Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) номидаги „Мусулмонлар фахри“ масжиди (Шали масжиди) (русча: Мечеть «Гордость мусульман» имени пророка Мухаммеда; русча: Шалинская мечеть) — Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистоннинг Шали шаҳри марказида қад кўтарган масжид. Шали cитй мажмуаси таркибига киритилган. Бухоро ва Самарқанд мумтоз меъморчилиги услубида Ўзбекистонлик меъмор — Абдуқаҳҳор Турдиев томонидан лойиҳалаштирилган. 2012—2019-йиллар мобайнида Ўзбекистонлик меъморлар томонидан барпо этилган. Бинокорлик ташаббусчиси — Рамзан Қодиров. Масжидни тантанали очилиш маросими Чеченистоннинг биринчи Президенти — Аҳмад Қодиров туғилган куни санасига атаб белгиланган. Шу куни ўзбекча палов тайёрланиб, маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга тортиқ қилинган. Ҳозирги кунгача Европанинг энг катта масжиди ҳисобланади[1]. Масжид барпо этилишига қанча маблағ сарфлангани ошкор этилмаган[2]. Шали масжидининг сиғими маҳаллий аҳоли сонидан икки карра кўпдир.

Масжид
Мусулмонлар фахри
русча: Гордость мусульман
Масжиднинг умумий кўриниши
Мамлакат  Россия
Ҳудуд Чеченистон
Шаҳар Шали
Йўналиши сунний
Мулкдор давлат мулки
Масжид тури Жомеъ-масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Лойиҳа муаллифи Абдуқаҳҳор Турдиев
Меъмор Абдуқаҳҳор Турдиев
Бинокорлик ташаббусчиси Рамзан Қодиров
Ҳомийлар Чеченистон Республикаси
Бинокорлик 2012—2019-йиллар
Мақоми амалдаги
Гумбаз баландлиги 43 м
Миноралар сони 4
Миноралар сони 4
Миноралар баландлиги 63
Қурилиш материали оқ мармар
Ҳолати Жомеъ-масжид
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик

Тарихи

Ушбу масжид қурилиши 2012-йилнинг декабрида бошланган. Дастлаб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжидни 2015-йилда очиш режалаштирилган эди. Бироқ кейинроқ қурилиш режасига ўзгартириш киритилган, уни фойдаланишга топшириш муддати ҳам узайтирилган[2].

2017-йили янги мажмуа барпо этилаётган ҳудуд атрофидаги юзга яқин уй бузиб ташланган, бу ерда мажмуага элтувчи махсус йўл барпо этилган. 2018-йили Шалидаги уйлари бузилган 92 оилага янги уйлардан иборат посёлка қуриб берилган. 2019-йили қурилаётган масжид атрофида ҳар хил турдаги қарийб 2000 дарахт, 28 хил атиргул ўтқазилган[2].

Масжиднинг қурилиши учун, Чеченистон ҳукумати томонидан, Шали cитй мажмуаси олдидан, 5 гектардан кўпроқ ер ажратилган. Масжидни Рамзан Қодиров номига қўйилиши тахмин қилинган бўлсада[3], бироқ Қодировнинг ўзи масжид очилиши вақтида барча учун кутилмаганда масжид Муҳаммад пайғамбар номи билан аталишини ма'лум қилган[1]. Баъзи бир шарқшуносларнинг фикрига кўра, Қодировнинг Мусулмонлар фахри масжидига ўз исмини беришдан бош тортиши ва уни Муҳаммад пайғамбар номи билан очилиши, Президентнинг Ислом дунёсидаги обрўсини ошириш ва шу билан бирга унинг танқидчиларига жавоб бериш мақсадида амалга оширилган[4].

Масжидни тантанали очилиш маросими Чеченистоннинг биринчи Президенти — Аҳмад Қодиров таваллудининг 68 йиллига атаб белгиланган[3], 2019-йилнинг 23-августида ўтказилган. Унда жами 43 мамлакатдан 150 олиймақом меҳмонлар, шу жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам қатнашган. Ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазлар ўзбекча палов тайёрлаб, маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга тортиқ қилишган. Шу куни Шали шаҳрида Қуръон ҳофизлари мактаби ҳам очилган[2].

Меъморчилиги

Европанинг энг йирик масжиди Бухоро ва Самарқанд мумтоз меъморчилиги услубида Ўзбекистонлик меъморлар томонидан барпо этилган. Масжиднинг Бош архитектори этиб, унинг лойиҳа муаллифи бо'лмиш, Ўзбекистонлик меъмор — Абдуқаҳҳор Турдиев таъйинланган. Лойиҳага, Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров мулоҳазалари ва таклифлари асосида, ўзгартиришлар киритилган[2].

Шали масжидининг сиғими маҳаллий аҳоли сонидан икки карра кўпдир[5]. Унинг ичи 30 мингдан кўпроқ, қўшни ҳудудлари эса 70 миггача намозхонларга мўлжалланган[2].

Масжид қурилишида фақатгина Грециянинг Тасос оролидан қазиб олинадиган, қайта ишланган ва зарур шакл берилган оқ мармардан фойдаланилган[2].

Масжидга Ўрта Осиё меъморчилиги услибида яратилган пештоқ орқали кирилади. Масжид тўртта минорадан (63 м.), бир нечта гумбаз ва ярим гумбазлардан иборат. Марказий гумбази 40 метрдан баландроқ. Масжид ҳудудини 12 та фаввора безаб туради[1].

Масжиднинг залида лотос шаклидаги, махсус буюртма бўйича Туркияда ясалган қандил ўрнатилган (баландлиги 8 м; оғирлиги 3 т.). У 400 та чироқ Сwаровски биллурлари ва олтин билан безатилган[2].

Манбалар

Андоза:Овозли Википедия