Mixail Kurzin
Курзин Михаил Иванович (1888-йил, Барнаул, Россия империяси – 1957-йил, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – рассом, ўқитувчи, сибир ва ўзбек авангард рассом етакчиларидан бири[1].
| Михаил Курзин | |
|---|---|
| Таваллуди |
1888-йил Барнаул,
Россия империяси |
| Вафоти |
1957-йил |
| Фуқаролиги | совет |
| Таълими | Москва рассомлик, ҳайкалтарошлик ва архитектура институти |
| Касби | рассом, ўқтувчи |
Ҳаёти
Михаил Курзин 1888-йилда Барнаул, Россия империясида туғилган.
1904—1907-йилларда Қозон рассомлик билим юртида таҳсил олган. 1908-йилдан бошлаб Москва рассомлик, ҳайкалтарошлик ва архитектура институтида ўқиган. Унинг устози К. Коровин бўлган. 1910—1912-йилларда Санкт-Петербургда рассом Бренштейннинг қўлида ишлаган. 1916-йилда у армия сафига чақирув хати олган. 1918-йилда хизматни ўтаб Барнаулга қайтган[2]. У ўз атрофида бир гуруҳ рассомларни бирлаштириб Олтой ўлкасидаги бадиий-техника устахоналарида дарс берган. 1919-йилда Тошкент ва Хитойга саёҳат қилган. 1921—1922 йилларда у Москва давлат институтида материаллар технологиясидан дарс берган.
1923-йилда рафиқаси Елена Короваи билан бирга Қримга кўчиб ўтган. 1924-йилда Тошкентга кўчиб келган ва умрининг охиригача шу ерда яшаган[2]. У Тошкентдаги театрларидан бирида рассом бўлиб ишлаган. 1927-йилда у Мастера Нового Востока рассомлар гуруҳини тузган. 1929-йилда Тошкент тасвирий санъат ҳодимлари уюшмасининг раиси бўлиб ишлаган.
1930-йилда В. П. Марковага уйланган. Унинг хотини ҳам рассом бўлган.
1936-йилда суд қилиниб, беш йилга қамалган. 1945-йилдан бошлаб Бухорода яшаган. 1948-йилда у яна суд қилиниб[3] Красноярск ўлкасига сургун қилинган. 1956-йилда у озодликка чиқарилган, 1957-йилда эса Тошкентда вафот этган[3].
Михаил Курзиннинг сақланиб қолган асарларининг аксарияти Қорақалпоғистон давлат санъат музейида ва Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат санъат музейи[4], шунингдек, айрим асарлари Россия давлат музейи[5], Барнаул ва Омск музейлари ва шахсий коллексияларда сақланади.
Манбалар
- ↑ „Мини-выставка, посвященная 125-летию со дня рождения М.И. Курзина и И.Д. Чашникова.“.
- ↑ 2,0 2,1 „МИХАИЛ ИВАНОВИЧ КУРЗИН (1888-1957) ВТОРОЙ РУССКИЙ АВАНГАРД. Обсуждение на ЛивеИнтернет - Российский Сервис Онлайн-Дневников.“. Қаралди: 2023-йил 14-октабр.
- ↑ 3,0 3,1 „«Прошлый Век». Галерея искусства ХХ века. Живопись, фотография, графика, интерьеры, биографии художников ХХ века.“.
- ↑ „Государственный музей искусств имени И. В. Савицкого“.
- ↑ „Курзин М.И. Баскетбол. 1920 – 1924 | Проэкт „Русский музей: виртуалний филиал“.“.