳаракатига раҳбарлик қилиш ва Биринчи парламент даврини жорий этиш билан тарихда ном қолдирган[5]. Бу ислоҳотларни Усмонли давлатининг барча вилоятларида ёйишга интилган. Мидхат Пошо Усмонлилар империяси иқтисодий инқирозга учраганини тан олиб, ислоҳотлар ўтказишни жуда зарур деб билган[6]. Мидхат Пошо сиёсий қарашлари либерализмга мойил бўлган[7][8][9].

Мидхат Пошо
Усмонлилар империяси Буюк вазири
Мансаб даври
1876-йил 19-декабр – 1877-йил 5-феврал
Монарх Абдулҳамид ИИ
Ўтмишдоши Меҳмед Рушди Пошо
Вориси Иброҳим Адҳам Пошо
Усмонлилар империяси Буюк вазири
Мансаб даври
1872-йил 31-июл – 1872-йил 19-октабр
Монарх Абдулазиз
Ўтмишдоши Меҳмед Рушди Пошо
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Аҳмад Шафиқ Мидхат

18-октабр 1822-йил
Истанбул, Усмонлилар империяси
Вафоти 26-апрел 1883-йил
Тоиф, Ҳижоз, Усмонлилар империяси
Ўлим сабаби қотиллик
Фуқаролиги Усмонлилар империяси
Миллати турк
Истиқомат жой(лар)и Истанбул, Дамашқ, Болқон, Ҳижоз
Дини ислом
Машҳур ишлари Туркия конституцияси

Тарихчи Каролин Финкел унга „Танзимат даврининг ҳақиқий вакили, Усмонлидаги айирмачилик ҳаракатларига ягона ҳукумат бошқарувиинг афзаллигини исботлаган шахс“ деб таъриф берган[10].

Ёшлиги

Мидхат пошо ҳижрий 1238-йил сафар ойида Истанбулда (1822-йил 18-октябр)[11] мусулмон уламоларидан бирининг оиласида дунёга келди[12]. У дастлаб отаси қўлида, сўнгра мадрасада таҳсил олган[13]. Унинг отаси Ҳожи Ҳофиз Муҳаммад Ашраф афанди эди. Оила бектошийлар уруғига мансуб бўлган.

Унинг ёшлиги Видин, Ловеч ва Истанбулда ўтган[14]. 1836-йилда Бош вазирнинг котибиятида ишлаган, 1854-йилда вазир Қибрисли Меҳмед Эмин Пошо унга Адрианопол вилоятини тинчлантириш вазифасини топширган[15]. У 1864-1868-йилларда Дунай вилояти ҳокими бўлган[16]. Унинг ҳокимлик даврида сон-саноқсиз мактаб ва таълим муассасалари қурилган, касалхоналар, дон омборлари, йўллар ва кўприклар тикланган[17]. Аммо у Бош вазир Али Пошо билан зиддиятга боргани сабабли 1869-йилда Бағдод ҳокими этиб тайинланди, чунки бундай узоқ масофавий лавозимга тайинланиш империяда жазо сифатида кўзланганМанба хатоси: Тҳе опенинг <реф> таг ис малформед ор ҳас а бад наме.

1869-йилда Бағдодга келганидан сўнг у бир қатор давлат мактабларини очди. Илгари шаҳарда давлат таълим муассасалари бўлмаган[18]. Шунингдек, Олтинчи армияни (Усмонлининг европача усулда тарбияланган ва энг илғор қуроллар билан таъминланган қўшини) ислоҳ қилишга урғу берди ва шу мақсадда ҳарбий мактаблар очдиМанба хатоси: Тҳе опенинг <реф> таг ис малформед ор ҳас а бад наме. 1900-йилга келиб, фуқаролик ўрта мактабида атиги 96 ўқувчи ўқиди, ўша йили ҳарбий тайёргарлик мактабида 256 нафар ва ўрта ҳарбий мактабда 846 ўқувчи ўқиди[18]. Бу нарса албатта ўша даврдаги сиёсий нотинчликлар учун армиянинг зарурлиги билан изоҳланади.

Буюк вазир лавозимига тайинланиши

У 1872-йилда турк султони Абдулазиз томонидан Буюк вазир этиб тайинланган, бироқ унинг бу лавозими молиявий масалаларда султон Абдулазиз билан зиддияти сабабли тўхтаб қолган[19]. 1873-1875-йилларда Адлия вазири бўлиб ишлаган, аммо конституциявий тузумга мойиллиги туфайли унинг бу идоралардаги фаолияти қисқа муддат давом этган[20].

1875-1876-йиллардаги иқтисодий ва сиёсий инқироз унга янги конституция ишлаб чиқиш ғоясини илгарис суришга имкон берди[20].

1876-йил 15-июнда Черкес Ҳасан исмли Усмонли армияси зобити Мидхат Пошо саройидаги йиғилишга ҳужум қилди. Ҳарбий вазир Ҳусайн Авний Пошо, ташқи ишлар вазири Рашид Пошо ва Мидхатнинг хизматкорларидан бири Аҳмад оға отиб ўлдирилди. Ҳаммаси бўлиб 5 киши ҳалок бўлди ва 10 киши яраланди[21]. Черкес Ҳасан ўлимга ҳукм қилинди.

Мидхат пошо 1876-йил 19-декабрда Меҳмед Рушдий Пошо ўрнига яна буюк вазир этиб тайинланди[19]. Бу лавозимга тайинлангач, у ислоҳот йўлидан давом этишга ваъда берди. 1876-йил 23-декабрда конституция ва вакиллик парламенти ташкил этилишини эълон қилди[19]. Конституция ирқи, миллати ва эътиқодидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқлиликни, бекор қилишни, фуқаролик қонунларига асосланган мустақил суд тизимини, умумий бошланғич таълимни ва икки палатали парламентни жорий этди[19]. Парламент 2 палатали бўлиб, Сенат аъзоларини султон тайинлаши, Депутаталар палатаси эа халқ томонидан сайланиши белгиланди.

Конституция мусулмон бўлмаганлар учун ҳам тенг ҳуқуқлар бериши маълум бўлгач, халқ томонидан қўллаб-қувватлана бошлади[22]. Мидхат Пошо султон Абдулҳамид ИИ га конституцияни тасдиқлатишга муваффақ бўлди, аммо султон 113-моддани киритди, бу унга ҳар қандай одамни судсиз ёки бошқа қонуний чораларсиз империядан сургун қилиш ҳуқуқини берди[22].

Абдулҳамид ИИ конституциявий тузумга ҳеч қандай қизиқиш билдирмади, 1877-йил 5-февралда Мидхат Пошони сургун қилди[19]. Султон яхтасида Бриндисига жўнатилган Мидхат Пошо, у ердан у Франсия, Испания, Австрия-Венгрия ва Буюк Британияга ташриф буюрди, бу ерларда 1877-1878-йилги рус-турк урушида Усмонли манфаатларини ифода этувчи рисолалар ёзди[23]. Мидхат Пошонинг Европадаги машҳурлиги, Буюк Британия босими остида Абдулҳамид ИИ унга сургундан қайтишга рухсат берди. Мидхат Пошо 1878-йилнинг 26-сентябрида Крит оролига етиб келди[24].

Уруш тугагач, султон Абдулҳамид ИИ парламентни тарқатиб юборди ва якка монарх бошқарувига қайтди[20].

Сурияга ҳокимлик даври

Анқарадаги Мидхат Пошо ҳайкали

Инглизлар аралашуви туфайли Мидхат Пошо яна ҳокимликка кўтарилди[16], 1878-йил 22-ноябрда Сурия ҳокими бўлди, бу лавозимда 1881-йилнинг 31-августигача[25] ишлади. У ўз фаолияти давомида вилоятни ислоҳ қилишга интилди[26].

У Суриядаги кўплаб арабларни давлат хизматига, жумладан, қоимақом ва мутасаррифлик лавозимларига қабул қилди[25]. У матбуотнинг ривожланишига туртки берди, газеталар сони ўн иккидан ошди[25]. Йўллар қурилиши, хавфсизликни таъминлашга ҳам эътибор берилди[25]. У маҳаллий бойларни Триполидаги трамвай тизими ва Байрут савдо-саноат палатасини ташкил этиш каби маҳаллий лойиҳаларни молиялаштиришга жалб қилди[25]. Аммо Истанбулдаги султон ҳукумати унга етарлича ёрдам бермаётганини ҳис қилиб, лавозимини тарк этди[16].

Вафоти

Мидхат Пошо қисқа муддат Измирда Ойдин вилояти ҳокими сифатида хизмат қилди[27], лекин 1881-йил 17-майда бу лавозимда бор-йўғи бир неча ой ишлагандан сўнг ҳибсга олинди[28]. Адлия вазири Аҳмад Жавдат Пошо уни Истанбулга олиб келди, унга султон Абдулазизни ўлдириш айби қўйилди[28]. Сўроқ ва суд жараёни Юлдуз саройида бўлиб ўтди[29][30]. Бироқ султон ҳукумати Буюк Британия босими унинг қатл қилинишига тўсқинлик қилганини[16] даъво қилишади, шунинг учун у Ҳижоздаги Тоиф қал’асига қамалади[31]. Аммо Ҳижоздаги турк ноиби Усмон Пошо буйруғи билан1883-йил 26-апрелда Тоифдаги қамоқхонада ўлдирилган.

Манбалар

  1. ↑ Гáбор Áгостон. Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире. Инфобасе Публишинг, 2009 — 378–379-бет. ИСБН 978-1-4381-1025-7. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  2. ↑ Иннес & Пҳилип, Жоанна & Марк. Ре-Имагининг Демоcраcй ин тҳе Медитерранеан, 1780-1860 (эн). Охфорд Университй Пресс, 2018. ИСБН 978-0-19-879816-3. 
  3. ↑ Родериc Ҳ. Дависон. Реформ ин тҳе Оттоман Эмпире, 1856-1876, 1963 — 397-бет. 
  4. ↑ Ж. Рген Ниэлсен. Религион, Этҳниcитй анд Cонтестед Натионҳоод ин тҳе Формер Оттоман Спаcе. БРИЛЛ, 9 Деcембер 2011 — 117-бет. ИСБН 978-90-04-21133-9. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  5. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ННп117
  6. ↑ Тобй Додге. Инвентинг Ирақ: Тҳе Фаилуре оф Натион-Буилдинг анд а Ҳисторй Дениэд. C. Ҳурст & Cо. Публишерс, 2003 — 57-бет. ИСБН 978-1-85065-728-6. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  7. ↑ Ҳаниоглу, М. Сукру. Тҳе Ёунг Туркс ин Оппоситион. Охфорд Университй Пресс, 1995. ИСБН 0195358023. Қаралди: 2017-йил 6-май. 
  8. ↑ Тҳе Сйриан Ланд: Проcессес оф Интегратион анд Фрагментатион : Билāд Ал-Шāм фром тҳе 18тҳ то тҳе 20тҳ Cентурй. Франз Стеинер Верлаг, 1998 — 260-бет. ИСБН 3515073094. Қаралди: 2017-йил 6-май. 
  9. ↑ Зви Еҳуда Ҳершлаг. Интродуcтион то тҳе Модерн Эcономиc Ҳисторй оф тҳе Миддле Эаст. Брилл Арчиве, 1980 — 36–37-бет. ИСБН 978-90-04-06061-6. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  10. ↑ Cаролине Финкел. Осман'с Дреам: Тҳе Сторй оф тҳе Оттоман Эмпире 1300-1923. Жоҳн Муррай, 19 Жулй 2012 — 6–7-бет. ИСБН 978-1-84854-785-8. Қаралди: 2013-йил 11-июн. 
  11. ↑ М. Тҳ. Ҳоуцма. Э.Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913-1936. БРИЛЛ, 1993 — 481-бет. ИСБН 978-90-04-09791-9. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  12. ↑ Гáбор Áгостон. Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире. Инфобасе Публишинг, 2009 — 378–379-бет. ИСБН 978-1-4381-1025-7. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  13. ↑ Селçук Акşин Сомел. Тҳе А то З оф тҳе Оттоман Эмпире. Роwман & Литтлефиэлд, 2010 — 188-бет. ИСБН 978-0-8108-7579-1. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  14. ↑ М. Тҳ. Ҳоуцма. Э.Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913-1936. БРИЛЛ, 1993 — 481-бет. ИСБН 978-90-04-09791-9. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  15. ↑ ва 1854-1856-йилларда Болқонда талончиликларга барҳам берган. 1858-йилда ўқиш учун Ғарбий Европага, жумладан Вена, Париж, Брюссел ва Лондонга олти ой давомида саёҳат қилган.

    Нис, Дунай ва Бағдодга ҳокимлик даври

    Мидхат Пошо

    1861-йилда у Нис губернатори этиб тайинланган<реф>, Болқонда вилоят тизимини жорий этишда муҳим рол ўйнаган<реф>Селçук Акşин Сомел. Тҳе А то З оф тҳе Оттоман Эмпире. Роwман & Литтлефиэлд, 2010 — 188-бет. ИСБН 978-0-8108-7579-1. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 

  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 Гáбор Áгостон. Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире. Инфобасе Публишинг, 2009 — 378–379-бет. ИСБН 978-1-4381-1025-7. Қаралди: 2013-йил 9-июн.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "АМп378" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  17. ↑ М. Тҳ. Ҳоуцма. Э.Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913-1936. БРИЛЛ, 1993 — 481-бет. ИСБН 978-90-04-09791-9. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  18. ↑ 18,0 18,1 Ж. Рген Ниэлсен. Религион, Этҳниcитй анд Cонтестед Натионҳоод ин тҳе Формер Оттоман Спаcе. БРИЛЛ, 9 Деcембер 2011 — 121-бет. ИСБН 978-90-04-21133-9. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  19. ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 19,4 Зви Еҳуда Ҳершлаг. Интродуcтион то тҳе Модерн Эcономиc Ҳисторй оф тҳе Миддле Эаст. Брилл Арчиве, 1980 — 36–37-бет. ИСБН 978-90-04-06061-6. Қаралди: 2013-йил 9-июн.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "Ҳершлагп36-37" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  20. ↑ 20,0 20,1 20,2 Селçук Акşин Сомел. Тҳе А то З оф тҳе Оттоман Эмпире. Роwман & Литтлефиэлд, 2010 — 188-бет. ИСБН 978-0-8108-7579-1. Қаралди: 2013-йил 9-июн.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "Сомелп188" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  21. ↑ Жамес Ж. Реид. Cрисис оф тҳе Оттоман Эмпире: Прелуде то Cоллапсе 1839-1878. Франз Стеинер Верлаг, 2000 — 311–313-бет. ИСБН 978-3-515-07687-6. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  22. ↑ 22,0 22,1 Виcтор Роудометоф. Натионалисм, Глобализатион, анд Ортҳодохй: Тҳе Соcиал Оригинс оф Этҳниc Cонфлиcт ин тҳе Балканс. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2001 — 87-бет. ИСБН 978-0-313-31949-5. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  23. ↑ Брилл Аcадемиc Публишерс. Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам, Волуме 6, Фасcиcулес 114а: Прелиминарй Маттер анд Биндер. БРИЛЛ, 1990 — 1034-бет. ИСБН 978-90-04-09249-5. Қаралди: 2013-йил 11-июн. 
  24. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Публишерс1990
  25. ↑ 25,0 25,1 25,2 25,3 25,4 ʻАбд ал-ʻАзīз Дūрī. Тҳе Ҳисториcал Форматион оф тҳе Араб Натион: А Студй ин Идентитй анд Cонсcиоуснесс. Тайлор & Франcис, 1987 — 165–166-бет. ИСБН 978-0-7099-3471-4. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  26. ↑ . Байрут ва Дамашқ шаҳарларида ислоҳотни қўллаб-қувватловчи мусулмонлар кўмагида хайрия ташкилотлари ва жамғармалари тузди<реф наме="ННп117">Ж. Рген Ниэлсен. Религион, Этҳниcитй анд Cонтестед Натионҳоод ин тҳе Формер Оттоман Спаcе. БРИЛЛ, 9 Деcембер 2011 — 117-бет. ИСБН 978-90-04-21133-9. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  27. ↑ Моšэ Šāрôн. Студиэс ин Исламиc Ҳисторй анд Cивилизатион: Ин Ҳоноур оф Профессор Давид Аялон. БРИЛЛ, 1986 — 372-бет. ИСБН 978-965-264-014-7. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  28. ↑ 28,0 28,1 Cаролине Финкел. Осман'с Дреам: Тҳе Сторй оф тҳе Оттоман Эмпире 1300-1923. Жоҳн Муррай, 19 Жулй 2012 — 6–7-бет. ИСБН 978-1-84854-785-8. Қаралди: 2013-йил 11-июн. 
  29. ↑ . Суд уни Ҳижоз вилоятининг Тоиф шаҳрига умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди. Айрим тарихчилар бу сохта айбловлар деб даъво қиладилар, чунки улар сохта далиллар ва сотиб олинган гувоҳлардан фойдаланиш орқали Мидхат Пошонинг ўлимга ҳукм қилинишига олиб келган деб ҳисоблашади<реф>Cаролине Финкел. Осман'с Дреам: Тҳе Сторй оф тҳе Оттоман Эмпире 1300-1923. Жоҳн Муррай, 19 Жулй 2012 — 6–7-бет. ИСБН 978-1-84854-785-8. Қаралди: 2013-йил 11-июн. 
  30. ↑ Ҳалиде Эдиб. Ҳоусе wитҳ Wистериа: Мемоирс оф Туркей Олд анд Неw. Трансаcтион Публишерс, 2011 — 203–204-бет. ИСБН 978-1-4128-1540-6. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 
  31. ↑ Селçук Акşин Сомел. Тҳе А то З оф тҳе Оттоман Эмпире. Роwман & Литтлефиэлд, 2010 — 188-бет. ИСБН 978-0-8108-7579-1. Қаралди: 2013-йил 9-июн. 

Ҳаволалар

Сиёсий идоралар
Олдингиси Гранд Визиэр оф тҳе Оттоман Эмпире
31 Жулй 1872 – 19 Оcтобер 1872
Кейингиси
Олдингиси Гранд Визиэр оф тҳе Оттоман Эмпире
19 Деcембер 1876 – 5 Фебруарй 1877
Кейингиси
Олдингиси
Сабри Паша
Говернор оф Аидин
1880 – 17 Май 1881
Кейингиси
Али Паша
Олдингиси
Говернор оф Оттоман Сйриа
22 Новембер 1878 – 31 Аугуст 1881
Кейингиси