Михаил Всеволодович Кабанов (1937-йил 25-июл, Тўрткўл[1], Қорақалпоғистон АССР, Ўзбекистон ССР, СССР – 2020-йил 18-январ[2], Томск, Россия) – совет ва рус физиги, атмосфера физикаси бўйичаи мутахассис, СССР Фанлар академияси мухбир аъзоси (1987-йилдан буён).

Михаил Кабанов
Таваллуди 1937-йил 25-июл
Вафоти 18-январ 2020-йил(2020-01-18)
(82 ёшда)
Томск, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Касби Физик олим
Мукофотлари Vatan oldidagi xizmatlari uchun IV darajali ordeni «Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»

Биографияси

Михаил Кабанов агроном оиласида дунёга келган – отаси, мутахассис Всеволод Михайлович (1911—1942), Қозон қишлоқ хўжалиги институтини тугатгандан сўнг, иш фаолиятини бошлаган.

1959-йилда Михаил Кабанов Томск давлат университетининг физика факултетини физика (оптика ва спектроскопия) ихтисослиги бўйича тамомлаган. Институтда таълим олаётган вақтида илмий ишларда қатнашиб, Томск вилоят комсомол қўмитаси ва туман комсомол қўмитасининг дипломлари билан тақдирланган. 1962-йилда номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган (илмий раҳбари – В. Э. Зуев)[3]. 1962-йилдан 1975-йилгача – ТДУ қошидаги Сибир физика-техника институтида: катта илмий ходим ва лаборатория мудири сифатида ишлаган (1969-йилдан)[3][1]. 1973-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[3]. 1975-йилдан Фанлар академиясининг Сибир бўлими таркибида: лаборатория мудири, бўлим бошлиғи, Атмосфера оптикаси институти (ИАО) директорининг ўринбосари (1977-йилдан) лавозимларида ишлаган[1]. 1981-йилда профессор илмий унвонига лойиқ кўрилган[1]. 1984-йилдан 1992-йилгача – СФТИ директори ва Атмосфера оптикаси институти бўлими илмий раҳбари бўлиб ишлаган[1]. 1987-йилдан 1994-йилгача ТДУ радиофизика факултети оптик-электрон асбоблар кафедраси профессори лавозимига ўтган[3].

1987-йилда СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 1991-йилда эса Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси этиб сайланган. 1992-йилдан – Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмаси Атмосфера оптикаси институти департамент директори ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, 1993-йилдан – Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмаси (Томск) „Оптика“ дизайн ва технология институтига вақтиначалик директор этиб сайланган[1]. 1997-йилдан 2008-йилгача – Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмаси (Томск) Оптик мониторинг институти директори лавозимида тўлақонли ишлаган[4].

2020-йил 18-январ куни Томскда 82 ёшида вафот этган.

Илмий фаолияти

Михаил Кабанов ер атмосферасида оптик тўлқинларнинг тарқалиши, шу жумладан лазер ва қуёш нурларининг тарқалиши, синиши муаммоси бўйича тадқиқотлар олиб борган[1].

Михаил Кабанов сочилувчи муҳитда оптик ўлчовлар назариясини ва ер атмосферасидаги оптик синиши назариясини унинг реал табақаланишини ҳисобга олган ҳолда яратган; лазер нурланишини ва оптик тасвирларни сочувчи муҳитда ўтказишда оптик эффектларни ўрганиб, турли иқлим ва географик ҳудудларда атмосфера туманларининг оптик хусусиятларига оид статистик материални таҳлил қилган[1].

Кичик ва ўрта масофаларда (ягона тарқалиш яқинлашувида) тарқаладиган атмосферада оптик нурланишнинг энергияни сусайтириш муаммоси ҳал қилган[1].

Академик В. Э. Зуев билан биргаликда узоқ масофаларда лазер нурларининг ёрқинлик контрастини сақлаб қолиш эффектини кашф этган (лазерли навигация қурилмаларини яратишда фойдаланилади). Михаил Кабанов фундаментал хусусиятларни ўрганиб, атмосфера оптик шовқинларини ҳисоблашнинг муҳандислик усулларини ишлаб чиққан[1].

Турли иқлим шароитида атмосфера нурланиши ва аэрозолни ўрганиш натижасида Михаил Кабанов тропосфера аэрозолининг оптик моделларини аниқлаган[1].

Масофавий ва контактли кузатиш усулларидан фойдаланган ҳолда атмосферани комплекс мониторинг қилиш учун идоралараро дастур ишлаб чиққан[1].

300 дан ортиқ асарлар, жумладан, 13 та монография, 4 та дарслик ҳаммуаллифи, 16 та ихтиро яратишда ҳаммуаллиф сифатида иштирок этган[3].

Михаил Кабанов раҳбарлигида 20 дан ортиқ номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган[3].

Оиласи

Отаси Всеволод Михайлович (1911—1942) Ўзбекистонда агроном бўлиб ишлаган. Онаси Ксения Матвеэвна (қизлик фамилияси Волкова, 1917—2000), келиб чиқиши Қозон губернияси деҳқонларидан бўлган[3] . Турмуш ўртоғи Валентина Матвеевна (қизлик фамилияси Чичерина, 1936—2019), Томск давлат университети илмий ходими. Ўғиллари: Дмитрий (1960-йилда туғилган), Андрей (1962-йилда туғилган), Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмаси Атмосфера оптикаси институти илмий ходимлари; Михаил (1975-йилда туғилган), Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмаси Оптика мониторинги институти илмий ходими[3].

Манбалар