Miyonqol
Миёнқол, Миёнкол, Миёнколот – Ўзбекистондаги Оқдарё ва Қорадарё оралиғидаги орол. Қадимда Самарқанд Суғди, Ним Суғд (ярим Суғд), Суғди Хурд (Кичик Суғд) номлари билан машҳур бўлган. Хонликлар даврида Бухоро билан Самарқанд ўртасида узунлиги 12 фарсанг келадиган девор олинган. Миёнқол деҳқончилик учун қулай бўлиб, Хатирчи, Пайшанба, Қалъаи Дабус (Дабусия) ва бошқа шаҳар, қишлоқларни ўз ичига олган. Кейинчалик Зарафшон водийсининг Самарқанд билан Хатирчи оралиғидаги ерлар Миёнқол деб аталган[1][2].
Миёнқол | |
|---|---|
| орол | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Аввалги номлари |
Самарқанд Суғди Ним Суғд (ярим Суғд) Суғди Хурд (Кичик Суғд) |
Тарихи
Араблар Мовароуннаҳр шаҳарларини босиб олишлари чоғида Сўғдни Хуросондаги уммавийлар ҳокими Қутайба эгаллайди. Сўғд ихшиди ва унинг қўл остидагилар Қутайбанинг буйруғи билан Самарқандни тарк этишга мажбур бўлганлар. Сўғднинг кейинги ҳукмдорлари қароргоҳ сифатида Балазурий – Самарқанддан 7 фарсах узоқликдаги Зарафшон дарёси шимолидаги Иштихон шаҳрини танлайди. Бу номдаги вилоят ва шаҳар ҳозиргача Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида мавжуд. Насафий айтадики, ихшид Самарқандни тарк этиб, Самарқанддан 4 фарсах узоқликда янги шаҳар қурдириб, уни укаси Афарун шарафига Ференкент деб номлаган. Манбаларда Офарункент ва Офаринкент номлари ҳам бор. Манбаларда Фаранкент шаҳрида турклар яшаши ва унинг аҳолиси қисман дуалистлар, қисман христианлар эканлиги айтилади[3]. Темурийлар даврида Офаринкент шаҳри Миёнқолнинг маркази бўлган.
Шайбонийхоннинг Мовароуннаҳрга қарши юришларидан кейин Самарқанд вилояти ёки вилоятининг Офаринкент ҳудуди бутунлай Шайбонийлар қўл остига ўтади. Офарикентдан машҳур ҳокимлар қаторида кейинчалик Бухоро хонлигининг хони этиб сайланган Искандархон ва Абдуллахон ИИ бўлган. Абдуллахон ИИ нинг бобоси Жонибек султон Кармана ва Миёнқол ҳокими бўлган. Отаси Искандар султон ўғли туғилган пайтда Офаринкентни, кейинчалик, афтидан ака-укаларидан бири вафот этгач, Карманани бошқарган[4].
Бухоро хони Абулфайзхон даврида бу ерда қўзғолон кўтарилиб, кейинчалик бу қўзғолон Бухорогача етиб боради. Қўзғолонни Бухорода ўзбек манғитлар сулоласига асос солган Муҳаммад Раҳимхон бошчилигидаги қўшин томонидан бостирилди. У Миёнқолдан айирмачиларга, ўзбек зодагонлари Бахрин, Қипчоқ, Кенегес ва Етти-Уруғларга қарши кураш олиб борди. Қўзғолончи уруғларнинг ерлари тортиб олинди, халқ Бухорога яқинроқ жойга кўчирилди.
Бухоро амирлиги даврида Миёнқол мамлакатнинг энг зич жойлашган ва иқтисодий ривожланган ҳудуди бўлиб, аҳолиси суғорма деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган.
Миёнқол қўзғолони
1821-йилда Бухоро амири сиёсатига қарши ўзбек қабилалари ва қорақалпоқлар иштирокида ХИХ асрдаги энг йирик қўзғолон Миёнқол шаҳрида бошланди[5]. 1825-йилда амир Ҳайдар ва шаҳзода Насруллонинг кўп уринишларидан сўнг қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлинган. Шундан сўнг, Муҳаммад Мир Олим Бухорийнинг ёзишича, „амир хотиржамлик билан ҳукмронлик қила бошлаган“.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Бартолд В. В. К истории орошения Туркестана, СПб, 1914, 113-б
- ↑ В. В. Бартолд, Сочинения, Том 5, Издателство „Наука“, Москва 1968, 305—306-б
- ↑ „Калон масжиди“. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.
- ↑ Иванов, П. П. „Восстаниэ китай-кипчаков в Бухарском ханстве 1821-1825 гг. Источники и опит их исследования.“ М.-Л.: АН СССР (1937), 82-бет
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |