Михаил Михайлович Шаригин (1852-йил 19-ноябр, Санкт-Петербург – 1906-йил 6-сентябр, Тошкент[2][3]) – давлат маслаҳатчиси, Тбилиси туман суди раиси, Тбилиси ва Тошкент суд палатаси прокурори.

Михаил Михайлович Шаригин
Таваллуди 19-ноябр 1852-йил
Санкт-Петербург, Россия империяси
Вафоти 6-сентябр 1906-йил(1906-09-06)
(53 ёшда)[1]
Тошкент
Фуқаролиги Россия империяси
Соҳаси Юрист

Ҳаёти

Шаригиннинг дафн маросими, „Рус қайғу китоби“дан парча, 1910-йил.

1852-йилда туғилган, Император ҳуқуқ мактабининг махсус курсини тамомлаб, Адлия вазирлиги хизматига кирди. Хизмати асосан чекка жойларда, аввал Оренбургда, кейин Уфада, кейин Туркистонда бўлди. У ердан Тбилисига кўчирилиб, суд палатаси прокурори ёрдамчиси, сўнгра Тбилиси туман суди раиси лавозимларида ишлаган.

1903-йилда Шаригин Тошкент суд палатасининг мас’ул прокурори лавозимига тайинланади ва оиласи билан Тошкентга кўчиб кетади. 1904-йилдан бошлаб бутун Россияда бўлгани каби Туркистонда ҳам митинглар, иш ташлашлар ва намойишлар бошланди. Шаригин ўз пайтида инқилобга қарши курашганлардан бири эди. У давлат жиноятлари бўйича судловларни қўллаб-қувватлади.

Бироқ Шаригинни қўл остидагилари етарлича қўллаб-қувватламагани учун террорчилик ҳаракатлари авж олди, бунинг натижасида Тошкентда бир қатор сиёсий қотилликлар содир бўлди.

Шаригин кўплаб таҳдидларга дуч келган бўлсада, унинг хавфсизлиги учун ҳеч қандай чора кўрилмади. Шаригиннинг ўлдирилишида Оренбург Неплюэвский кадет корпусидан ҳайдалган 18 ёшли Бадрицкий айбдор бўлиб чиқди. Тошкентдаги митинглардан бирида у қўзғолон кўтаришга ва таниқли ҳукумат амалдорларини калтаклашга чақирган, бунинг учун ҳибсга олинган, суд палатаси томонидан судланган ва 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Жазони ўтаб бўлгандан сўнг, 1906-йил 6-сентябрда кундузи соат 11 да Бадрицкий суд палатаси прокурорининг қабулхонасига келиб, унга ариза бермоқчи эканлигини айтди. Қабулхонада палата прокуроридан ташқари фақат битта курер бор эди. Ишхонага кириб, Бадрицкий эшик олдида Шаригин ўтирган столга борди ва револверни олиб бешта ўқ узди, шундан сўнг у ойнани синдириб, кўчага сакраб чиқди ва югура бошлади, лекин палатанинг курери ва икки аскар томонидан ушланди.

Шаригин воқеа жойида вафот этди. Қотилликдан бир неча кун олдин Шаригиннинг рафиқаси Россиянинг Европа қисмига жўнаб кетган эди ва эрининг ўлими ҳақида газеталардан хабар топди. Бадрицкий ҳарбий суд томонидан судланган ва дастлаб осишга ҳукм қилинган, аммо жазо 20 йиллик оғир меҳнатга алмаштирилган.

Адабиётлар

  • Революция 1905—1907 гг. в Узбекистане: документы и материалы. «Узбекистан», 1984
  • Политические процессы в Туркестане: 1905—1917
  • Всероссийская политическая стачка в октябре 1905 года, Том 2
  • Революционное движение в России весной и летом 1905 года, Том 2, Часть 1
  • Железнодорожники Казахстана в первой русской революции (1905—1907 гг.)
  • Геннадий Головков. Бунт по-русски: палачи и жертвы. ДетективПресс, 2005
  • А. А. Иванов, А. Д. Степанов. Черная сотня: историческая энциклопедия. Институт русской цивилизации, 2008
  • Олег Анатольевич Платонов. Святая Русь: большая энциклопедия русского народа; русская литература
  • Бондаренко И. И., Климов Д. В. Жертвы политического террора в России (1901—1912) / Терроризм в России в начале ХХ в. (Исторический вестник. — Т. 2 [149]. — Декабрь 2012). — С. 190—215.

Манбалар

  1. ↑ „Михаил Михайлович Шарыгин (1852 - c.1906) - Генеалогй“. www.гени.cом. Қаралди: 15-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Михайлович Шарыгин - Ҳисториcал реcордс анд фамилй треэс“. www.мйҳеритаге.cом. Қаралди: 15-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „Высшие чины Российской Империи (.1721-.1917). Т. ИИ“. www.форум.вгд.ру. Қаралди: 15-ноябр 2023-йил.