Мунозара — 1) баҳс, фикрлар тортишуви; 2) мумтоз адабиётда кенг тарқалган жанр. Фикрлар кураши шаклида ёзилган бадиий асар. Мунозарада турли нарса, ҳодиса, тушунча, ҳолат ва бошқалар конфликтга киришади. Образлар кўпинча рамзий моҳият касб этиб, мунозара қиладилар. Баъзан мунозарада мақтов (панегерик) қисм ҳам бўлади. Унда мазкур асарни ёзишга туртки берган одам мақталади. Аммо бу ҳамма асарларда ҳам бўлавермайди. Мунозаранинг қиссадан қисса чиқариш ёки муаллифнинг муайян масала ҳақидаги хулосаси билан тугалланган шакллари ҳам бўлади. Асади Тусийнинг (ХИ аср) „Кеча ва кундуз мунозараси“, „Найза ва ёй мунозараси“, Амирийнинг „Банг ва Чоғир орасидаги мунозара“ (ХВ аср), Яқинийнинг „Ўқ ва ёй орасидаги мунозара“ (ХВ аср). Фузулийнинг „Бангу бода“, „Сиҳат ва мараз“ асарлари мунозаранинг намуналаридир. Ҳозирги замон ўзбек шеъриятида ҳам бу жанрда асарлар яратилган (Султон Жўра, „Тиниш белгилар мажлиси“).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил