Muflih at-Turkiy
Муфлиҳ ат-Туркий (арабча: مفلح التركي; 872-йил 2-апрелда вафот этган) – ИХ аср ўрталарида Аббосийлар халифалигининг турк ҳарбий зобити. Самаррадаги анархия воқеаларида муҳим рол ўйнаган ва кейинчалик Ироқ жанубида содир бўлган Занжилар қўзғолонига қарши жангда ҳалок бўлган.
Фаолияти
Муфлиҳ ат-Туркий қўмондон Мусо ибн Буғо ал-Кабирнинг яқин ҳамкори бўлган[1]. Унинг номи илк бор солномачи ат-Табарий томонидан 865–866-йиллардаги фуқаролар уруши воқеаларида тилган олинган. Бу урушда Муфлиҳ Бағдод шаҳрини қамал қилган қўшин таркибида бўлган[2]. Урушдан сўнг, 867-йилда Мусо Жибал ҳокими этиб тайинланган. Жибалда бўлган даврида Муҳлиф Мусонинг ўринбосари сифатида хизмат қилиб, бир нечта ҳарбий юришларда иштирок этган. Ҳамадон ва ал-Караж яқинида Дулофийлар ҳукмдори Абдулазиз ибн Абу Дулафни мағлуб этган[2] ҳамда Қум аҳолисига қарши ҳужум қилган[2].
869-йилда Муфлиҳ Зайдий исёнчиси ал-Ҳасан ибн Зайд томонидан назорат қилинадиган Табаристон вилоятига кириб борди. У ерда ал-Ҳасанни мағлуб этиб, Сари ва Омул ҳудудларини эгаллашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, ал-Ҳасан қочиб кетган Дайлам минтақасига йўл олди[3]. Бироқ сафар чоғида Мусо томонидан пойтахт Самарра шаҳрига чақириб олинди. Шу сабабли Муфлиҳ Табаристонни ташлаб кетди ва ал-Ҳасан ушбу ҳудудда яна қайта ўз ҳукмронлигини тиклади[4].
Самаррага қайтиб келгач, Муфлиҳ халифа ал-Муҳтадийнинг (ҳ. 869–870) қисқа ҳукмронлиги даврида Мусонинг яқин тарафдорларидан бирига айланди[5]. У Мусонинг рақиби бўлган саркарда Солиҳ ибн Восифнинг ҳокимиятдан ағдарилишида иштирок этди, шунингдек, халифани тахтдан ағдариш фитнасида ҳам қатнашган деб гумон қилинди[4]. 870-йилда Мусо, Муфлиҳ ва Баякбак Юқори Месопотамияга жўнаб кетди ва у ерда хорижийлар етакчиси Мусаввирга қарши жанг қилиб, уни қочишга мажбур этдилар[4]. Шу сафар давомида Мусо ва Муфлиҳ ал-Муҳтадий уларни лавозимдан олиб ташлаш, ҳибсга олиш ёки ўлдириш режасини тузаётганини эшитиб, юришни тарк этишди ва қўшинлари билан бирга Самарра томон йўл олишди. Юзага келган сиёсий инқироз давомида ал-Муҳтадий тахтдан ағдарилди ва ўлдирилди, Мусо ва Муфлиҳ эса пойтахтга қайтишга муваффақ бўлди[4].
Манбалар
- ↑ Гордон 2001.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Салиба 1985.
- ↑ Ибн Исфандияр 1905.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Wаинес 1992.
- ↑ Кеннедй 2001.
Адабиётлар
- Гордон, Маттҳеw С.. Тҳе Бреакинг оф а Тҳоусанд Сwордс: А Ҳисторй оф тҳе Туркиш Милитарй оф Самарра (А.Ҳ. 200–275/815–889 C.Э.). Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2001. ИСБН 0-7914-4795-2.
- Ибн ал-Атҳир, 'Изз ал-Дин. Ал-Камил фи ал-Тарикҳ, Вол. 6. (Арабиc). Беирут: Дар ал-'Илмийяҳ, 1987.
- Ибн Исфандияр, Муҳаммад ибн ал-Ҳасан. Ан Абридгед Транслатион оф тҳе Ҳисторй оф Табаристан, Cомпилед Абоут А.Ҳ. 613 (А.Д. 1216)., Транс. Эдwард Г. Броwне., Лейден: Э.Ж. Брилл, 1905.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Армиэс оф тҳе Cалипҳс: Милитарй анд Соcиэтй ин тҳе Эарлй Исламиc Стате. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2001. ИСБН 0-415-25093-5.
- Ал-Мас'уди, Али ибн ал-Ҳусаин. Лес Праириэс Д'Ор, Томе Ҳуитиэме., Транс. C. Барбиэр де Мейнард (Френч), Парис: Импримериэ Натионале, 1874.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВ: Тҳе Cрисис оф тҳе ʿАббāсид Cалипҳате: Тҳе Cалипҳатес оф ал-Мустаʿīн анд ал-Муʿтазз, А.Д. 862–869/А.Ҳ. 248–255, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1985. ИСБН 978-0-87395-883-7.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИ: Тҳе Револт оф тҳе Занж, А.Д. 869–879/А.Ҳ. 255–265, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1992. ИСБН 978-0-7914-0763-9.