Нилуфар Ҳаэрий (форс тили: نیلوفر حائری) эроний-америкалик антрополог ва тилшунос. У антропология кафедрасида профессор ва Жоҳнс Ҳопкинс университетида исломшунослик дастури раиси ҳисобланади.

Ҳаёти

Нилуфар Ҳаэрий бакалаврлик ва ПҳД даражаларини Пенсилвания университетида тилшунослик бўйича олган. Унинг жинс ва тил янгиланиши ҳақидаги диссертацияси Wиллиам Лабов, Гиллиан Санкофф ва Чарлес Фергусон раҳбарлигида ёзилган[1][2].

Нилуфар Ҳаэрийнинг 2021-йилда нашр этилган Сай Wҳат Ёур Лонгинг Ҳеарт Десирес: Wомен, Праер, анд Поэтрй ин Иран („Сенинг соғинган қалбинг нимани хоҳласа, шуни айт: Эронда аёллар, дуолар ва шеърият“) (Стенфорд университети нашриёти) китоби икки мукофотга сазовор бўлган: Дин тадқиқотлари бўйича Америка академиясининг Дин тадқиқотларида мукаммаллик учун мукофоти: конструктив-рефлектив тадқиқотлар йўналиши бўйича ва Яқин Шарқ тадқиқотлари ассоциациясининг гендер ва аёлларнинг кундалик тажрибаларини ўрганиш соҳасидаги юксак илмий ишлар учун бериладиган Фатима Мерниссий китоб мукофоти[3].

Нилуфар Ҳаэрий Миср ва Эрон бўйича бир қанча китоб ва мақолаларнинг муаллифи ва ҳаммуаллифидир. Унинг 1997-йилда чоп этилган биринчи китоби Тҳе Соcиолингуистиc Маркет оф Cаиро: Гендер, Cласс анд Эдуcатион („Қоҳиранинг социолингвистик бозори: жинс, синф ва таълим“) деб номланади. Миср ҳақидаги иккинчи китоби, Саcред Лангуаге, Ординарй Пеопле: Дилеммас оф Cултуре анд Политиcс ин Эгйпт („Муқаддас тил, оддий одамлар: Мисрда маданият ва сиёсат дилеммаси“), этнографик тадқиқот бўлиб, унда миср араб тили ва классик араб тилининг биргаликда мавжудлиги ўрганилади. Шунингдек, у классик араб тилининг модернизациясини таҳлил қилади ва қуйидаги саволни ўртага ташлайди: „Замонавий тил нима ва тил бир вақтнинг ўзида ҳам муқаддас, ҳам замонавий бўла оладими?“[4]. Унинг ҳаммуаллифликда ва ҳаммуҳаррирликда ёзган асарлари орасида қуйидагилар бор: Струcтуралист Студиэс ин Арабиc Лингуистиcс: Чарлес А. Фергусонъс Паперс, 1954-1994 (А. Белнап билан, 1997); Неw Перспеcтивес ин Арабиc Лингуистиcс (Э. Баннамоун ва М. Эид билан, 1998); Лангуэ, Религион, эт Модернитé данс л’Эспаcе Мусулман (C. Миллер билан, 2008).

Нилуфар Ҳаэрий 2015–2016-йилларда Стенфорд гуманитар тадқиқотлар марказида Марта Суттон Wеэкс стипендияси соҳибаси бўлган[5]. Нилуфар Ҳаэрий, шунингдек, 2015–2016-йилларда Гуггенҳеим стипендияси соҳибаси бўлган[6][7].

Нилуфар Ҳаэрий 2019-йилда профессорлар Анне Эакин Мосс ва Наргес Бажогҳли билан биргаликда „Оммага таклиф: Россия ва Эрон инқилоблари ва уларнинг ишонтириш санъатлари“ номли лойиҳаси учун Жоҳнс Ҳопкинс Дисcоверй Аwард мукофотини қўлга киритган[8].

Нашрлари

  • 2021: Сай Wҳат Ёур Лонгинг Ҳеарт Десирес: Wомен, Праер & Поэтрй ин Иран. Стенфорд университети нашриёти.
  • 2011: Саcред Лангуаге, Ординарй Пеопле китобининг араб тилига таржимаси, арабча сўзбоши билан. Миср Маданият вазирлиги, Таржима миллий маркази. Таржимон: Илҳам Эидароус.
  • 2008: Лангуэ, религион эт модернитé данс л’эспаcе Мусулман. Меҳмон-муҳаррир: Кетрин Миллер билан ҳаммуҳаррирликда. Ревуэ дес мондес мусулманс эт де ла Мéдитерранéэ (РЕМММ) журналининг махсус сони.
  • 2003: Саcред Лангуаге, Ординарй Пеопле: Дилеммас оф Cултуре анд Политиcс ин Эгйпт. Палграве Маcмиллан, Ню-Ёрк. 2007-йилда қайта нашр этилган.
  • 1998: Неw Перспеcтивес ин Арабиc Лингуистиcс. Филаделфия, Амстердам: Жоҳн Бенжамин Публишерс. Н. Ҳоэри, А. Бенамоун ва М. Эид томонидан ҳаммуҳаррирлик қилинган.
  • 1997: Струcтуралист Студиэс ин Арабиc Лингуистиcс: Чарлес А. Фергусонъс Паперс, 1954-1994. Семит тиллари ва тилшунослиги бўйича тадқиқотлар, Лейден, Ню-Ёрк, Кёлн: Э. Ж. Брилл. К. Белнап билан ҳаммуаллифликда ёзилган ва ҳаммуҳаррирлик қилинган.
  • 1997: Тҳе Соcиолингуистиc Маркет оф Cаиро: Гендер, Cласс, анд Эдуcатион. Лондон, Ню-Ёрк: Кеган Паул Интернатионал.

Манбалар