Мужрим-Обид (тахаллуси; асл исми: Миракхўжа ўғли, ХВИИИ асрнинг 2-ярми; ҳозирги Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Кумушкент – ХИХ асрнинг 1-чораги) – зуллисонайн шоир.

Мужрим-Обид
Таваллуди
Обидхўжа Миракхўжа ўғли

ХВИИИ асрнинг 2-ярми
Вафоти ХИХ асрнинг 1-чораги
Касби Шоир

Ҳаёти

Ўз даври Бухоро адабий муҳитининг забардаст вакили. Таржимаи ҳолига оид маълумотлар етарли эмас. Баъзи манбаларда шоирнинг исми Обидхўжа, отасининг исми Миракхўжа эканлиги қайд қилинган. Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Дастлаб Мужрим тахаллуси билан шеърлар ёзган. ХИХ асрнинг бошларида Амир Ҳайдар унга Обид тахаллусини берган. Лекин у Мужрим тахаллусидан ҳам воз кечмай, ҳар иккала тахаллус билан ижод этган. У Амир Ҳайдар саройида мубоширлик вазифасида ишлаган. 80 йилча умр кўрган шоир ҳаётининг сўнгги йилларида қашшоқликда яшаган. Шеърларида вафосиз дунёдан, адолациз замондан, оқибациз одамлардан нолиш – шикоят оҳанглари акс этган.

Туркий ижодида Навоий ва Машраб, форсий шеърларида Бедилга издошлик қилган. Унинг туркий девонида 459, форсий девонида 206 ғазал бор. Девонларида, шунингдек, мухаммаслари, қитъалари, рубоийлари, „Ҳасби ҳол“ маснавийси мавжуд. Асарлари тўлиқ ҳолда нашр этилмаган. Ғазалларидан намуналар ҳамда қитъа ва рубоийлари босилиб чиққан. Форсий девони мукаммал эмас.

Мужрим-Обид анъанавий услубда гўзал ишқий ғазаллар яратган. Уларда сўфиёна руҳ кучли. Оғир ҳаёт йўлини босиб ўтган шоирнинг аксар шеърларида шикоят, қасрат оҳанги устун. Форсий-арабий сўзлар кўп учраши жиҳатдан шеърларининг тили мураккаб, лекин услуби содда, ифода тарзи равон. Шарқ адабиётини чуқур билиши, етук истеъдод соҳиби эканлиги шеърларидан сезилиб туради. Шеърлари оҳорли ва гўзал ташбеҳу тимсоллар, теран фалсафий умумлашмалар, кескин ижтимоий фикрларга бой. Қитъа ва рубоийларида шоирнинг ахлоқий қарашлари, панд-насиҳатлари акс этган. Умуман, дунёнинг номукаммаллиги, жамият қусурлари, одамлар феълидаги иллатларни танқид қилиш шоир шеъриятининг асосини ташкил этади.

Мужрим-Обиднинг туркий ва форсийда битилган девонларининг қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади (инв. № 976, 1797, 3798, 991).

Адабиётлар

  • Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж.ли], 5-ж., Т., 1978;
  • Эшмонов Ғ., Мужрим Обиднинг туркий ижодиёти, Т., 2002.

Манбалар

  • Мужрим-Обид, Ғазаллар, Т., 1960;
  • Мужрим-Обид, Рубоий ва қитъалар, Т., 1996.

Ҳаволалар