Ҳамиде Нермин Незаҳет Султон (усмонли туркча: حمیدہ نرمین نزاھت سلطان‎‎; 1923-йил 28-январ — 1998-йил 7-ноябр) — Усмонийлар маликаси, Шаҳзода Меҳмед Сайфиддин ва Нервалитер Хонимнинг ўғли Шаҳзода Маҳмуд Шавкатнинг қизи. Онаси Адиле Хонимсултон Меҳмед Камолиддин пошо ва Наиме Султоннинг қизи бўлган.

Нермин Султон
Туғилиши 1923-йил 27-январ
Üскüдар саройи, Истанбул, Туркия
Вафоти 7-ноябр 1998-йил(1998-11-07)
(75 ёшда)
Багнолс-сур-Cèзе, Франсия
Дафн этилган жой
Багнолс-сур-Cèзе, Франсия
Тўлиқ номи
туркча: Ҳамиде Нермин Незаҳет Султон
усмонли туркча: حمیده نرمین نزاھت سلطان‎‎
Отаси Шаҳзода Маҳмуд Шевкет
Онаси Адиле Хонимсултон
Дини Ислом, суннийлик

Ҳаёти

Ҳамиде Нермин Незаҳет Султон 1923-йил 27-январда Üскüдар саройида туғилган[1][2][3]. Унинг отаси Шаҳзода Маҳмуд Шавкат Шаҳзода Меҳмед Сайфиддин ва Нервалитер Хонимнинг ўғли эди[2][4]. Онаси Адиле Хонимсултон эса Меҳмед Камолиддин пошо ва Наиме Султоннинг қизи бўлган[2]. Нермин Султон ёшлигида суяк силига чалинган ва бу касаллик умр бўйи давом этган[3][5].

1924-йил март ойида Усмонийлар сулоласи оила аъзолари сургун қилинганда Нермин бувиси Наиме Султон билан бирга Франсиянинг Ниcе шаҳрига жойлашган, чунки бувиси унинг ота-онасини фарзанд парвариши учун ҳаддан ташқари ёш ва тажрибасиз деб ҳисоблаган[3][6]. Унинг ота-онаси Мисрга кўчиб борган ва у ерда 1928-йилда ажрашган[2].

Нермин ва бувиси Cимиэз шаҳрида яшади. Энг машҳур франсуз рассомларидан бири Ҳенри Матиссе уларга қўшни уйда яшар, бир куни у Нерминни учратиб қолган ва қизни жуда чиройли деб ҳисоблаб[3][6], ундан ўз расмлари учун модел бўлишини сўраган. 1942-йилда Нерминнинг розилигидан сўнг „Одалисқуэ Ау Фаутеуил Ноир“ (таржимаси „Қора креслоли одалиска (ҳарам аёли)“) картинаси яратган[7]. Кейинчалик бу расм машҳурликка эришган ва 2015-йилда Лондондаги Сотҳебй’с ауксионида 15 миллион еврога сотувга қўйилган[3][6].

Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши чоғида Нермин ва бувиси Албаниянинг Тирана шаҳрига жойлашдилар[8]. Нермин ўша ерда бир киши билан унаштирилган, бироқ унинг бўлажак турмуш ўртоғи Албания коммунистик раҳбари Энвер Ҳохҳа томонидан қатл этилган[3][6][7]. Шундан сўнг Нермин ва бувиси нацистлар концлагерида сақланди ва ўша ерда Наиме Султон вафот этди[9]. Бувисининг вафотидан кейин Мисрдаги британ разведка ходими, тарихчи лорд Патриcк Кинросс уни ҳарбий транспорт самолёти билан Қоҳирага олиб келди. У отаси билан Замалек туманида яшай бошлади. Миср қироли Форуқ И уларга Усмонийлар вақфларидан маош тайинлади[10]. Бироқ 1952-йилги Миср инқилобидан кейин у яна Мисрдан чиқиб кетишга мажбур бўлди ва Жазоирга жойлашди[3][6][7]. Нермин Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ишга кирди ва қочқинларга ижтимоий маслаҳатлар бериш билан шуғулланди. У Жазоир мустақиллик уруши даврида фаоллик кўрсатган[3][6][7].

Жазоир Франсиядан мустақилликка эришгач, Нермин отаси Маҳмуд билан яшаш учун Багнолс-сур-Cèзега кўчиб ўтди. Отаси 1973-йилда вафот этгач, Нермин отасининг нафақасини ола бошлади[10]. Отасининг ўлимидан сўнг Нермин мутлақо қашшоқлашиб қолди ва ўлимига қадар тўшакка михланиб қолди[3][6][7].

Нермин Султон 1998-йил 7-ноябр куни маҳаллий шифохона бўлимида 75 ёшида вафот этди ва ўша ерда дафн қилинди[5][3][6].

Насабномаси

Манбалар

  1. ↑ Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 25–26-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Баğcе 2008, с. 58.
  3. ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 „Муҳтаçлар коğуşунда cан верен Османлı пренсесинин таблосу рекор фияттан мезатта“. Ҳабертüрк (2015-йил 4-январ). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
  4. ↑ Вâсıб, Али; Османоğлу, Осман Селаҳеддин. Бир şэҳзаденин ҳâтıрâтı: ватан ве менфâда гöрдüклерим ве иşиттиклерим. ЙКЙ, 2004 — 168-бет. ИСБН 978-9-750-80878-4. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Баğcе 2008, с. 59.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 „Портраит оф Оттоман Султан он сале фор 15 миллион эурос“. Даилй Сабаҳ (2014-йил 26-ноябр). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 „Матиссе таблосунун султанı ёксуллар коğуşунда öлдü“. Ҳüрриет (1999-йил 14-феврал). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
  8. ↑ Баğcе 2008, с. 100.
  9. ↑ Баğcе 2008, сс. 100–101.
  10. ↑ 10,0 10,1 Экинcи, Экрем Буğра „Ан Оттоман принcе он тҳе тҳроне оф Палестине“. Даилй Сабаҳ (2021-йил 9-декабр). Қаралди: 2022-йил 3-май.

Адабиётлар