Muʼtamid
Абу’л Аббос Аḥмад ибн Жаъфар (арабча: أبو العباس أحمد بن جعفر; тах. 842 — 892-йил 14-октябр), ҳукмдорлик номи Муътамид алāллāҳ (المعتمد على الله, „Худога боғлиқ“) билан машҳур, 870-йилдан 892-йилгача ҳукмронлик қилган Аббосийлар халифалиги халифаси. Унинг ҳукмронлиги „Самаррадаги анархия“нинг тугашини ва Аббосийлар мавқеи тикланишининг бошланиши билан тарихда қолган. Шундай бўлса-да, у фақат номигагина халифа бўлган, холос. Ҳокимият ҳарбийлар билан мустаҳкам алоқада бўлган акаси Муваффақ қўлида бўлган. 882-йил охирида Аҳмад ибн Тулун назоратидаги ҳудудга қочишга муваффақияциз уринишдан сўнг Муътамиднинг ҳокимияти янада чекланиб, акаси томонидан уй қамоғига олинган. 891-йилда Муваффақ вафот этгач, содиқ одамлар ҳокимиятни халифага қайтаришга ҳаракат қилишган. Бироқ, тезда Муваффақнинг ўғли Муътазид уларни енгиб, отасининг ваколатларини ўз зиммасига олган. Муътамид 892-йилда вафот этгач, Муътазид халифалик ваколатини ўз зиммасига олган.
| Муътамид المعتمد | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Халифа Мўминлар амири | |||||
|
884/5-йилда зарб қилинган Муътамиднинг олтин динори. Муваффақ ва унинг вазири Саид ибн Махлад (Зул-Визоратайн) исмлари ёзилган. | |||||
| Аббосийлар халифалигининг 15-халифаси | |||||
| Салтанат | 870-йил 16-июн — 892-йил 14-октябр | ||||
| Ўтмишдоши | Муҳтадий | ||||
| Давомчиси | Муътазид | ||||
| Туғилиши |
тах. 842-йил Самарра, Аббосийлар халифалиги | ||||
| Вафоти |
892-йил 14-октябр (тах. 50 ёшда Самарра, Аббосийлар халифалиги | ||||
| Дафн этилган жой | |||||
| Турмуш ўртоғи |
| ||||
| Фарзандлари |
| ||||
| |||||
| Сулола | Аббосийлар | ||||
| Отаси | Мутаваккил | ||||
| Онаси | Фитян | ||||
| Дини | Ислом (Суннийлик) | ||||
Ҳаёти

Бўлажак Муътамид халифа Мутаваккилнинг (ҳ. 847–861) Фитян исмли куфалик чўридан туғилган ўғли[1]. Тўлиқ исми Аҳмад ибн Абу Жаъфар бўлиб, отасидан Абул Аббос, онасидан эса Ибн Фитян номини олган[2]. Муҳтадий туркий қўмондонлар Баякбак ва Яржух томонидан тахтдан ағдарилганидан сўнг, ҳарбийлар томонидан кейинги халифа этиб сайланиб, 870-йил 16 ёки 19-июн куни Муътамид АлаъАллоҳ номи билан халифа деб эълон қилинган. 21-июн куни Муҳтадий қатл этилган[3].
Ҳукмронлик ва Муваффақ билан ўзаро муносабат
Муътамиднинг тахтга чиқиши 861-йилда Мутаваккилнинг ўлдирилиши билан бошланган „Самаррадаги анархия“ ғалаёнларига чек қўйган. Ўша даврда вилоятлардаги халифалик ҳокимияти қулаши натижасида марказий ҳукумат Ироқ ҳудудидан ташқаридаги халифаликнинг катта қисми устидан самарали назоратни йўқотган. Ғарбда Миср Сурия бўйича ҳам режалари бўлган шуҳратпараст туркий саркарда Аҳмад ибн Тулун назорати остига ўтган. Хуросон ва Ислом Шарқининг кўп қисми Аббосийларнинг содиқ ноиби Муҳаммад ибн Тоҳир ўрнига тайинланган Яъқуб ибн Лайс бошчилигидаги Саффорийлар томонидан босиб олинган эди. Арабистон ярим оролининг кўп қисми худди шу тарзда маҳаллий ҳукмдорлар қўлидан бой берилган бўлса, Табаристонда радикал Зайдий шиа сулоласи ҳокимиятни қўлга олган. Ҳатто Ироқда ҳам Занж қуллар қўзғолони бошланиб, тез орада Бағдодга таҳдид солган, жанубда эса қарматийлар янги хавф сифатида вужудга келган[4][5][6]. Бундан ташқари, Муътамиднинг саройдаги мавқеи ҳам издан чиққан. Чунки аввалги тўнтаришлар пайтида ҳақиқий ҳокимият элита туркий қўшинлар ва Муътамиднинг укаси, халифалик бош қўмондони сифатида халифа ҳукумати ва турклар ўртасида бош воситачи бўлган Абу Аҳмад Талҳа қўлига ўтган эди. 869-йилда халифа Муътазз вафот этганида, ҳатто Бағдодда ҳам унинг халифа бўлиши тарафдорлари ғалаёнлари бўлиб ўтган эди[7][8].
Акасидан фарқли ўлароқ, Муътамидда сиёсий тажриба ва қудрат, шунингдек, таяниши мумкин бўлган кучлар йўқ эди[9]. Муҳтадий турклар томонидан ўлдирилган вақтда Абу Аҳмад Маккада бўлган. Дарҳол шимолга, Самаррага йўл олган. У ерда Мусо ибн Буға билан биргаликда Муътамидни амалда четлаб ўтиб, ҳукумат назоратини ўз зиммасига олган[10][11]. Муътамид шу тариқа тезда олий ҳукмдорга айланган[12]. Қисқа вақт ичида Абу Аҳмад халифалик ҳукмронлиги остидаги ерларнинг кўп қисми, жумладан Ғарбий Арабистон, жанубий Ироқ, Бағдод билан бирга ва Форсни қамраб олган катта ҳудудларга ноиб этиб тайинланган. Ўз ҳокимиятини билдириш учун халифалар услубидаги Муваффақ би-Аллоҳ шарафли номини қабул қилган[10][11]. Муътамид расмий ҳукмдор сифатида ўз вазирларини тайинлаш ҳуқуқини сақлаб қолиб, дастлаб Мутаваккилга хизмат қилган тажрибали Убайдуллоҳ ибн Яҳё ибн Хоқонни танлаган. Халифалик даврида халифа оз бўлса-да ҳуқуқларни сақлаб қолган, лекин 877-йил, вафотидан кейин ушбу вазирнинг ўрнига Муваффақнинг котиби Сулаймон ибн Ваҳб тайинланган. Тез орада Ибн Ваҳб шарманда бўлгач, ўрнига Исмоил ибн Булбул вазир этиб тайинланган. Бироқ, ҳокимият амалда Муваффақнинг янги котиби Саид ибн Махладга тегишли бўлиб, бу ҳолат 885-йилда унинг шармандали тарзда қулашигача давом этган. Шундан сўнг Ибн Булбул Муътамид ва Муваффақнинг ягона вазири бўлиб қолган[13].
875-йил 20-июлда Муътамид давлатни бошқариш ва ворислик масаласини расмий равишда белгилаб берган. Унга кўра, Муътамиднинг вояга етмаган ўғли Жаъфарга Муфаввад иллаллоҳ шарафли номи берилиб, меросхўр этиб тайинланган. Меросхўр халифалик ҳукмронлиги остидаги ғарбий вилоятлар Ифриқия, Миср, Сурия, Жазира ва Мосул, Арманистон, Миҳражанқадҳақ ва Ҳулвон ноиби этиб тайинланган. Муваффақ иккинчи меросхўр сифатида шарқий вилоятлар ноиби бўлган. Бу тартиб Муфаввид ҳали вояга етмасдан туриб, халифа вафот этгунга қадар амалда бўлган. Амалда Муфаввад ҳеч қачон ҳақиқий ҳокимиятга эга бўлмаган. Муваффақ Муфавваднинг ноиби этиб тайинланган ишончли ҳарбий Мусо ибн Буға орқали ғарбий вилоятлар устидан ҳам назоратни амалга оширишда давом этган[12][14][15]. Муваффақнинг қудрати халифалик барча жабҳаларда дуч келган ҳарбий таҳдидлар туфайли мустаҳкамланган. Чунки у қўшин устидан тўлиқ назорат ўрнатган[12]. 876-йил апрелда Муваффақ ва Мусо ибн Буғалар Дайр ул-Ақул жангида Я’қуб ибн Лайснинг Бағдодни эгаллашга уринишини мағлуб этиб, халифаликни барбод бўлишдан сақлаб қолишган[16][17]. Саффорийларнинг қайтарилиши аббосийларга жанубдаги Занж қўзғолонини бостириш учун ўз ресурсларини жамлаш имконини берган. Занж қўзғолончилари қуйи Ироқнинг кўп қисмини эгаллашга муваффақ бўлиб, Аббосий қўшинларини бир неча бор мағлубиятга учратган. 879-йилда Муваффақнинг ўғли, бўлажак халифа Муътазидга (ҳ. 892–902) занжиларга қарши қўмондонлик топширилган, кейинги йил эса Муваффақнинг ўзи бу юришга бошчилик қилган. Ироқ жанубидаги ботқоқларда бўлиб ўтган кетма-кет жангларда Аббосий қўшинлари Занжиларни 883-йил августда қулаган пойтахти Мухтара томон сиқиб чиқарган[8][18].
Ибн Тулун ва Муътамиднинг Мисрга қочиб кетишга уриниши

Шу билан бирга, Муваффақ ҳам Аҳмад ибн Тулуннинг ғарбий вилоятлардаги амбициялари билан курашишга мажбур бўлган. Ибн Тулун ва Аббосийлар регенти 875/6-йилда Мисрдан марказий ҳукуматга катта миқдорда даромад ўтказиш масаласида келишмовчиликка учраган. Ибн Тулун ўз мавқеини сақлаб қолиш учун халифа ва унинг ўта қудратли укаси ўртасидаги рақобатга фойдаланиб, солиқларнинг катта қисмини Муваффақ ўрнига Му’тамидга юборган. Шундай қилиб, 2,2 миллион олтин динор халифага, 1,2 миллион динор халифанинг укасига юборилган[19]. Занжга қарши курашда ўзини вилоят даромадларининг асосий қисмига ҳақли деб ҳисоблаган Муваффақ Ибн Тулун ва укаси ўртасидаги режаланган ҳийла-найранглардан ғазабланган. Муваффақ Мусо ибн Буғани Миср ноиби этиб тайинлаб, уни қўшин билан Сурияга жўнатган. Бироқ маблағ етишмовчилиги аскарларнинг Мисрга етиб бормасдан муваффақияцизликка учрашига олиб келган[20][15]. Ибн Тулун Муътамидни қўллаб-қувватлаб, Муваффаққа қаршилик кўрсатган ҳолда, 878-йилда „Амирул мўминнинг хизматкори“ (мавла амир ал-мўминин) унвонини олган[19]. 877/8-йилда Муътамид кўмаги билан Ибн Тулун бутун Сурия ва Киликия чегара ҳудудини (Туғур) Византия империясидан тортиб олишга муваффақ бўлган[19].
881-йилда Ибн Тулун қўл остидаги зарбхоналарда чиқарилган тангаларга халифа ва меросхўри Муфаввад номи билан бирга ўз номини ҳам қўштирган[21]. 882-йилнинг кузида Тулунийлар саркардаси Луълу Аббосийлар томонига ўтиб, Туғур шаҳарлари Тулунийлар ҳукмронлигини рад этиб, Ибн Тулунни яна Сурияга шахсан боришга мажбур қилган[22]. Муътамид ушбу вазиятдан Самаррадаги қамоқдан қочиб қутулиш ҳамда кам сонли ҳамроҳлари билан Тулунийлар ҳудудига қочиб ўтиш учун фойдаланган. Халифа юборган элчилар Дамашққа Ибн Тулун ҳузурига етиб келгач, Миср ҳукмдори юришни тўхтатиб, халифани интиқлик билан кута бошлаган. Халифани қабул қилиш орқали Ибн Тулун нафақат мусулмон оламидаги қонуний сиёсий ҳукмронликнинг ягона манбаини назорати остига олар, балки халифани ҳаддан ташқари қаттиққўл биродаридан „қутқарувчи“ сифатида ҳам намоён бўла олар эди[23][21]. Ушбу воқеалар жараёнида Саид ибн Махлад Мосул ноиби Исъҳоқ ибн Кундожни огоҳлантиришга муваффақ бўлган. Ноиб Муътамид ва ҳамроҳларини Фурот бўйидаги Ҳадисада таъқиб қилиб, мағлуб этган. Муътамид Самаррага қайтарилиб, (883-йил феврал), Жавсақ саройида уй қамоғига олинган. Халифа май/июн ойларида ҳатто жанубга, Воситга кўчирилиб, у ерда Муваффақ уни шахсан назорат қилиш имконига эга бўлиши мумкин эди. 884-йил март ойидагина кучсиз халифага Самаррага қайтиш учун рухсат берилган. Халифа бу орада Ибн Тулунни қоралаб, Ис’ҳоқ ибн Кундожни Сурия ва Миср ноиби этиб тайинлашга мажбур бўлган[12][23].
886/7-йилда халифа Арманистоннинг узоқ йиллик ҳукмдори Ашот Ига (ҳ. 862–890) „қирол“ унвонини берган. Арман шоҳи Аббосийлар саройига ўлпон тўлаш ва халифалик ҳукмронлигини тан олишда давом этган бўлса-да, қирол ҳам, турли кичик арман князлари ҳам амалда мустақил монархлар бўлиб олган эди[24].
Мутазиднинг юксалиши ва ўлими

889-йилда Муваффақ ўғли Абул Аббос билан тушунарсиз сабабларга кўра жанжаллашиб қолиб, уни қамоққа ташлаган. Муваффақ кейинги икки йилни ҳозирги ғарбий Эрон ҳудудидаги Жибалга юриш қилиш билан ўтказган. 891-йил май ойида Бағдодга қайтган вақтида ўлимига жуда кам вақт қолган эди. Бағдод гарнизон қўмондони ва вазир Исмоил ибн Булбул Абул Аббосни қамоқда сақлаш ва ҳокимиятни Муътамид қўлига ўтказиш учун фитна тузган. Шунинг учун улар халифа ва унинг ўғлини шаҳарга таклиф қилиб, режани амалга оширишган. Бироқ, Абул Аббосни четлаб ўтишга уриниш унинг аскарлар ва оддий одамлар орасида машҳурлиги туфайли муваффақияцизликка учраган. Аскарлар Абул Аббосни озод қилган. Муваффақ 2-июнда вафот этгач, Абул Аббос дарҳол отасининг ўрнини эгаллаган[25]. Абул Аббос Муътазид биллоҳ унвонини қабул қилиб, меросхўрлик тизимида отасининг халифа ва Муфавваддан кейинги ўрнини эгаллаган[12]. Кучсиз Муфаввад 892-йил 30-апрелда четлатилиб[26], Муътамид 892-йил 14-октябрда[27] „афтидан, ичимлик ва озиқ-овқатни кўп истеъмол қилиш натижасида“ вафот этганидан сўнг (Ҳугҳ Н. Кеннеди), Муътазид халифа сифатида ҳокимиятни эгаллаган[12][28].
Шунингдек, шиаларнинг ўнинчи имоми Али ал-Ҳодий Муътамиднинг буйруғи билан қатл қилинган.
Манбалар
- ↑ Кеннедй 1993, с. 765.
- ↑ Wаинес 1992, сс. 68 (ноте 244), 115.
- ↑ Wаинес 1992, сс. 93–99, 115.
- ↑ Моттаҳедеҳ 1975, сс. 77–78.
- ↑ Боннер 2010, сс. 313–327.
- ↑ Кеннедй 2001, с. 148.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 148–150.
- ↑ 8,0 8,1 Боннер 2010, сс. 323–324.
- ↑ Кеннедй 1993, сс. 765–766.
- ↑ 10,0 10,1 Кеннедй 1993, с. 801.
- ↑ 11,0 11,1 Кеннедй 2001, с. 149.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 12,5 Кеннедй 1993, с. 766.
- ↑ Кеннедй 2004, с. 174.
- ↑ Wаинес 1992, сс. 166–167.
- ↑ 15,0 15,1 Боннер 2010, сс. 320–321.
- ↑ Боннер 2010, с. 316.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 113–114.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 153–156.
- ↑ 19,0 19,1 19,2 Бианқуис 1998, с. 95.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 95, 98–99.
- ↑ 21,0 21,1 Ҳассан 1960, с. 279.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 100–101.
- ↑ 23,0 23,1 Бианқуис 1998, с. 101.
- ↑ Cанард 1960, с. 637.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 152–153.
- ↑ Фиэлдс 1987, с. 176.
- ↑ Фиэлдс 1987, с. 178.
- ↑ Боннер 2010, с. 332.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй „Аутономоус Эгйпт фром Ибн Ṭūлūн то Кāфūр, 868–969“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме 1: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 86–119-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Гибб, Ҳ. А. Р., эд (1960). "Армīния, ИИ. Ҳисторй 2. — Армениа ундер Араб доминатион". Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме И: А–Б (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 635–638 б. ОCЛC 495469456. ҳттпс://дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_CОМ_0064.
- Боннер, Мичаэл „Тҳе wанинг оф эмпире, 861–945“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 305–359-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Босwортҳ, C. Э. „Тҳе Ṭāҳиридс анд Ṣаффāридс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 90–135-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИИ: Тҳе ʿАббāсид Реcоверй: Тҳе Wар Агаинст тҳе Занж Эндс, А.Д. 879–893/А.Ҳ. 266–279, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1987. ИСБН 978-0-88706-054-0.
- Ҳассан, Закй М. (1960). "Аḥмад б. Ṭūлūн". ин Гибб, Ҳ. А. Р.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме И: А–Б (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 278–279 б. ОCЛC 495469456. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/аҳмад-б-тулун-СИМ_0398.
- Кеннедй, Ҳугҳ Н. (1993). "ал-Муʿтамид ʿАлā ’ллāҳ". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 765–766 б. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ал-мутамид-ала-ллаҳ-СИМ_5649.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Армиэс оф тҳе Cалипҳс: Милитарй анд Соcиэтй ин тҳе Эарлй Исламиc Стате. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2001. ИСБН 0-415-25093-5.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Моттаҳедеҳ, Рой „Тҳе ʿАббāсид Cалипҳате ин Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 57–89-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИ: Тҳе Револт оф тҳе Занж, А.Д. 869–879/А.Ҳ. 255–265, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1992. ИСБН 978-0-7914-0763-9.