Mikel de Epalza
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Микел де Эпалза Феррер (1938 — 2008-йил 6-декабр) испаниялик академик, араб ва исломшунослик бўйича мутахассис.
Микел де Эпалза 1938-йилда Франсиянинг Пау шаҳрида туғилган бўлиб, Мудéжарс (мусулмонларга ўрта асрлардаги Пиреней ярим оролида насроний ҳудудларида қолишига рухсат берилган) ва морискос (ўша даврда исломдан насронийликка ўтганлар) бўйича мутахассис эди. Микел де Эпалза Ўрта ер денгизи бўйидаги Европа ва Шимолий Африка давлатлари ўртасида яхши муносабатлар ўрнатилишига ҳаракат қилган[1]. Академик бундан аввал иезуитлардан бўлиб, Жазоир ва Тунисда фаолият юритган[2].
Микел де Эоалза Аликанте университетининг араб ва исломшунослик бўйича профессори сифатида ишлаган. 2001-йилда Қур’оннинг каталон тилига Л’Алcорà деб номланган таржима асарини якунига етказган. Ушбу китоб Барселона шаҳрида махсус мукофотга сазовор бўлган[3] бўлса, кейинчалик эллинист Cарлос Гарсия Гуал билан бирга ишланган намунаси 2002-йилги таржима бўйича Миллий мукофотга сазовор бўлган[4].
Микел де Эпалза ўзи фаолият юритадиган университет бўлимидаги ҳамкасби Марíа Жесúс Рубиэра Мата билан турмуш қурган[2]. 2008-йилнинг май ойида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисасидан бир неча ой ўтиб, 70 ёшида вафот этган[1][2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Молтó, Эзеқуиэл. „Микел де Эпалза, арабиста, традужо эл Cорáн ал cаталáн“ (Спаниш). Эл Паíс (2008-йил 6-декабр). Қаралди: 2021-йил 20-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Видал-Фолч, Игнаcио. „Ун реcуэрдо де Микел де Эпалза“ (Спаниш). Эл Мундо (2017-йил 18-июн). Қаралди: 2021-йил 20-сентябр.
- ↑ Молтó, Эзеқуиэл. „Премио Cиутат де Барcелона пара Эпалза пор 'Эл Cорáн' эн cаталáн“ (Спаниш). Эл Паíс (2002-йил 6-феврал). Қаралди: 2021-йил 20-сентябр.
- ↑ Молтó, Эзеқуиэл. „Cарлос Гарcíа Гуал й Микел де Эпалза, премиос наcионалес де традуccиóн“ (Спаниш). Эл Паíс (2002-йил 6-ноябр). Қаралди: 2021-йил 20-сентябр.