Назли Маммадоға қизи Нажафова (озарбайжонча: Назлı Мəммəдаğа қıзı Нəcəфова; 1890-йил, Нахичеван, Россия империяси – 1977-йил, Нахичеван, Озарбайжон ССР, СССР) – Нахичевандаги биринчи қизлар мактабининг асосчиси, Озарбайжон ССРда хизмат кўрсатган ўқитувчи[1].

Назли Маммадоға қизи Нажафова
озарбайжонча: Назлı Мəммəдаğа қıзı Нəcəфова
Таваллуди 1890-йил
Вафоти 1977-йил
Нахичеван (шаҳар), Озарбайжон ССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Таълими Боку мусулмон аёллар мактаби
Касби Ўқитувчи
Отаси Маммадоға Тоҳиров
Онаси Туту Тоҳирова
Мукофотлари Ozarbayjon SSRda xizmat koʻrsatgan oʻqituvchi

Таржимайи ҳоли

Назли Нажафова 1890-йилда Нахичеванда туғилган[2][3][4]. Назлининг катта бобоси Оғасибей ва отаси томонидан бобоси Мирзо Муҳаммад Тоҳир Нахичеван хонлигининг вазирлари бўлишган. Унинг онаси Кангарли уруғидан бўлган зодагон оиладан чиққан. Акаси полковник Юсуфбей Тоҳировнинг қўллаб-қувватлаши остида Назли Боку мусулмон аёллар мактабининг биринчи ўқувчиларидан бири бўлади[2][5]. Назлига Мирзо Алакбар Собир, Нажафбек Вазиров, Ҳасанбей Зардабий, Абдураҳимбек Ҳақбердиев каби маърифатпарварлар сабоқ берган. Саккиз йиллик таълимдан сўнг Назли ўша пайтда оиласи яшаётган Эриванга жўнаб кетади. Кетишидан бироз олдин Назли Жалил Маммадқулизода билан учрашди, Мамадқулизоданинг ғоялари унинг дунёқарашига жиддий таъсир кўрсатган[3]. Эриванида Назли ўғил болалар мактабида мусулмон қизлар учун алоҳида синф очилишига эришган.

1912-йилда Тоировлар оиласи Нахичеванга қайтиб келди, у ерда Назли яқинда очилган қизлар учун кичик мактабда ишлай бошлайди[2][3]. Аввалига ўқитувчилик қилган, кейин мактаб директори бўлган. Мактаб фаолияти шаҳарнинг баъзи диний кайфиятдаги аҳолисида салбий муносабат уйғотган[6]. Назли ўз иш ҳақининг ярмини хавфсизлик учун қўриқчиларга сарфлашга тўғри келган. Ғазанфар Мусабековнинг синглиси, Боку мусулмон аёллар мактабидаги дугонаси Айна Султонова унга Нахичеванда аёллар клубларини, маҳаллий ўқитувчилар тайёрлов мактабида қизлар учун махсус секторни, Ордубадда эса қизлар мактабини очишда ёрдам берган[3][7].

1917-йил октябр ойида Рашидбей Афандиев қизлар мактабига директор бўлганидан кейин Назли ва ёш театр режиссёри Рза Таҳмасиб мактабда драма тўгарагини очишган[8]. 1921-йилда ёвуз ниятли одамлар Назлини ўлдирмоқчи бўлиб, унинг уйига ҳужум қилишади. Суиқасд муваффақияциз тугайди, чунки Назли бу вақтда Озарбайжон ўқитувчиларининг биринчи қурултойида иштирок этаётганди. Ўша йили Назли Нахичеванда қизлар учун биринчи ҳаваскорлик театрини очишга муваффақ бўлади. 1937-йилда Назлига унинг маърифий фаолиятида ёрдам берган турмуш ўртоғи Нажафгулу Нажафов ҳибсга олинган[9]. 1942-йилда Назли халқ душманининг хотини сифатида Қозоғистонга сургун қилинган. Қозоғистонда оиласини боқиш учун Нажафова ўқитувчилик фаолиятини давом эттирган ҳолда ишчилар бригадасида ҳам ишлаган[3][4][7][10].

1947-йилда Озарбайжонга қайтгач, Гойчайда озарбайжон ва рус тилларидан дарс берган. Сўнгра умрининг охиригача Нахичеванда педагогик фаолиятини давом эттирган. Назли Нажафова 1977-йилда вафот этган[3][7].

Манбалар

  1. ↑ „Русарчивес.ру – Наджафова Назлы Магомед кызы (1890—1971), основательница первой женской школы в Нахичевани, засл. учительница АзССР. ГМНО АзССР, № 873, 11 ед. хр., 1925— 1958“. 2011-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 8-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Азəрбайcанда қадıн лидерлийинин тарихиндəн“ (озарбайжонча). Азербаижан Гендер Информатион Cентер. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Кангарли, Баҳруз „Нахçıванда илк қıз мəктəбинин ярадıcıсı - Назлı Нəcəфова“ (инглизча). Қадинкими (2020-йил 1-май). Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  4. ↑ 4,0 4,1 Исмайилова, Наргиз „Маарифçи қадıн Назлı ханıм (Таҳирова) Нəcəфова...“ (озарбайжонча). Серққаписи (2014-йил 17-август). 2020-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  5. ↑ Нфа, Фаридеҳ Ҳеят. Азери Wомен ин Транситион: Wомен ин Совиэт анд Пост-Совиэт Азербаижан (инглизча). Роутледге, 2014-03-05. ИСБН 978-1-136-87170-2. 
  6. ↑ Меденийет.аз – Мəдəни-маарифçилик тарихимиздə Азəрбайcан қадıнı
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Музейдə гöркəмли педақоқ Назлı (Таҳирова) Нəcəфовая аид фотонеқатив қорунур“ (озарбайжонча). Натионал Ҳисторй Мусеум оф Азербаижан (2020-йил 2-июн). Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  8. ↑ „Фейруз Баğıров, "Тарихин яддаşı", Бакı, 2009. Мəнбə: Ə.Хəлилов, "Нахçıван театрıнıн тарихи", Бакı, 1964“. 2012-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-сентябр.
  9. ↑ 525.аз – Нахçıванлı мəşҳур Нəcəфовлардан бири – Нəcəфқулу Нəcəфов ҳаққıнда öйрəндиклəримиз
  10. ↑ „Гендер-аз.орг – Азəрбайcанда қадıн лидерлийинин тарихиндəн“. 2016-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-сентябр.