Муҳаммад Юсуф (асл исм-шарифи Муҳаммаджон Юсупов[2]; 1954-йил 26-апрел, Марҳамат тумани, Андижон вилояти, ЎзССР, СССР — 2001-йил 29-июл, Элликқалъа тумани, Қорақалпоғистон) — Ўзбекистон халқ шоири, Дўстлик ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси а’зоси Тошкент рус тили ва адабиёти институтининг (ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети) 1978-йилги битирувчиси. Замондошларининг фикрича, Муҳаммад Юсуф ХХ аср охири — ХХИ аср бошларидаги энг исте’додли ўзбек шоирларидан бири бўлган.[3]

Муҳаммад Юсуф
Таваллуди 26-апрел 1954-йил
Вафоти 29-июл 2001-йил(2001-07-29)
(47 ёшда)[1]
Элликқалъа, Қорақалпоғистон
Мукофотлари

Биографияси

Муҳаммад Юсуф 1954-йилнинг 26-апрелида Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1971-йил ўрта мактабни тугатган. Тошкент рус тили ва адабиёти институтининг (ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети) рус тили ва адабиёти факултетини тугатган (1978).[4]

Фаолияти

Муҳаммад Юсуф ўқишни тамомлаганидан сўнг, Ўзбекистон китобхонлар жамиятида муҳаррир сифатида ишлайди (1978—1980). Сўнгра „Тошкент оқшоми“ газетада мухбири (1980—1986), Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида мусаҳҳиҳ (1986—1995), „Ўзбекистон овози“ газетасида мухбир, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош муҳаррир ўринбосари, „Тафаккур“ журналида бўлим мудири (1995—1997), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда фаолият юритган (1997—2001).[5]

Ижодий фаолияти

Муҳаммад Юсуфнинг дастлабки шеърлари "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" ҳафталигида босилган (1976). Шундан бошлаб республика матбуотида унинг шеър, очерк ва мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган. Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон халқ шоири унвони ва Дўстлик ордени билан мукофотланган.

Нашр этилган шеърий тўпламлари:

Мазкур китобларга кирган шеърларда Муҳаммад Юсуфга мансуб бўлган авлоднинг энг олийжаноб ва юксак инсоний фазилатлари билан бирга ёшлик сурури, ишқ ва муҳаббатнинг нафис наволари, ўзбекона, содда, айни пайтда эзгу, бокира ва бетакрор туйғу ҳамда кечинмалари ўзининг ёрқин ифодасини топган. Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниқлиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва якдил ифодалай билиш Муҳаммад Юсуф шеърий услубининг етакчи хусусиятларидир. Унинг қаламига мансуб аксарият шеърлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилмоқда.

Вафоти

Муҳаммад Юсуф ижоди айни гуллаб яшнаган пайтда, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида 2001-йил 29-июлда юрак хуружи туфайли вафот этган. Андижонда дафн этилган. Тошкент шаҳри ва Марҳамат туманидаги кўчалардан бири, шунингдек, Андижон шаҳридаги болалар кутубхонаси ва Марҳамат туманидаги ижод мактаби Муҳаммад Юсуф номи билан аталади. Агар тирик бо'лганда ҳозир у 71 ёшга тўлган бўлар эди. У бу ёруғ оламдан атига 47 ёшида кўз юмди... Унинг ўлими ше'риятга та'сир қилди. Буюк шоир о'лими ше'риятни о'лдирди... О'збек шоирлари орасида энг таниқлиси Муҳаммад Юсуф эди. Унинг ше'рлари инсоният қалбини сескантириб қўяди. У шундай буюк шоир эди. У о'лимини олдиндан сезган эди. Ва у охирги ше'рини ёзди я'ни о'лимидан тахминан 1-2 соат олдиндир... Ше'рнинг номи йўқ лекин уни Муҳаммад Юсуф о'лимидан олдин ёзган... Муҳаммад Юсуфнинг машҳур ше'рларини қўшиқларда эшитасиз, баъзида эса унинг ўзидан...

Бундай шоир Ўзбекистонда ягона эди... Ҳақиқий инсоний шоир Муҳаммад Юсуф эди...[6][7][8][9]

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги нишонланади“ (2013-йил 27-декабр).
  2. ↑ „26 апреля – 60 лет со дня рождения Мухаммада Юсуфа“ (деадлинк). 2016-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-январ.
  3. ↑ „60-летие поэта Мухаммада Юсуфа широко отметят в наступающем году“. 2019-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  4. ↑ „60-летие поэта Мухаммада Юсуфа широко отметят в наступающем году“. 2019-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  5. ↑ В Узбекистане отметят юбилей Мухаммада Юсуфа[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
  6. ↑ „По всей стране широко отмечается 60-летний юбилей Мухаммада Юсуфа“ (деадлинк). 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  7. ↑ „В Национальной библиотеке Узбекистана имени Алишера Навои состоялся творческий вечер, посвященный 60 - летию со дня рождения поэта Мухаммада Юсуфа“ (деадлинк). 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  8. ↑ „В Ташкенте вспоминают Народного поэта Узбекистана Мухаммада Юсуфа“ (деадлинк). 2016-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  9. ↑ „60-летие Мухаммада Юсуфа отметили в Ташкенте“. 2016-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  10. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 27 август 1998 года № УП-2074 «О награждении в связи с семилетием независимости Республики Узбекистан группы работников науки, здравоохранения, культуры, просветительства, средств массовой информации и социальной сферы»
  11. ↑ „Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ (2025-йил 23-август). Қаралди: 2025-йил 23-август.

12. ҳттпс://шерлари.уз/муҳаммад-юсуф-энг-сара-шерлари-топлами/[1]

Ҳаволалар



  1. ↑ „Муҳаммад Юсуф сара шерлар тўплами“. 2026-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-март.