Наталя Хусайновна Эстемирова (русча: Ната́лья Хусаи́новна Эстеми́рова) – россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси, журналист, Грознийдаги „Мемориал“ инсон ҳуқуқлари маркази ваколатхонаси ходими[1]. 2009-йил 15-июлда унинг ўлдирилиши катта ижтимоий ва сиёсий резонансга сабаб бўлган.

Наталя Эстемирова
Таваллуди 18-феврал 1958-йил
Вафоти 15-июл 2009-йил
Гази-Юрт, Назран тумани, Ингушетия, Россия
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия
Таълими Чечен давлат университети
Москва давлат университети
Касби журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси, ёзувчи, ўқитувчи

Ҳаёти

Наталя Эстемирова Свердловск вилояти Камишлов шаҳрида туғилган. Отаси Хусайн Эстемиров 1944-йилда чеченлар ва ингушлар депортацияси пайтида оиласи билан Чеченистоннинг Ишхой-Юрт қишлоғидан Қозоғистонга сургун қилинган. 1950-йилларда чеченларга Қозоғистонни тарк этишга рухсат берилган бўлса-да, Хусайн Эстемиров Уралда қўним топган. Бу ерда Клавдия Михайловна Агеева билан танишган. Турмуш қургач, улар Уралнинг Камишлов шаҳрига жойлашганлар. Бу ерда тўртта қиз фарзанд кўрганлар. Қизларнинг энг каттаси Наталя эди. Наталя китоб ўқишни яхши кўрган. Камишловда ўрта мактабни ва педагогика техникумини бошланғич синф ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида кейинги таълими ва фаолияти

Наталя Эстемирова Грознийдаги Чечен-Ингуш давлат университетининг тарих факултетини тамомлаган. 1998-йилгача Грозний шаҳридаги 7-мактабда тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган, кейин ҳуқуқий ҳимоя ва журналистик фаолият билан шуғулланган. Наталя Эстемирова Иккинчи Чечен уруши бошида Грознийда ишлаган. 2000-йилдан Грознийдаги „Мемориал“ инсон ҳуқуқлари маркази ваколатхонаси ходими. Полина Жеребцова билан биргаликда Грозний бозоридаги отишма қурбонлари ҳақида маълумот тўплаган.

2004-йилда Швеция парламенти биносида бўлиб ўтган маросимда унга „Гоод Лифе“ мукофоти топширилган[2]. 2005-йилда Европа халқ партияси – Европа демократлари Эстемирова ва „Мемориал“ раиси Сергей Ковалёвни „Роберт Шуман медали“ билан тақдирлаган. 2007-йилда Нобел аёллар ташаббуси Эстемировани „Анна РАW ин WАР мукофоти“ билан тақдирлаган.

Наталя Эстемирова 2009-йилда (вафотидан кейин) Москва Хелсинки гуруҳининг инсон ҳуқуқлари бўйича мукофоти лауреати бўлган.

Наталя Эстемирова қамоқхоналарда сақлаш шароитлари бўйича комиссияси аъзоси бўлган. Тарафдорларининг фикрича, жиноий ишларнинг қалбакилаштирилишига ва қийноқларга қарши фаол курашган, тергов изоляторларига ташриф буюрган, одам ўғирлаш ва суддан ташқари қатлларни тергов қилган.

Оиласи

Отаси Хусайн Эстемиров Чеченистоннинг Гудермес туманидаги Ишхой-Юрт қишлоғидан бўлган чечен. Онаси Клавдия Михайловна Агеева, миллати рус.

Наталя Эстемирова ёлғиз қизи билан яшаган. Унинг дўсти, журналист Марина Литвиновичнинг сўзларига кўра, эри анча олдин ўлдирилган.

Наталя Хусайновна ўлдирилганидан кейин унинг 15 ёшли қизи, 1994-йилда туғилган Лана Саидаминовна Эстемирова ёлғиз қолган. 2009-йил 3-августда „Мемориал“ маркази ҳуқуқ ҳимоячилари унинг манфаати учун хайрия йиғиш аксиясини ташкил қилишган[3]. Кейин Лана Англияга ўқишга кетган. Бу ерда Лондон иқтисодиёт ва сиёсат мактабини тамомлаган. Ихтисослиги халқаро муносабатлар. Турмушга чиққан ва Буюк Британияда яшовчи Журналистлар учун адолат жамғармасининг аъзоси. 2019-йилда Лана Эстемирова онаси билан ҳаёт ҳақида хотиралар ёзган[4].

Синглиси Светлана Хусайновна Эстемирова (2022), Екатеринбургда яшайди.

Хотираси

2009-йил 16-июлда Наталя Эстемирова билан Грознийда 100-500 киши иштирок этган видолашув маросими бўлиб ўтган. Шундан сўнг Наталя Эстемирова Чеченистоннинг Гудермес туманидаги Ишхой-Юрт қишлоғида дафн этилган.

Шу куни Москвадаги Новопушкинский майдони ва Санкт-Петербургдаги Тринитй майдонида марҳум ҳуқуқ ҳимоячиси хотирасига бағишланган митинглар бўлиб ўтган.

2009-йил 17-июлда Париждаги Саинт-Мичелле майдонида ҳам ўлдирилган ҳуқуқ ҳимоячиси хотирасига митинг бўлиб ўтган. Митингда 150 га яқин одам қатнашган[5].

2010-йил 8-июл куни Москвадаги Мустақил матбуот марказида „Наталя Эстемированинг ўлдирилиши бўйича тергов: терговга саволлар“ мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтган.

2010-йил 15-июлда Эстемирова бутун дунёда хотирланган. Бўлиб ўтган баъзи воқеалар ҳақидаги маълумотлар „Мемориал“ веб-сайтида жойлаштирилган.

2011-йил 15-июлда Москва, Назран, Екатеринбург, Мюнхен ва бошқа шаҳарларда Эстемирова хотирасига бағишланган митинглар бўлиб ўтган. Ўлдирилган ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳамкасблари – „Мемориал“, ФИДҲ ходимлари ва „Новая газета“ журналистлари Москвада „Наталя Эстемирова ўлдирилганидан икки йил ўтиб: тергов нотўғри йўналишда кетмоқда“ ҳисоботини тақдим этган.

Манбалар

  1. ↑ „Эстемирова в Лентапедии“. 2010-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 8-июл.
  2. ↑ (ингл.)Что такоэ 'Правилная жизнедеятелностъ?
  3. ↑ „Помощ дочери Натали Эстемировой.“. 2009-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-май.
  4. ↑ „Еэ похитили, пока я спала“.
  5. ↑ Бакланов А.

Ҳаволалар

Интервю