Мурат Реис масжиди (юнонча: Τζαμί Μουράτ Ρέις, туркча: Мурат Реис Cамии) Грециянинг жанубидаги Жанубий Эгей минтақасида, Родос оролида жойлашган, Родоснинг қадимий девор билан ўралган шаҳри ичидаги собиқ масжиддир.

собиқ масжид
Мурат Реис масжиди
Τζαμί Μουράτ Ρέις
Масжиднинг умумий ҳолати
Мамлакат  Греция
Шаҳар Родос
Координаталар 36°27′08″Н 28°13′27″Э / 36.45222°Н 28.22417°Э / 36.45222; 28.22417
Йўналиши суннийлик
Меъморий услуб Усмонлилар услуби
Асосчи Мурат Реис
Асосий сана:
тах. 1623
Гумбазлар сони 1 та
Гумбазлар сони 1 та
Миноралар сони 1 та
Миноралар сони 1 та
Қурилиш материали Ғишт

Усмонлилар даврида тах. 1623-йилда қуриб битказилган масжид Усмонли денгиз флотининг муҳим адмирали бўлган Катта Мурат Реис шарафига номланган. 1940-йилларда ўз ҳолига ташлаб қўйилган собиқ масжид бутунлигича сақланиб қолган, бироқ таъмирлашга муҳтож бўлган ва ибодат учун очиқ эмас. У ғайриоддий минора дизайни билан ажралиб туради: бу асл иншоот ўрнини орол Италян-турк урушидан кейин Италия маъмурияти остида бўлган пайтда қилинган, усмонлилар давридан кейинги қўшимчадир.

Тарихи

У тахминан 1623-йилда Абубакир пошо томонидан Авлиё Антонийга бағишланган аввалги черков ўрнида[1] Султон Муҳташам Сулаймон даврининг машҳур усмонли адмирали Мурат Реис шарафига барпо этилган. Мурат Реис вафотидан сўнг қабристонга дафн қилинган ва унинг мақбараси орол мусулмон аҳолиси, шунингдек денгиз ошиб Анадолу соҳилида яшовчилар учун ҳам зиёрат обектига айланган; улар мақбарани зиёрат қилишга келиб, чироқлар ва назр-эҳсонлар олиб келишган. Одатга кўра, мақбара яқинида ҳайвон сўйилиб, гўшти камбағалларга тарқатилган[2].

Бино 1797–1798-йилларда Моурабит Ҳасан бей томонидан қайта таъмирланган, у ҳам кейинчалик шу ерга дафн этилган[2][3]. Буни эшик тепасидаги битик ҳам тасдиқлайди: унда ҳомий ва деярли буткул вайрон ҳолатдан қайси йилда таъмирлангани кўрсатилган[4].

Масжиднинг асл минораси 1912-йил май ойида Италян-турк уруши пайтидаги бомбардимон оқибатида вайрон бўлган; кейинчалик италияликлар томонидан бугунги кўринишдаги шаклда қайта қурилган ва 1993-йилда яна таъмирланган[2]. Мажмуа 2013-йилда ҳам зарар кўрган: кескин об-ҳаво шароити туфайли мақбара қулаб тушган[5]. Кўнгилли қаровчи Шабан Каргинлиўғли вафотидан сўнг, тарихий ёдгорликлар бўйича маҳаллий юнон кенгаши масжидни эгаллаб олиб, таъмирлаш ҳамда масжидни мусиқа мактабига айлантириш ишларини бошлаган[6].

Меъморчилик

Масжид бандаргоҳдан пляжга олиб борадиган асосий йўлнинг бурилишида жойлашган[7].

Собиқ масжиднинг намозхонаси квадрат режа асосида қурилган бўлиб, гумбаз билан безатилган; айвон (галерея) ва миноранинг учи эса сувалган[3]. Шимоли-ғарбий томонда олд қисмида портик бор бўлиб, у ёғоч шифтни тутиб турувчи учта равоқдан иборат; бу кўплаб турк масжидлари лойиҳаланган Бурса[ойдинлаштирилсин]нинг биринчи турига мос келади[8]. 2008-йилда масжид таъмирлашга муҳтож эди[3].

Ёғоч минбар меҳробнинг ўнг томонига ўрнатилган; меҳробнинг ўзи икки тош устун ўраб турган ярим доира шаклидаги чуқурча бўлиб, унда ёзма матн деярли йўқ, бундай матн илгари бўлган ва кейинчалик вандализмга учраган бўлиши ҳам мумкин[9].

Ҳовлида бино атрофини усмонли қабристони ўраб туради, унда Мурат Реис ва бошқа муҳим амалдорларнинг қабрлари бор[3]. 1522-йилдаги оролнинг босиб олиниши чоғида вафот этганг Сулаймоннинг уч нафар зобити ҳам шу ерга дафн этилган бўлиб, бу ҳудуд масжид қурилишидан тўлиқ бир аср олдин ҳам қабристон сифатида ишлатилганини кўрсатади[7].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Эcономидес 2008, сс. 378, 494.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Вроучос, Георге „эл:Το νεκροταφείο και το Τζαμί Μουράτ Ρεϊς“ [Тҳе Мурат Реис Мосқуэ анд гравеярд] (эл). родиаки.гр (2006-йил 23-ноябр). Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Конук 2008, сс. 52–53.
  4. ↑ Панагиотиди, Калописи & Мамалоукос 2010, с. 53.
  5. ↑ „эл:Αποκαθίστανται μνημεία στο ιστορικό νεκροταφείο Μουράτ Ρέις“ [Монуменц аре беинг ресторед ат тҳе ҳисториc Мурат Реис Cеметерй] (эл). www.арчаиологиа.гр (2024-йил 22-март). Қаралди: 2024-йил 22-март.
  6. ↑ Зачариади, Эирини. „Туркей Cомплаинс Греэcе Cонвертинг Оттоман Оccупатион Буилдингс - Тҳе Натионал Ҳералд“. www.тҳенатионалҳералд.cом.
  7. ↑ 7,0 7,1 Панагиотиди, Калописи & Мамалоукос 2010, с. 51.
  8. ↑ Панагиотиди, Калописи & Мамалоукос 2010, с. 55.
  9. ↑ Панагиотиди, Калописи & Мамалоукос 2010, сс. 59–60.

Ҳаволалар