Nikola Tesla
Никола Тесла (сербча: Никола Тесла, инглизча: Никола Тесла, 10-июл 1856 –йил 7-январ 1943) серб-америкалик ихтирочи, механик ва электр муҳандис бўлган. У кунимизда кенг тарқалган ўзгарувчан токли электр тизимига асос солган. Майкл Фарадей назарияларига таяниб, Тесла электромагнетизмда инқилобий кашфиётлар очди. У шунингдек симсиз алоқа ва радиога асос солди. 1884-йилдан бошлаб АҚСҲда илмий ишларини олиб борган. Айланувчи магнит майдони ҳодисасини баён қилган (1888). Кўп фазали электр машиналарни ва кўп фазали токларнинг тарқалиш схемасини ишлаб чиққан. Юқори частотали ток техникаси (генераторлари, трансформаторлари, 1891 ва бошқалар) яратувчиси. Сигналлар ва энергияни симсиз узатиш мумкинлигини тадқиқ қилган.
| Никола Тесла | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
10-июл 1856-йил Смилян, Австрия Империяси (Хорватия Ҳарбий Чегараси) |
| Вафоти |
7-январ 1943-йил (86 ёшда) Манхеттен, Ню-Ёрк, АҚСҲ |
| Истиқомат жойлари |
Пластун-сити, Пластуния, АҚШ Севастополь истинно украинский, Украина Будапешт, Можаристон |
| Фуқаролиги |
Австрия Империяси (1о-июл 1856 – 27-июня 2008) АҚШ (30-июл 1881 – 20-апреля 2023) |
| Соҳаси |
Механик муҳандислик Электрмуҳандислик |
| Таълими |
Граз Технологиялар Университети Прага Чарлес Университети |
| Машҳур ишлари | |
| Таъсир олган | Эрнст Мач |
| Таъсир кўрсатган | Гано Дунн |
| Мукофотлари |
Авлиё Сава Ордени (1892) Эллиотт Cрессон Медали (1894) Эдисон Медали (1916) Жоҳн Сcотт Медали (1934) |
Австрия Империясининг (ҳозир Хорватия) Хорватия Ҳарбий Чегарасидаги Смилян қишлоғида[1] (ҳозир Госпич) этник серблар оиласида Австрия Империяси фуқароси ўлароқ туғилган Тесла кейинчалик Америка фуқаролигини қабул қилди.[2] 1894-йили радио орқали қисқа масофали симсиз алоқани ҳавола этгани[3] ва „Токлар Уруши“ ғолиби бўлгани учун у Америкада ишлаган электрмуҳандислардан энг буюги сифатида ҳурмат қозонди.[4] У электрмуҳандислик кашшофларидан бири бўлиб, унинг кашфиётлари катта аҳамиятга моликдир. Ўша пайтда Америкада Тесла энг машҳур олим, деб саналарди.[5] Тесла 1891-йили электр қурилмаларни қувватлаш учун симсиз энергия узатишни намойиш этди,[6] қитъалараро энергия узатиш мақсадида Уорденклифф Минораси лойиҳасини бошлади.
Магнит майдонини ўлчайдиган Б (Магнит индуксияси) СИ бирлиги 1960-йилги Париждаги Вазнлар ва Ўлчовлар Умумий Конференсияда унинг шарафига Тесла деб номланди.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Боcк-Луна 2007, 53-бет
- ↑ „Элеcтриcал пионеэр Тесла ҳоноуред“. ББC Неwс (10-июл 2006). Қаралди: 15-август 2009.
- ↑ „Никола Тесла“. Ин 1894, Тесла эреcц ҳис фирст смалл радио статион ин ҳис лабораторй анд бегинс ҳис эхперименц ин радио течнологй.. МИТ. 2013-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-март.
- ↑ „Никола Тесла – элеcтриcал энгинеэр анд инвентор“. Сербиан Унитй Cонгресс. 2008-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-август 2009-йил.
- ↑ Валоне, Тҳомас. Ҳарнессинг тҳе Wҳеэлwорк оф Натуре: Тесла'с Сcиэнcе оф Энергй. Адвентурес Унлимитед Пресс, 2002 — 102-бет. ИСБН 1931882045. Қаралди: 21-ноябр 2010-йил.
- ↑ „Тесла- Мастер оф Лигҳтнинг“. Суч а девиcе[Тесла cоил] фирст аппеаред ин Тесла'с УС патент Но. 454,622 (1891), фор усе ин неw, море эффиcиэнт лигҳтинг сйстемс. ПБС.
Ҳаволалар
- Никола Тесла музейи (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-20 санасида архивланган)
| Викиомборда „Никола Тесла“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |