Эмине Немика Султон (усмонли туркча: امینه نميقه سلطان‎‎; 1888-йил 9-март — 1969-йил 6-сентябр) — Усмонийлар маликаси, султон Абдулҳамид ИИ нинг ўғли Шаҳзода Меҳмед Салимнинг қизи.

Немика Султон
Туғилиши 9-март 1888-йил
Йıлдıз саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
(ҳозирги Истанбул, Туркия)
Вафоти 6-сентябр 1969-йил(1969-09-06)
(81 ёшда)
Бостанcи, Истанбул, Туркия
Дафн этилган жой
Шаҳзода Аҳмад Камолиддин мақбараси, Яҳё афанди қабристони, Истанбул
Турмуш ўртоғи
Али Кенан бей
(турм. 1911; ваф. 1962)
Фарзандлари
  • Фотма Фатҳия хонимсултон
  • Султонзода Иброҳим бей
  • Султонзода Козим бей
  • Эмине Сатия хонимсултон
Тўлиқ номи
туркча: Эмине Немика Султан
усмонли туркча: امینه نميقه سلطان‎‎
Сулола Усмонийлар
Отаси Шаҳзода Меҳмед Салим
Онаси Иряле хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Немика Султон 1888-йил 9-март куни Йıлдıз саройида туғилган[1]. Унинг отаси Шаҳзода Меҳмед Салим, онаси эса Ҳассан Али Маршан ва Фотма Ҳореcан Аредбанинг қизи Иряле хоним эди. Онаси Султон Меҳмед ВИ нинг биринчи хотини Назикеда Кадıннинг синглиси бўлган[2]. Немика Султон отасининг ҳам, онасининг иккинчи фарзанди, ягона қизи эди. Унинг ёшлигида вафот этган Шаҳзода Меҳмед исмли акаси ҳамда ота бир Шаҳзода Меҳмед Абдулкарим исмли укаси бўлган. Немика Султон Абдулҳамид ИИ ва Бедрифелек Хотуннинг набираси эди. У султон Абдулҳамиднинг гўдаклик чоғида вафот этмай, омон қолган энг катта набираси бўлган[3].

1898-йил март ойида у аммаси Наима Султон (Абдулҳамид ИИ ва Бидар Султоннинг қизи) ҳамда Ғози Усмон пошонинг ўғли Меҳмед Камолиддин пошонинг тўй маросимида қатнашган. Маросим давомида у аммалари Шодия Султон ва Ҳамида Ойша Султон билан бирга ўтирган[4].

1904-йилда Немика Султон 16 ёшида онасидан айрилган[3].

Никоҳи

Немика Султон ўгай укаси Шаҳзода Меҳмед Абдулкарим билан
Немика Султон (таҳрирланган фото); унинг акаси суратдан ўчириб ташланган, расмнинг пастки чап бурчагида хира контур қолган
Немика Султон эри билан

Немика Султон 1911-йил 22-июн куни Йилдиз саройида Али Кенан Исин бейга турмушга чиққан[1]. Эр-хотинга яшаши учун Ғозтапа саройи берилган. 1912-йил 13-ноябрда уларнинг биринчи фарзанди Фотма Фатҳия хонимсултон исмли қизи туғилган. Орадан 3 йил ўтгач, 1915-йил 14-сентябрда Ғозтапа саройида уларнинг иккинчи фарзанди Султонзода Иброҳим исмли ўғил дунёга келган. Яна тўрт йилдан кейин, 1920-йил 1-мартда эса Ғозтапа саройида учинчи фарзанди Султонзода Козим исмли ўғиллари дунёга келган[3][5]. Немика Султоннинг эри хорижда таҳсил олган ва Туркиянинг илк кончилик муҳандиси бўлган[6].

1924-йил март ойида Усмонийлар империяси оила аъзолари сургун қилингач, Немика ва унинг оиласи Парижга жойлашишган. У ерда 1927-йил 15-январда Немика тўртинчи ва сўнгги фарзанди Эмине Сатия хонимсултон исмли қизини дунёга келтирган[3]. Кейинроқ улар Ливаннинг Триполи шаҳрига кўчиб ўтган. Бу ерда унинг эри Али Кенан Триполи мери бўлиб хизмат қилган[7]. Али Кенан 1962-йилда вафот этган ва Немика Султон бева қолган[3].

Вафоти

1952-йилда маликалар учун сургун бекор қилинган ва Немика Туркияга қайтиб, Истанбулнинг Бостанcи туманига жойлашган[3]. У 1969-йил 6-сентябрда 81 ёшида вафот этган ва Истанбулда жойлашган Яҳё афанди қабристонидаги Шаҳзода Аҳмад Камолиддин мақбарасига дафн этилган[1][3][5].

Мукофотлари

Фарзандлари

Исм Туғилган Вафот этган Изоҳлар
1911-йил 22-июнда турмуш қурган Али Кенан Исин бейдан (1882-йил 1-ноябр — 1961-йил 4-апрел)
Фотма Фатҳия хонимсултон 1912-йил 13-ноябр 1998-йил 20-апрел Ғозтапа саройида туғилган, турмушга чиққан ва фарзанд кўрган. Ливаннинг Байрут шаҳрида вафот этган ва ўша ерга дафн этилган.
Султонзода Иброҳим бей 1915-йил 14-сентябр 1969-йил 21-июн Ғозтапа саройида туғилган, турмуш қурган ва фарзанд кўрган. Ливаннинг Байрут шаҳрида вафот этган ва ўша ерга дафн этилган.
Султонзода Козим бей 1920-йил 1-март 2003-йил 15-май Ғозтапа саройида туғилган, турмуш қурган ва фарзанд кўрган. Ливаннинг Байрут шаҳрида вафот этган ва ўша ерга дафн этилган.
Эмине Сатия хонимсултон 1927-йил 15-январ 2003-йил 6-июн Франсиянинг Париж шаҳрида туғилган, турмуш қурган, аммо фарзандсиз. Туркиянинг Истанбул шаҳрида вафот этган ва шу ерда дафн этилган.

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Броокес 2010, с. 286.
  2. ↑ Аредба, Румейса; Аçба, Эдадил. Султан Ваҳдеддин'ин Сан Ремо Гüнлери. Тимаş Яйıнларı, 2009 — 33-бет. ИСБН 978-9-752-63955-3. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 24-бет. 
  4. ↑ Броокес 2010, с. 160.
  5. ↑ 5,0 5,1 „СУЛТАН İКİНCİ АБДÜЛҲАМİД ҲАН'ИН ТОРУНЛАРИ“. Ибраҳимпазан.cом. Қаралди: 2020-йил 28-июн.
  6. ↑ „Сарай'а Дамат Олмак...“. www.эркембуграэкинcи.cом (2019-йил 1-июл). Қаралди: 2020-йил 1-ноябр.
  7. ↑ Экинcи, Экрем „ЛÜБНАН'ДА СОН ОСМАНЛИЛАР“ (тр). Экрем Буğра Экинcи (1924-йил 3-март). Қаралди: 2021-йил 6-феврал.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет. 

Адабиётлар