Nifedipin
Нифедипин манбаси
| |
| Систематик (ИУПАC) номи | |
| 3,5-диметҳйл 2,6-диметҳйл-4-(2-нитропҳенйл)-1,4-диҳйдропйридине-3,5-диcарбохйлате | |
| Идентификаторлар | |
| CАС рақами | |
| АТК коди | C08 |
| ПубЧем | |
| Кимёвий маълумот | |
| Формуласи | C17Ҳ18Н2О6 |
| Мол. массаси | ? |
| Фармакокинетик маълумот | |
| Биофойдалилик | ? |
| Метаболизм | Гастроинтестинав, Жигар орқали |
| Яр. парч. даври | 2 соат |
| Экскреция | Буйрак орқали >50%;
Жигар-о`т ё`ллари орқали 5-15% |
| Терапевтик тавсиялар | |
| Ҳомиладорлик кат. |
? |
| Қонуний статуси | |
| Қабул қилиш | ? |
Нифедипин (3,5-диметил 2,6-диметил-4-(2-нитрофенил) - 1,4-диҳидропиридин-3,5-дикарбоксилат), Адалат ва Проcардиа бренди остида ишлаб чиқариладиган, юқори қон босими, стенокардия, Райнауд феномени ва эрта туғилишни бошқариш учун ишлатиладиган калсий каналларини блокировка қилувчи доридир[1]. Бу препарат Принзметал ангина учун танланган даволаш усулларидан биридир[1]. Ҳомиладорлик пайтида юқори қон босимини даволаш учун қўлланиши мумкин[1]. Бу препарат дипидропиридин типидаги калсий каналларининг блокаторидир[1]. Нифедипин оғиз орқали қабул қилинади[1].
Умумий ножўя таъсирларига бош айланиши, бош оғриғи, чарчоқ ҳисси, оёқларнинг шишиши, йўтал ва нафас қисилиши киради[1]. Жиддий ножўя таъсири қон босимининг тушиб кетиши ва юрак етишмовчилиги бўлиши мумкин[1]. Ҳомиладорлик пайтида фойдаланиш хавфсиз эканлиги ҳақида тахминий далиллар мавжуд; аммо эмизиш даврида тавсия этилмайди[2].
Нифедипин 1967-йилда патентланган ва 1981-йилда Қўшма Штатларда фойдаланиш учун тасдиқланган[1][3][4]. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг асосий дорилар рўйхатига киритилган[5]. 2019-йилда Қўшма Штатларда энг кўп буюрилган дорилар жадвалида 118-ўринни эгаллаган[6][7].
Қўлланилиши
Юқори қон босими
Нифедипин препарати гипертензия ва стенокардияни узоқ муддатли даволаш учун мўлжалланган. Гипертензияда сўнгги клиник тадқиқотларга асосланиб одатда диуретиклар ва АПФ ингибиторларини қўллаш тўғри ҳисобланади, аммо калций канали антагонистлари тиазид диуретиклари билан бирга ҳали ҳам 55 ёшдан ошган беморлар ва қора танлилар учун асосий даволаш сифатида қўллаш афзал кўрилади.
Тил остига берилаган нифедипин илгари гипертоник криз ҳолатларида қўлланган. МАОИ ингибиторларини мунтазам ичиб юрадиган беморларда гипертоник криз ҳолатига тушиб қолишганда ёки шу ҳолатга тахмин қилинганда нифедипин қўлланган[8]. Бу хавфли деб топилди ва ундан воз кечилди. Нифедипинни тил остига юбориш периферик вазодилатация орқали гипотензив таъсир кўрсатади. Бу қон босимининг назорациз пасайишига варефлексли тахикардияга олиб келиши мумкин. Тиббий адабиётларда нифедипиннинг жиддий ножўя таъсирлари, жумладан, мия ишемияси/инфаркти, миокард инфаркти, юракнинг тўлиқ блокланиши ва ўлим ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд. Натижада, 1985-йилда ФДА нифедипиннинг гипертоник криз ҳолатларида қўлланишининг хавфсизлиги ва самарадорлигига оид барча маълумотларни кўриб чиқди ва амалиётда нифедипиндан воз кечиш керак деган хулосага келди[9][10]. Истисно ҳолатида нифедипинни орқа мия шикастланиши оқибатида вегетатив рефлекслар бузилган беморларда гипертоник кризда қўлланиши қайт этилди[11].
Муддатига етмай туғилган чақалоқлар
Нифедипин тез-тез токолитик (муддатига етмай туғилишни олдини олувчи восита) сифатида ишлатилган. Cочране текшируви шуни кўрсатдики, у плацебога нисбатан афзалликларга эга лекин ҳомиладорликни узайтириш учун даволаш эффекти йўқ эди. Бундан ташқари у бета-агонистларга, атосибан ва магний сулфатга нисбатан ҳам баъзи афзалликларга эга бўлиши мумкин, аммо атосибан онага камроқ ножўя таъсир кўрсатади[12].
Бошқа касалликлар
Райнауд феномени кўпинча нифедипин билан даволанади. 2005-йилги мета-таҳлил унинг самарадорлилигини кўрсатди (ҳуружларнинг ўғирлиги 33 % га камайиши, ҳафтасига ҳуружлар сонининг 2,8-5 қисқариши). Лекин бу тадқиқотларда нифедипин паст дозаларда фойдаланилган деган хулосага келинди[13].
Топикал нифедипин маҳаллий қўлланганда ҳам нитратларга ўхшаб анал тешиги ёриқларида самарали эканлигини кўрсатди[14].
Нифедипин, шунингдек, тиббиётда ўпка шишини даволаш учун ҳам ишлатилади[15].
Нифедипин коронар артерияларга томирларни кенгайтирувчи таъсири туфайли стенокардияни даволашда асосий усулларининг биридир[1].
Нифедипин, шунингдек, буйрак тошларини даволашда ишлатилиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу буйрак коликасини бартараф этишга ёрдам беради. Бироқ, унга нисбатан алфа блокаторлари (масалан, тамсулосин) сезиларли даражада яхшироқ деб таърифланган[16].
Ножўя таъсирлар
Нифедипин қон босимини тезда пасайтиради ва беморлар одатда дастлабки бир неча дозани қабул қилгандан сўнг бош айланиши ёки ҳушидан кетишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади. Реаксия сифатида тахикардия (тез юрак уриши) пайдо бўлиши мумкин.
Калций каналларининг блокатори сифатида нифедипин милклар гиперплазиясини келтириб чиқариш хавфига эга[17].
Дозани ошириб юбориш
Нифедипин юқори дозаларда энтерал ёки парентерал қабул қилинганда нифедипиндан захарланиш белгилари пайдо бўлади. Ножўя таъсирлар орасида летаргия, брадикардия, сезиларли гипотензия ва онгни йўқотиш бўлиши мумкин. Заҳарланиш ташхисини тасдиқлаш ёки ўлимдан кейин тиббий-ҳуқуқий текширувда ёрдам бериши учун препаратнинг миқдорини қон ёки плазмада аниқланиши мумкин.
Фармакодинамикаси
Нифедипин — бу калсий каналларининг блокаторидир . Нифедипин ва бошқа дипидропиридинлар одатда Л типидаги калсий каналига хос деб ҳисобланса-да, улар бошқа калсий каналларига нисбатан ҳам ўзига хос бўлмаган фаолликка эга.[18][19]
Нифедипин қўшимча равишда минералокортикоид рецепторлари антагонисти сифатида ёки антиминералокортикоид сифатида таъсир кўрсатгани аниқланган[20].
Тарих
Нифедипин (дастлаб БАЙ а1040, кейин Адалат) Германиянинг Баер фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, дастлабки тадқиқотларнинг аксарияти 1970-йилларнинг бошларида амалга оширилган[21].
Нифедипин ва унга ўхшаш калсий канали антагонистларини қўллаш 1995-йилда нифедипинни қабул қилган коронар артерия касалликлари билан оғриган беморларда ўлим кўрсаткичларини ошиб кетиши билан тугаган синовлардан сўнг сезиларли даражада камайди[22].

„Адалат“ 1980-йилда ўта нуфузли Прих Галиэн мукофотига сазовор бўлган биринчи немис фармацевтика компанияси эди[23]. Ўша йили Аҳмад Хегази ўзининг ихтиросини (Клаус-Дитер Рамш билан ҳамкорликда) Мюнхендаги Германия Патент идорасига нифедипиннинг қаттиқ дори шаклини ихтиросини тақдим этди ва „ўзига хос ташқи қобиқ билан қопланган нифедипин кристалларидан фойдаланиш“ патентини олди[24]. Ўша даврда юрак касалликларининг кўпайиши билан — юрак этишмовчилиги Ғарбий Германияда ўлимнинг биринчи сабаби бўлиб қолгани учун[25] янги дори, Баернинг энг йирик ягона маҳсулоти сифатида 1990-йилларда Аспирин ишлаб чиқарила бошланди[26]. 1991-йил 14-октябрда Хегази Отто Баер медали билан тақдирланди. 2020-йилга келиб 528 тадқиқотчи бу мукофотга сазовор бўлган[27].
Чиқарилиш шакли
Бренд номлари
Ҳиндистонда Нифедипин ЖБ Чемиcалс томонидан ишлаб чиқарилади ва Ниcардиа Ретард (Нифедипине 10мг) номлари остида сотилади[28].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 „Нифедипине“. Тҳе Америcан Соcиэтй оф Ҳеалтҳ-Сйстем Пҳармаcисц. 2018-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-сентябр.
- ↑ „Нифедипине Прегнанcй анд Бреастфеэдинг Wарнингс“. 2015-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-декабр.
- ↑ Слисковиc, Драго Р. „Cардиовасcулар Другс“, . Друг Дисcоверй: Праcтиcес, Проcессес, анд Перспеcтивес Ли: . Ҳобокен, НЖ: Жоҳн Wилей & Сонс, 2013 — 141–204-бет. ИСБН 9781118354469. „нифедипине...1,4-диҳйдропйрине оригиналлй аппровед ин 1981.“
- ↑ Фисчер, Жнос. Аналогуэ-басед Друг Дисcоверй (эн). Жоҳн Wилей & Сонс, 2006 — 464-бет. ИСБН 9783527607495.
- ↑ . Wорлд Ҳеалтҳ Организатион модел лист оф эссентиал медиcинес: 21ст лист 2019. Генева: Wорлд Ҳеалтҳ Организатион, 2019. WҲО/МВП/ЭМП/ИАУ/2019.06. Лиcенсе: CC БЙ-НC-СА 3.0 ИГО.
- ↑ „Тҳе Топ 300 оф 2019“. CлинCалc. Қаралди: 2021-йил 16-октябр.
- ↑ „Нифедипине - Друг Усаге Статистиcс“. CлинCалc. Қаралди: 2021-йил 16-октябр.
- ↑ „Нифедипине фор МАОИ Ҳйпертенсион? Реверсинг а Превиоус Реcоммендатион“. Биологиcал Тҳерапиэс ин Псйчиатрй (1997-йил 1-март). 2015-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-январ.
- ↑ „Шоулд а мораториум бе плаcед он сублингуал нифедипине cапсулес гивен фор ҳйпертенсиве эмергенcиэс анд псеудоэмергенcиэс?“. ЖАМА. 276-жилд, № 16. 1996. 1328–31-бет. дои:10.1001/жама.276.16.1328. ПМИД 8861992.
- ↑ „Cлиниcал ревиэw: тҳе манагемент оф ҳйпертенсиве cрисес“. Cритиcал Cаре. 7-жилд, № 5. Оcтобер 2003. 374–84-бет. дои:10.1186/cc2351. ПМC 270718. ПМИД 12974970.
- ↑ Cампагноло. „Аутономиc Дйсрефлехиа ин Спинал Cорд Инжурй“. эМедиcине. Қаралди: 2011-йил 14-июл.
- ↑ „Cалcиум чаннел блоcкерс фор инҳибитинг претерм лабоур анд биртҳ“. Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс. № 6. Жуне 2014. CД002255-бет. дои:10.1002/14651858.CД002255.пуб2. ПМC 7144737. ПМИД 24901312.
- ↑ „Cалcиум чаннел блоcкерс фор примарй Райнауд'с пҳеноменон: а мета-аналйсис“. Рҳеуматологй. 44-жилд, № 2. Фебруарй 2005. 145–50-бет. дои:10.1093/рҳеуматологй/кеҳ390. ПМИД 15546967.
- ↑ „Топиcал нифедипине вс. топиcал глйcерйл тринитрате фор треатмент оф чрониc анал фиссуре“. Дисеасес оф тҳе Cолон анд Реcтум. 46-жилд, № 6. Жуне 2003. 805–8-бет. дои:10.1007/с10350-004-6660-8. ПМИД 12794583.
- ↑ Али, Мир Омар. „Пулмонарй Эдема, Ҳигҳ-Алтитуде“. эМедиcине (2007-йил 19-сентябр). 2007-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 25-ноябр.
- ↑ „Упдате он медиcал эхпулсиве тҳерапй фор дистал уретерал стонес: Беёнд алпҳа-блоcкерс“. Cанадиан Урологиcал Ассоcиатион Жоурнал. 8-жилд, № 11–12. Новембер–Деcембер 2014. 442–5-бет. дои:10.5489/cуаж.2472. ПМC 4277526. ПМИД 25553160.
- ↑ „Нифедипине“. НИCЕ. Қаралди: 2021-йил 1-апрел.
- ↑ „Нифедипине блоcкс Cа2+ сторе рефиллинг тҳроугҳ а патҳwай нот инволвинг Л-тйпе Cа2+ чаннелс ин раббит артериолар смоотҳ мусcле“. Тҳе Жоурнал оф Пҳйсиологй. 532-жилд, № Пт 3. Май 2001. 609–23-бет. дои:10.1111/ж.1469-7793.2001.0609э.х. ПМC 2278590. ПМИД 11313433.
- ↑ „Регулатион анд модулатион оф cалcиум чаннелс ин cардиаc, скелетал, анд смоотҳ мусcле cеллс“. Пҳйсиологиcал Ревиэwс. 74-жилд, № 2. Април 1994. 365–507-бет. дои:10.1152/пҳйсрев.1994.74.2.365. ПМИД 8171118.
- ↑ „Ис тҳере а неw даwн фор селеcтиве минералоcортиcоид реcептор антагонисм?“. Cуррент Опинион ин Непҳрологй анд Ҳйпертенсион. 23-жилд, № 5. Септембер 2014. 456–61-бет. дои:10.1097/МНҲ.0000000000000051. ПМC 4248353. ПМИД 24992570.
- ↑ „[Пҳармаcологй оф 4-(2'-нитропҳенйл)-2,6-диметҳйл-1,4-диҳйдропйридине-3,5-диcарбохйлиc аcид диметҳйл эстер (Нифедипине, БАЙ а 1040)]“. Арзнеимиттел-Форсчунг (немисча). 22-жилд, № 1. Жануарй 1972. 1–14-бет. ПМИД 4622472.
{{cите магазине}}: Инвалид|дисплай-аутҳорс=6(ёрдам) - ↑ „Нифедипине. Досе-релатед инcреасе ин морталитй ин патиэнц wитҳ cоронарй ҳеарт дисеасе“. Cирcулатион. 92-жилд, № 5. Септембер 1995. 1326–31-бет. дои:10.1161/01.cир.92.5.1326. ПМИД 7648682.
- ↑ Личтлен, П.Р.. Адалат: А Cомпреҳенсиве Ревиэw (Энглиш). Берлин эт ал: Спрингер-Верлаг, 1991 — 2-бет. ИСБН 3642855008.
- ↑ „Адалат Ретард Таблет“ (эн). таблетwисе.нет. 2022-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-август.
- ↑ „Ҳерзверсаген Тодесурсаче - Стербефäлле Стербезифферн 1980-1997“. www.гбе-бунд.де. Қаралди: 2022-йил 29-январ.
- ↑ Блетзер, Силке. Пҳарма-Унтернеҳмен унд Гесундҳеицманагемент: Стратегисче Диверсифизиэрунг дурч Диэнстлеистунген (де). Спрингер-Верлаг, 2013-07-02 — 8, фоотноте 49-бет. ИСБН 978-3-322-99515-5.
- ↑ Баер. „Тҳе Отто Баер Медал“. Сcиэнcе Призе фор Баер Эмплоеэс (2022-йил 3-январ). Қаралди: 2022-йил 29-январ.
- ↑ „Ниcардиа ХЛ“. Медиcал Диалогуэс. Қаралди: 2021-йил 24-феврал.