Muz ustida raqs
Муз устида рақс (баъзан муз рақси деб ҳам аталади) – тарихан залдаги жуфтлик рақсларидан келиб чиққан фигурали учиш йўналишидир. У 1952-йилда Фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати дастурига киритилган, 1976-йилдан эса Қишки Олимпиада ўйинларида медаллар учун ўтказиладиган спорт турига айланган. Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) – фигурали учишнинг бошқарувчи органи – қоидаларига кўра, муз устида рақс жуфтлиги битта аёл ва битта эркакдан иборат бўлади[1].
|
1976-йилда, Олимпия спорт тури сифатида илк расмий йили ( Ирина Моисеэва ва Андрей Миненков) | |
| Энг юқори бошқарувчи ташкилот | Халқаро Конки учиш иттифоқи |
|---|---|
| Бошқа ном(лар)и | муз рақси |
| Характеристикалари | |
| Жамоа аъзолари | Жуфтликлар |
| Аралаш жинс | Ҳа |
| Анжом | Фигурали учишга мослашган конкилар |
| Олимпик ўйин | 1976-йилдан бошлаб Қишки Олимпиада ўйинлари дастурининг бир қисмига айланган |
Муз устида рақс, спорт жуфтлик фигурали учиши каби, ХИХ асрда конки клублари ва ташкилотлари ҳамда ҳаваскор ижтимоий конкида учиш вакиллари томонидан ривожлантирилган „комбинациялашган учиш“дан келиб чиққан. Жуфтликлар ва дўстлар муз устида валслар, маршлар ва бошқа ижтимоий рақсларни ижро этишган. Муз устида рақсдаги илк қадамлари залдаги жуфтлик рақсларида ишлатиладиган қадамлар билан ўхшаш бўлган. 1800-йиллар охирида „фигурали учишнинг отаси“ сифатида танилган америкалик Жаcксон Ҳаинес[2] валс қадамларини ва ижтимоий рақсларни ўз ичига олган учиш услубини Европага олиб келди. ХИХ аср охирига келиб, муз устида валс бўйича мусобақалар бутун дунё бўйлаб машҳур бўлди. 1900-йиллар бошига келиб, муз устида рақс бутун дунёда оммалашди ва асосан ҳаваскорлар спорт тури сифатида танилди, бироқ 1920-йилларда Британия ва АҚШдаги маҳаллий конки клублари норасмий рақс мусобақаларини ўтказа бошлашди. 1930-йилларда Англияда ҳаваскор конкида учиш мусобақалари билан бу спорт тури янада машҳур бўлди.
Илк миллий мусобақалар 1930-йилларда Англия, Канада, АҚШ ва Австрияда бўлиб ўтди. Биринчи халқаро муз устида рақс мусобақаси 1950-йилда Лондонда ўтказилган Жаҳон чемпионатида махсус тадбир сифатида ташкил этилди. 1950–1960-йиллар давомида британиялик муз устида рақс тушувчи жуфтликлар, 1990-йилларгача эса совет жуфтликлари спортда устунлик қилишди. Муз устида рақс расман 1952-йилги фигурали конкида учиш бўйича жаҳон чемпионати дастурига киритилди. 1976-йилда эса Олимпия спорт турига айланди. 1980–1990-йилларда муз устида рақс тушувчи спортчилар, уларнинг мураббийлари ва хореографлари муз устида рақсни залдаги жуфтлик рақслари илдизларидан узоқлаштириб, саҳнавийроқ, театр услубига ўтказишга уринишди. ИСУ бунга жавобан қоидалар ва таърифларни қатъийлаштириб, муз устида рақснинг залдаги жуфтлик рақслари билан боғлиқлигини таъкидлади. 1990-йиллар охири ва 2000-йиллар бошида ҳакамлик можаролари туфайли, бу бошқа фигурали конкида учиш йўналишларига ҳам таъсир кўрсатган ҳолда, муз устида рақс спорт сифатида анча обрўсизланиб қолди. Можарони бартараф этиш учун спорт мусобақаларини бир йилга тўхтатиб туриш таклифлари ҳам бўлган. Бу вазият, энг кўп Шимолий Америкадаги жуфтликларга таъсир кўрсатган. 2000-йиллар бошидан бошлаб Шимолий Америка жуфтликлари спортда устунлик қила бошлади.
2010–2011 фигурали конкида учиш мавсумигача муз устида рақс мусобақалари уч қисмдан иборат эди: мажбурий рақс (CД), оригинал рақс (ОД) ва эркин рақс (ФД). 2010-йилда ИСУ мусобақа форматини ўзгартириш учун овоз бериб, CД ва ОДни бекор қилди ҳамда мусобақа жадвалига янги қисқа рақс (СД) сегментини киритди. 2018-йилда ИСУ қисқа рақсни қайта номлаб, унга ритм рақси (РД) деб ном берди.
Муз устида рақсда рақиблар бажариши шарт бўлган ва яхши мувозанатлаштирилган дастур таркибини ташкил этадиган мажбурий элементлар мавжуд. Улар ичига рақс кўтариши, рақс айланиши, қадамлар кетма-кетлиги, твизллар ва хореографик элементлар киради. Улар ИСУ томонидан эълон қилинадиган кўрсатмаларда баён қилинадиган аниқ усулларда бажарилиши лозим (бошқача кўрсатилмаган бўлса). Ҳар йили ИСУ турли сабабларга кўра – йиқилишлар, танаффуслар, вақт, мусиқа ва кийим-қоида бузилишлари учун – қўйиладиган жарима баллар рўйхатини эълон қилади.
Тарихи
Дастлабки даврлар

Муз устида рақс, спортча жуфтлик фигурали учиши каби, ХИХ асрда конки клублари ва ташкилотлари ҳамда ҳаваскор ижтимоий конкида учиш вакиллари томонидан ривожлантирилган „комбинациялашган учиш“дан келиб чиққан. Жуфтликлар ва дўстлар муз устида бирга валслар, маршлар ва бошқа ижтимоий рақсларни ижро этишган[3]. Ёзувчи Эллйн Кестнбаум сўзларига кўра, муз устида рақс ХИХ аср охирида венгер ва британияликларнинг конкида залдаги жуфтлик рақслари услубидаги чиқишлар яратиш уринишлари билан бошланган[4]. Бироқ фигурали конкида учиш тарихчиси Жамес Ҳинес муз устида рақснинг бошланиши 1890-йилларда Англияда оммалашган, аммо қисқа умр кўрган „қўлма-қўл учиш“ номли фигурали конкида учиш йўналишига бориб тақалишини таъкидлайди. Замонавий муз устида рақсда қўлланиладиган кўплаб ҳолатлар қўлма-қўл учишдан келиб чиққан[5][а]. Муз устида рақсдаги илк қадамлари залдаги жуфтлик рақслари қадамларига ўхшаш бўлган, шунинг учун замонавий муз устида рақсдан фарқли ўлароқ, конкичилар кўпинча икки оёғини ҳам муздан узмасдан, „нафис фигурали учиш билан боғлиқ бўлган узун ва оқимли ёй чизиқлар“сиз учишган[7].
1800-йиллар охирида „Фигурали учиш отаси“ сифатида танилган америкалик Жаcксон Ҳаинес ўз учиш услубини Европага олиб келди. У Вена шаҳрида одамларга муз устида ҳам якка ўзи, ҳам жуфтликда рақс тушишни ўргатди. Венада валснинг машҳурлигидан фойдаланган ҳолда, Жаcксон Ҳаинес америка валсини – ҳар бир қадам битта мусиқий зарбга тўғри келадиган содда тўрт қадамли кетма-кетликни – жуфтликлар музда айлана бўйлаб ҳаракатланар экан, қайта‑қайта такрорланадиган шаклда бажаришликни жорий этди[2]. 1880-йилларга келиб, америка валсининг бир варианти бўлган Жаcксон Ҳаинес валси ҳам энг машҳур муз устида рақслардан бўлиб қолди. Бошқа машҳур муз рақс қадамлари қаторига Швецияда ишлаб чиқилган Жаcксон Ҳаинес валси варианти – мазурка ва Ҳаинес „замонавий муз устида рақснинг бевосита аждоди“ деб ҳисоблаган уч қадамли валс киради[7]. Муз майдонининг периметри бўйлаб бажариладиган уч қадамли валс илк бор 1894-йилда Парижда училган ва орадан кўп ўтмай бутун Европа бўйлаб мода рақси сифатида танилиб кетган[8].
ХИХ аср охирига келиб, Европада инглиз валси деб аталган уч қадамли валс барча валс бўйича мусобақалар учун стандарт рақсга айланди. У биринчи марта 1894-йилда Парижда амалга оширилган. Жаcксон Ҳаинес унинг Европада муз устида рақснинг машҳурлашувига сабаб бўлганини таъкидлайди. Уч қадамли валс осон бўлган ва камр тажрибали конкичилар ҳам уни бажара олган, бироқ тажрибалироқ конкичилар уни мураккаблаштириш учун турли ўзгаришлар қўшишган[9][10]. Килиан ва „ўн қадам“ рақси каби яна иккита қадам ХХ асрга қадар сақланиб қолди[10][11]. Кейинчалик ўн қадамлик рақс ўн тўрт қадамликка айлантирилди, у илк бор 1889-йилда Франз Счöллер томонидан амалга оширилган[11]. 1890-йилларда эса комбинациялашган ва қўлма-қўл учиш асосий фигурали шакллардан конкичиларнинг муз майдонини узлуксиз айланиб чиқишига асосланган муз устида рақсга ўтишни таъминлади. Ҳаинеснинг таъкидлашича, жуфтликларнинг рақс ҳолатларида тезлик ва оқимга таянган ҳолда муз бўйлаб валс учиши, шунчаки шерик билан қўл ушлашга таянадиган услубдан фарқ қилган ва шу тариқа қўлма-қўл учиш машҳурлигининг тугашига олиб келган[6]. Ҳаинес Вена шаҳрини ХИХ аср давомида „Европанинг ҳам муз устида, ҳам муздан ташқаридаги рақс пойтахти“ деб ёзади[11]. Аср охирига келиб, валс бўйича мусобақалар бутун дунёда машҳур бўлиб кетган эди[9]. 1909-йилда австриялик Карл Счреитер илк бор ижро этган киллиан 21-асрга келиб ҳам сақланиб қолган, Биринчи жаҳон урушигача ихтиро қилинган сўнгги муз устида рақс эди[12].
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ С&П/ИД 2024, с. 9.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Блакеморе, Эрин „Тҳе Ман Wҳо Инвентед Фигуре Скатинг Wас Лаугҳед Оут оф Америcа“. Ҳисторй.cом. А&Э Телевисион Нетwоркс (2017-йил 12-декабр). 2022-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 19-август.
- ↑ Кестнбаум 2003, сс. хив, 102.
- ↑ Кестнбаум 2003, с. 221.
- ↑ Ҳинес 2006, с. 36.
- ↑ 6,0 6,1 Ҳинес 2006, с. 119.
- ↑ 7,0 7,1 Ҳинес 2006, с. 120.
- ↑ Ҳинес 2011, с. хххии.
- ↑ 9,0 9,1 Ҳинес 2006, с. 121.
- ↑ 10,0 10,1 Ҳинес 2006, с. 61.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 Ҳинес 2006, с. 122.
- ↑ Ҳинес 2006, с. 123.
Адабиётлар
| Викиомборда „Муз устида рақс“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Ҳинес, Жамес Р.. Фигуре Скатинг: А Ҳисторй. Урбана, Иллиноис: Университй оф Иллиноис Пресс, 2006. ИСБН 978-0-252-07286-4.
- Ҳинес, Жамес Р.. Ҳисториcал Диcтионарй оф Фигуре Скатинг. Ланҳам, Марйланд: Сcареcроw Пресс, 2011. ИСБН 978-0-8108-6859-5.
- Кестнбаум, Эллйн. Cултуре он Иcе: Фигуре Скатинг анд Cултурал Меанинг. Миддлетоwн, Cоннеcтиcут: Wеслеян Университй Пресс, 2003. ИСБН 0819566411.
- Силбй, Cаролине „Ментал Скиллс Траининг: Псйчологиcал Cонсидератионс оф Перформанcе“, . Тҳе Сcиэнcе оф Фигуре Скатинг. Неw Ёрк: Роутледге, 2018 — 85–97-бет. ДОИ:10.4324/9781315387741-7. ИСБН 978-1-138-22986-0.
- „Спеcиал Регулатионс & Течниcал Рулес – Сингле & Паир Скатинг анд Иcе Данcе 2024“. Интернатионал Скатинг Унион. 2024-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 26-январ.
Ҳаволалар
- Жайне Торвилл анд Чристопҳер Деаннинг „Болеро“ куйига эркин дастури, 1984-йилги Олимпиада