Мозаик эволюсия — юксак таксонларга мансуб организмлар янги гуруҳларининг пайдо бўлишида ҳар хил органлар қайта тузилишининг бир хил тезликда бормаслиги. Мозаик эволуция айрим органлар ва улар эволуциясининг мустақил бориши билан боғлиқ. Мозаик эволуция туфайли „мозаик“ белгиларга эга аралаш формалар вужудга келади. Масалан, одам аждодларида жуда эрта пайдо бўлган тик юришга мосланиш белгилари билан бирга бош миянинг кичик ва қўлнинг калта бўлишидан иборат маймунлар учун хос белгилар, археоптериксда қушларга хос белгилар билан бир қаторда судралиб юрувчиларга хос белгилар ҳам бўлган. Мозаик эволуция принсипини Г.де Бир (1954) археоптериксни ўрганиш асосида шакллантирган. Ундан анча олдин инглиз палеонтологи Д. Уоцон (1919) сеймурлар (судралиб юрувчилар аждодига ўхшаш хайвонлар) тузилишидаги мозаикликни аниқлаган. Мозаик эволуция принсиплари у ёки бу даражада барча организмлар филогенезида содир бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Мозаик эволюсия" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил