Modlar sinxronizatsiyasi
Модалар синхронизацияси усули орқали аслликни модуляциялаш усулидагига қараганда қисқароқ импулсли лазерларни генерациялаш мумкин. Бунда бир вақтнинг ўзида бир нечта модлардан фойдаланилади. Бир нечта модлар бўлган ҳолда марказий модга нисбатан га силжиган сигналларнинг йиғиндиси кўринишида тасвирлаш мумкин[1]:
Қаралаётган модлар сони актив муҳитнинг кучайтириш чизиғи билан чегараланган. Тасодифий фаза эса бу ерда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Агар ва бўлса, қуйидагича ёзиш мумкин:
Яъни амплитудаси модуляцияланган сигнал ҳосил бўлади.
Импулс давомийлиги орқали аниқланади. Импулслар орасидаги масофа эса дан топилади.
| Муҳит | , см-1 | |
|---|---|---|
| Нд:ЙАГ | 5 | 5 пс |
| Нд:шиша | 100 | 0.1 пс |
| Ти:сапфир | 1000 | 10 фс |
Модалар синхронизацияси ҳам аслликни модуляциялаш каби икки хил бўлиши мумкин, яъни актив ва пассив. Буни амалга оширишнинг бир неча йўллари мавжуд:
Электро-оптик модулятор (актив синхронизация)
Бу каби системаларда Поккелс ячейкасидан фойдаланилади. Натижада генерацяланаётган сигнал амплитудасининг гармоник модуляцияси рўй беради. Бу усул амалга ошириш анча қийин усуллардан бири. Чунки, модалар синхронизацияланганда, фойдали импулсдан ташқари сигналга халақит берувчи шовқин импулслари ҳам синхронизацияланиб, кўпаяди. Буни бартараф қилиш учун импулсли модуляциядан фойдаланилади[2].
Ячейканинг ўзини ҳам жуда кичик ўлчамларда тайёрлаш керак. Масалан, пикосекунд импулсларни ҳосил қилиш учун унинг қалинлиги бўлиши керак.
Акусто-оптик модулятор (актив синхронизация)
Бу усул билан модларни синхронизациялашда акустик тўлқинни модлар аро тебраниш частотасига мослаб ўзгартириш керак.
Тўйинувчан ютгич усули (пассив синхронизация)
Бу усулни қўллаш учун ютгич модда жуда кенг ютилиш полосасига эга бўлиши керак. Яъни, ушбу модда кенг тўлқинлар диапазонидаги нурланишларни юта олиши лозим.
Амалиётда ушбу усуллардан ташқари Керр ячейкалари ҳам қўлланади. Бу усулда резонаторга ночизиқли хоссага эга бўлган кристалл жойлаштирилади. Унда синдириш кўрсаткичининг қиймати тушаётган нурланиш интенсивлигига боғлиқ бўлиб қолади ва нурланишнинг ўзини ўзи фокуслаши рўй беради. Натижада нур дастасининг диаметри кичрайиб, тор диафрагмадан ўтади[3].
Шунингдек қаранг
Манбалар
- ↑ О.Свелто, Принcиплес оф ласерс, Спрингер, 2010
- ↑ Гуо Ф., Счлесингер Т. Э., Станcил Д. Д. Оптиcал фиэлд студй оф неар-фиэлд оптиcал реcординг wитҳ а солид иммерсион ленс // Аппл. Оптиcс. – 2000. – Вол. 39, Но 2. – Р. 324-332.
- ↑ Петров В. В., Шанойло С. М., Крючин А. А., Козҳешcурт В. И., Токар А. П., Зйменко В. И. Оптиcал иммерсион ас а неw wай то инcреасе информатион реcординг денситй // Проc. СПИЭ. – 1991. – Вол. 1831. – П. 2-12.